Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Масала қандай ҳал қилинади? Кўрсатилган асослар шартномани ҳақиқий эмас деб топишга етарлими?


Download 36.36 Kb.
bet3/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Масала қандай ҳал қилинади? Кўрсатилган асослар шартномани ҳақиқий эмас деб топишга етарлими?


10. Қозоғистон фуқароси Саидов Тошкент шаҳридан кўчмас мулк сотиб олмоқчилиги тўғрисида Тошкентда яшайдиган олийгоҳда ўқиган курсдоши Салимовга айтди ва уйни сотиб олиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида маслаҳат сўради.Шундан сўнг Салимов курсдошига суриштириб кейин унга аниқ маслаҳат беришини айтди.
Бир ҳафтадан кейин Салимов курсдошига телефон қилиб, аниқлаштирганини ва хорижий фуқаро сифатида Тошкент шаҳрида кўчмас мулк сотиб олиши учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлиши кераклигини айтди, бу ҳолатлар бўлмаса кўчмас мулк сотиб олиш учун бир шартни бажариши кераклигини тушунтирди. Яъни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олиши кераклиги тўғрисида ҳужжат борлигини айтди.
Буни эшитган курсдоши ўртоғи Салимовга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва Тошкент шаҳрида доимий пропискаси ва бунча кўп пули йўқлигини айтади.Шундан сўнг курсдошига Салимов уйни ўзининг номига олишн тавсия қилади.
Курсдоши рози бўлади ва 2016 йилда Тошкент шаҳридан уйни ўртоғи Салимов номига саккиз юз миллион сўмга олишади.Уй олингандан кейин бир неча бор Тошкентга келади ва ўша уйда туриб кетади.
Натижада йиллар ўтиб маълум муддатдан кейин,Қозоғистондан ўртоғи олдига Тошкентга Саидов келса ўртоғи йўқлиги 7 ой олдин Салимов вафот этганини эшитади.Шундан сўнг Салимовнинг уйига боради ва хотинига эрининг номига 2016 йилда уй олиб берганинин айтади.Шунда хотини уйни олиб берганини билмаслигини, уйни ўзлари олганини айтиб, бундан кейин қайтиб безовта қилмаслигини акс ҳолда устидан шикоят қилишини айтди.
Айтингчи бу вазиятда Саидов қандай ҳаракат қилиши лозим? Ушбу муаммоли вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?


11. Макро супер маркети, Абдураҳмон ота фермер хўжалигидан 15 тонна пиёз сотиб олди. Пиёз сотиб олиш ноябрь ойида амалга оширилганлиги сабабли, томонлар баҳоргача пиёзни ташиб олиш давомида музлатиб қўймаслик учун деҳқон фермер хўжалигининг омборида сақлаб туришга келишдилар.
Кучли ёмғир ёғиши натижасида кутилмаган сув тошқини бўлиб, пиёз сақланаётган омборга зарар етди, оқибатда Макро супер маркети томонидан сотиб олиниб, сақлашга қўйилган пиёз яроқсиз ҳолга келди. Натижада Макро супер маркети Абдураҳмон деҳқон фермер хўжалигидан бозор нархи буйича пиёзнинг пулини ёки пиёзнинг ўзини беришини сўради. Абдураҳмон ота фермер хўжалиги, Макро супер маркетининг бу талабларини рад этди.
Абдураҳмон ота фермер хўжалиги сотиб олинган пиёз унга сақлаш учун берилмаганини айтди ва бузилиш эҳтимолини харидор ўз бўйнига олишини билдирди.
Шунингдек, Абдураҳмон ота фермер хўжалиги ҳам кучли сув тошқини туфайли ўзига тегишли 20 тонна пиёз ҳам нобуд бўлганини маълум қилиб, пиёз бера олмаслигини айтди.
Айни пайтда Абдураҳмон ота фермер хўжалиги давлат заҳираларидан Макро супер маркети учун қўшимча пиёз олиб бериши мумкинлигини, Макро супер маркети эса қўшимча ҳақ тўлаши лозимлигини билдиради.

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling