Таниқли футуролог Рэй Курцвейл 2099 йилгача кутилаётган технологияларни айтди
Download 36.32 Kb.
|
2099 йилгача кутилаётган технологиялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шундай қилиб, футурологик қарашларга диққат қиламиз: 2019
Таниқли футуролог Рэй Курцвейл 2099 йилгача кутилаётган технологияларни айтди Google техник директори, технологик соҳанинг таниқли футурологи Рэй Курцвейл аср сўнгига қадар инсоният қандай техно-имкониятларга эга бўлишини маълум қилди. У 1990-йиллардан бошлаб келажак имкониятларини олдиндан маълум қилиб келади. Сунъий ақл технологияси келажакка хос муҳим илмий-техник кашфиётлардан бири бўлиши ҳам айнан шу муҳандис томонидан маълум қилинган эди. Шундай қилиб, футурологик қарашларга диққат қиламиз: 2019 – Персонал ва мобил қурилмалар учун ишлатилинадиган кабел ва провода симлари энди ўтмишда қолади. Барча маълумотлар симсиз алмашилинади. 2020 – Персонал компьютерлар инсон мияси каби тезкор ишлаш кўникмасига эга бўлади. 2021 – Интернетга симсиз уланиш Ер шарининг 85 фоиз нуқтасида мавжуд бўлади. 2022 – АҚШ ва Европада одамлар ва роботлар ўртасидаги муносабатларин тартибга солувчи қонунлар қабул қилинади. Жумладан, уларда роботларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари, уларга қўйилган чекловлар кўрсатилади. 2024 – Компютердаги сунъий интеллект элементларидан автомобилларда фойдаланилади. Натижада, одамларга компютер ёрдамчилари ўрнатилмаган автомобилни бошқариш тақиқланади. 2025 – Одамлар учун гаджет-имплантатлар сотиладиган оммавий бозорлар пайдо бўлади. 2026 – Илмий изланишлар эвазига, энди вақт бирлигида аввалгидан кўра кўпроқ умр кечиришга улгурамиз. 2027 – Қийин вазифаларни бажара оладиган персонал робот уйимиздаги музлаткич ва телевизор каби одатий буюмлар қаторига қўшилади. 2028 – Қуёш энергияси оммалашиб, бугунгидан бир неча ўн баробар арзонлашади. 2029 – Компютер оламни инсон каби ҳис қила бошлайди ва буни улар машиналар ҳам мушоҳада қила олишини исботлайдиган Тьюринг имтиҳонидан ўтиб исботлашади. Уларнинг мияси инсонникига тенглашади. 2030 – Ишлаб чиқаришда нанотехнологиялар улуши ошиб, барча маҳсулотлар арзонлашади. 2031 – 3D-принтерларда одам аъзоларини чоп этиш ва жарроҳликда улардан фойдаланиш оддий ҳолга айланади. 2032 – Нанороботлардан тиббиёт мақсадларида фойдаланилади. Улар инсон томирларини қуйқалардан тозалаб, клеткаларга озуқа моддаларини етказиб берадилар. Шунингдек, улар ёрдамида инсон мияси юқори даражада сканер қилинади. 2033 – Кўчалар ўз-ўзини бошқарадиган автомобилларга тўлиб-тошади. 2034 – Сунъий интеллектга эга илк одам билан муомала қилиш мумкин бўлади. 2035 – Фазовий техника тараққий этиб, Ерни астероидлардан ҳимоя қилувчи кучли тизим яратилади. 2036 – Биология фани ва дастурлаш соҳалари биргаликда инсондаги тўқималарни дастурлаб, касаллкиларни даволаш йўлга қўйилади. 2037 – Инсон мияси фаолиятига оид сир-синоатларни ўрганиш чўққисига етади. Унда юзлаб янги онг-ости ҳудудлари кашф этилиб кодланади ва мия рақамли алгоритмлар эвазига янада кучли функцияларга эга бўлади. Миядаги нейронлар компютер тармоқларига уланади. 2038 – Транс-гуманик технологиялар билан таъминланган роботлашган одамлар пайдо бўлади. Улар илм-фаннинг тор мавзуларига мўлжалланган юқори даражали сунъий интеллектга эга бўладилар. Шунингдек, одамлар кўз ёки бошқа аъзолари юқори даражада ривожланган, ўта қийин махсус вазифага лаёқатли бўладилар. 2039 – Наномашиналар тўғридан-тўғри мияга ўрнатилади ва мия тўқималаридаги сигналларни ёзиб ола бошлайди. Бу эса келажакда бирор бир қурилмасиз ҳам виртуал оламда яшаш имконини беради. 2040 – Қидирув тизимлари инсон организмига жойлаштирилади. Энди овозсиз, мия орқали буйруқ бериб ҳам маълумотларни қидириш мумкин. 2041 – Интернетнинг ўтказувчанлик даражаси ҳозиргидан 500 млн маротаба тезкор бўлади. 2042 – Одамлардан иборат илк “ўлмас” нанороботлар армияси шакллантирилади. Кучли иммунитет тизими бу армия аскарларида юзага келадиган жароҳат ёки хасталикларни даволаш кўникмасига эга бўлади. 2043 – Нано-роботлар эвазига, инсон танаси турли шакл-шамойилга солинади. Ички органлар узоққа чидайдиган кибернетик қурилмалар билан алмаштирила бошлайди. 2044 – Сунъий ақл табиий ақлдан кўра миллиард маротаба ривожланган бўлади. 2045 – Ер сайёраси мисли кўрилмаган даражада ахборотлашиб, улкан компьютерга айланади. 2099 – Технологик ўзгариш ва тараққиёт Ердан Коинотга кўчади. Тўғри, буларга ҳозир ишониш қийин. Аммо, бугун атрофимиздаги жадал технологик ривожланишга назар солсак, истиқболда бу прогнозларнинг рўй беришига ишониш мумкин. Ҳозирча кузатамиз. Дарвоқе, бу қарашларнинг амалга ошиши учун жавобгарликни Рэй Курцвейлнинг ўзига юклаб қўямиз. Download 36.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling