Каратэ федерациясининг 2018 йил май ойида бўлиб ўтган конференциясида Федерация Президенти этиб сайланган шахс судга мурожаат қилиб


Download 18.81 Kb.
Sana07.01.2023
Hajmi18.81 Kb.
#1081711
Bog'liq
Казус ННТ ЯН (21)


Казус №1

Каратэ федерацияси навбатдан ташқари конференцияси 2018 йил май ойида чақирилди. Конференция кун тартибига Федерация Президентини навбатдаги 5 йил муддатга сайлаш масаласи қўйилди. Конференцияга Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари чақиртирилди.


Адлия вазирлиги ушбу конференция вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вазирлик вакиллари конференция йиғилишида иштирок этишмади.
Орадан 4 ой вақт ўтиб Федерация ижроия қўмитаси раиси томонидан 2018 йил сентябрь ойида яна Каратэ федерацияси навбатдан ташқари конференцияси чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мазкур конференцияда амалдаги Федерация Президенти иштирок этмади.
Бироқ, конференцияда янги Федерация Президентини сайлаш масаласи кун тартибига қўйилди ва шу масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Каратэ федерациясининг 2018 йил май ойида бўлиб ўтган конференциясида Федерация Президенти этиб сайланган шахс судга мурожаат қилиб, Каратэ федерациясининг 2018 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари конференцияси қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўради.

  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳақида тушунтириб беринг. 10%

  2. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ва таъсис ҳужжатлари ҳақида тушунчангизни баён қилинг. 10%

  3. Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солишдаги вазифа ва функциларидан келиб чиқиб, казусдаги ҳолатда вазирлик қандай чора-тадбирлар кўриши лозимлиги ҳақида фикрингизни асослаб беринг. 20%

  4. Мазкур Казусда келтириб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб Федерация конференциясида давлат органлари иштирок этишини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

  5. Мазкур тоифадаги даъво талаби тааллуқлиги ва суднинг талабни қаноатлантириш ҳақида чиқарадиган ҳал қилув қарори оқибатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

Казус №2


Фуқаро Алимов Камол прокуратурага шикоят билан мурожаат этиб, фуқаро М.Камалов “Восток” Боғдорчилик-узумчилик ширкати умумий йиғилиш баённомаси ва тегишли ҳужжатларни қалбакилаштириб, раис лавозимига сайланиб олганлигини маълум қилган.
Шу билан бирга, ТЭТК билан ўзаро гартномага кўра электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлигини ва олдиндан электр энергияси ҳақини тўлаб қўйганлигига қармасдан фуқаро М.Камалов ширкат раиси ваколатини суистеъмол қилиб, унинг уйини электр таъминотидан узиб қўйганлигидан норози бўлиб унга нисбатан тегишли тартибда чора кўришларини сўраган.
Прокуратуранинг жавоб хатида фуқаро Алимов Камолга мазкур масала прокуратура органлари ваколат доирасига кирмаслигини чунки Конституциянинг 58-моддасида “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.” деб белгиланганлигини шу сабабли мавжуд низони ўзаро келишиб ҳал этиш мумкинлигини маълум қилишган.
Фуқаро Алимов Камол мазкур ҳолатда қандай ҳаракат қилиш бўйича адвокатурага мурожаат қилди.


  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини тушунтириб беринг. 10%

  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасидаги муносабатлар мазмунини тушунтириб беринг. 10%

  3. Ушбу казусдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги НИЗОМ асосида таҳлил қилинг. 20%

  4. Мазкур ҳолатда фуқаро Алимов Камолнинг талаблари қонуний ва ҳуқуқий асосга эгалилиги юзасидан адвокатнинг позициясини асослаб беринг. 30%

  5. Мазкур тоифадаги даъво талаби тааллуқлиги ва суднинг талабни қаноатлантириш ҳақида чиқарадиган ҳал қилув қарори оқибатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

Казус №3


Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигининг «Туркистон» давлат унитар корхонасини тугатиш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида 99-сон қарори қабул қилинди.
Шу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Туркистон» давлат унитар корхонасини тугатиш комиссияси таркиби тасдиқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Туркистон» давлат унитар корхонасини тугатиш жараёнини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 302-сон қарори қабул қилинган.
Тугатиш комиссияси қарори билан «Туркистон» давлат унитар корхонаси мулкининг бир қисми кейинчалик тасарруф этиш ёки ижарага бериш масаласини ҳал қилиш учун Қибрай тумани ҳокимлиги балансига берилган.
Қибрай тумани ҳокимлиги мазкур мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан “Сув-сервис” сув истеъмолчилари уюшмаси балансига ўтказган.
“Сув-сервис” сув истеъмолчилари уюшмаси собиқ аъзоси Рустамов Жамол прокуратурага шикоят билан мурожаат этиб, Уюшма раиси Сариев Кари ваколатларини суистеъмол қилиб, Уюшма мулкларини талон-тарож қилаётганлиги сабабли унга нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.
Иш ҳолатларига кўра, сув иншоотларини таъмирлаш эвазига Уюшма умумий йиғилиши қарори билан Уюшма балансидаги бир дона нотурар Бино “Саховат” МЧЖ балансига ўтказиб берилган.
Прокуратра терговчиси жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, Уюшма раиси Сариев Карига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (ўзбекистон республикаси президентининг «ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги пф-6075-сон фармони) 87-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 апрелдаги 99-сон қарори ҳамда 2010 йил 20 декабрдаги 302-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилган.


  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартибини тушунтириб беринг. 10%

  2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари мулк ҳуқуқи кафолатлари мазмунини тушунтириб беринг. 10%

  3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий кафолатларини асослаб беринг. 20%

  4. Ушбу казусдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори асосида Прокуратура терговчиси ҳаракатларини ва Уюшма мулкининг ҳуқуқий ҳолатини таҳлил қилинг. 40%

  5. Мазкур низоли ҳолат юзасидан чиқариладиган суднинг ҳукми оқибатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

Казус №4


Фуқаро Ахмад Маъсуд прокуратурага шикоят билан мурожаат қилиб, маҳалладаги жомеъ масжиди имоми вазифасини бажариб келаётган фуқаро Каломов М. Ўз вазифасига нолойиқ эканлигини, махсус диний билимга эга эмаслигини, низоларни ҳал этишда диний қоидаларни нотўғри қўллаётганлигини, маҳаллда ҳеч ким уни ҳурмат қилмаслиги сабабли уни лавозимидан четлаштишни сўраган.
Прокуратура фуқаро Ахмад Маъсудга шу масалада судга мурожаат қилиши лозимлигини тушунтирган.
Фуқаро Ахмад Маъсуд фуқаолик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилган.
Суд даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этган.


  1. Диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини тушунтириб беринг. 10%

  2. Ўзбекистон республикасининг Конституцияси 61-моддаси мазмунини тушунтириб беринг. 10%

  3. Диний ташкилот ташкил этиш, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатларини тушунтириб беринг. 30%

  4. Ушбу низоли вазиятни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ваколатлариини таҳлил қилинг. 30%

  5. Мазкур низоли ҳолат юзасидан мурожаатнинг судга тааллуқлиги ҳамда суднинг қарори оқибатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

Казус №5


Адвокат ёрдамчиси Валикабилов Савирнор интернетда эълон қилинган қуйидаги маълумотларни ўқиди:
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.
ЎФА расмий сайтида мураббий Илҳом Мўминжоновнинг фаолияти ўрганилиб, текширувлар натижасида келишилган ўйинларга алоқадорлиги исботланиб, уни тўрт йилга (умумий ҳисобда беш йилга) футболдан четлаштиришди ва 50 миллион сўм миқдорида жаримага тортишди.
Пахтакор ФК МЧЖ футболчи Жамшид Искандеровни хизмат уйидан кўчириш ҳақида судга даъво арзаси билан мурожаат қиритди.
Адвокат ёрдамчиси Валикабилов Савирнор ўқиб чиққан хабарлари юзасидан адвокатга савол билан мурожаат этди, “Мазкур ҳолатда Узбекистон Футбол федерацияси хоҳлаганича чора кўриш ваколати борми? Федерация ваколатлари чегарасини белгилаб берадиган қонун ёки давлат органи мавжуд эмасми?
Агар Самвел Бабаян ва Илҳом Мўминжонов ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг ҳамда ЎФАнинг қарорларидан норози бўлса қандай тартибда ҳаракат қилиш лозим. Уларнинг ҳуқуқларини тиклашнинг имконияти борми?



  1. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб беринг. 10%

  2. Нодавлат нотижорат ташкилоти қарорлари устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб беринг. 10%

  3. Нодавлат нотижорат ташкилотида меҳнат фаолиятини олиб бораётган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари кафолатларини тушунтириб беринг. 30%

  4. Ушбу низоли вазиятни ҳал этиш бўйича қандай норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганиб чиқилиши лозимлигини таҳлил қилинг. 30%

  5. Мазкур низоли ҳолат юзасидан мурожаатнинг судга тааллуқлиги ҳамда суднинг қарори оқибатларини ҳуқуқий таҳлил қилинг. 30%

Download 18.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling