Савол: Юзага келган низо қайси шартномавий муносабатлар асосида ҳал қилинади? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
41. Жалолов жавобгар Каримовага нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ижара ҳақи ва пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган ва жавобгардан даъвогар фойдасига 3976288 сўм ижара ҳақи ва 1988144 сўм пеня ундирилган. Аниқланишича, 2016 йил 1 августдаги 22-сонли ижара шартномасида даъвогар Жалолов фуқаро Каримовага Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 40-уйда жойлашган маъмурий бинонинг 30 кв.мдан иборат хонасини ижарага берган. Тарафлар ўртасида 2017 йил 21 январда тузилган 14-сонли ижара шартномасига асосан юқоридаги шартномага ўзгартириш киритилиб, ижара олувчига 9 кв.метрдан иборат хона ҳам қўшиб берилган. Шартноманинг 2.2-бандида жами ижарага олинган хоналар 39 кв.метр, мазкур хоналарнинг бир йиллик ижара ҳақи 1980 945 сўм эканлиги кўрсатилган. 2016 йил 1 августдаги 22-сонли ижара шартномасининг 8.1-бандида шартнома томонлар имзоланган кундан бошлаб кучга кириши ва Каримова томонидан бинони сарфлашга кетган 6469945 сўмлик қурилиш харажатлари қоплангунга қадар амал қилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра Каримова 6469945 сўмлик қурилиш харажатларини 2018 йил 15 январда тўлиқ қоплаган.
Суднинг ҳал қилув қарори қонунийми?
42. Фуқаро Самадов 41-сон ижара шартномаси асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида олган бинода тадбиркорлик фаолияти билан 5 йилдан бери шуғулланиб келади. 2020 йилга келиб, даромади камайиши оқибатида, кетма-кет 3 ой давомида ижара ҳаққини ижарага берувчига тўлай олмади. Бундан норози бўлган бино мулкдори ижарага олувчига яна бир ой муҳлат берди. Бироқ муҳлат ҳам тугашига қарамай, Самадов ижара ҳаққини тўлай олмади.
Мулкдор Самадов билан ижара шартномасини бекор қилишни айтиб, унга 3 кун ичида бинодан чиқиб кетишлигини билдирди. 4 ойлик ижара ҳақи ҳисобига эса, ишлаб чиқариш ускуналарини олиб қолишини, ундан ташқари бинони капитал таъмирлаб беришни ҳам фуқаро Самадовдан талаб қилди. Бундан норози бўлган Самадов судга мурожаат қилиб, фақат 3 кун ичида бинони бўшатиб бера олиши мумкинлигини, ижара ҳақини тўлаш учун эса оқилона муддат беришни сўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |