Таҳлил учун матнлар
Download 67.5 Kb.
|
ona tili fanidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсатмалар
- Таҳлил учун машқ
- Тошбақа билан чаён Навозанда айтди: «Андоғ эшитганим борки, сангпушт Ироқдин Ҳижоз сари борур эрди.
- Тавсия
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ Д.ЖАМОЛИДДИНОВА ОНА ТИЛИ фанидан амалий машғулотлар учун (3-курслар учун) ҚЎҚОН-2011 БИРИНЧИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ Мавзу: Сўзларнинг синтактик алоқа ва муносабатга киришуви. Тенг ва тобе боғланиш. Режа:
2.Тенг боғланиш. 3.Тобе боғланиш Назарий савол ва топшириқлар: Сўз лексемасига «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да қандай таъриф берилган? Нутқнинг ёзма ва оғзаки шакллари ҳақида маълумот беринг. Контекст деб нимага айтилади? Матн деб нимага айтилади? Синтаксис сўзи қайси тилдан олинган ва қандай маънони англатади? Синтаксис бўлимининг ўрганиш обекти нимадан иборат? Сўз бирикмаси деб нимага айтилади? Катта бино, музёрар, келди-кетди, Саодатнинг китоби, майсалар устида, укам учун каби синтактик бирикмалар ичидан сўз бирикмасини ажратиб олинг ва изоҳланг? Сўз бирикмаси неча усул билан ҳосил қилинади? Сўз бирикмаси ва турғун бирикмаларини мисоллар орқали фарқланг? Кўрсатмалар: Назарий савол ва топшириқлар асосида суҳбат – мунозара ўтказиш. Талабаларнинг мустақил мулоҳаза юритишига эътибор бериш. Назарий билимларини бадиий асардан олинган бирор-бир матн парчаси мисолида изоҳлай олишига кўмаклашиш. Суҳбат-мунозара вақтини талабалар қизиқишини эътиборга олиб эркин белгилаш. Меъёр бузилса кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслигини унутмаслик. Баҳолашда адолатли бўлиш. Таҳлил учун машқ. Қуйида берилган матнни гуруҳда талабалар иштирокида таҳлил қилиш. Бунинг учун дастлаб асарнинг қисқача луғатини тузиш. Матн таркибидан тенг ва тобе боғланган сўзларни ажратиш Тошбақа билан чаён Навозанда айтди: «Андоғ эшитганим борки, сангпушт Ироқдин Ҳижоз сари борур эрди. Йўл узасида ночор, бир чаёнға йўлдош бўлди. Иккиси заруратдин ҳамроҳ бўлдилар. Аммо сангпушт боғоят фаросатлик эрди. То баҳаддики кўп тажрибалар ҳосил қилғон эрди. Аммо чаёнға инон – ихтиёрин бериб, бодиялар қатъ этуб, манозил ва мароҳил тай қилиб юрур эрди. Ўшал аснода ногоҳ бир наҳри азимга дучор бўлдилар. Андин ўтар иложини топмадилар… Охирул – амир, сангпушт… муддао истидъосини соҳилға ўзини олди. Ғоз ва ўрдакдек силкунуб турди. Ногоҳ, орқасиға боқти, кўрдики, йўлдоши йўлда ҳорғон… найзасини кифтига тик ушлаб, юқори – қуйи юрубдур. Сангпушт айтдики: «Эй биродар, сабаб надурки, буён ўтмайсиз?» Чаён айтди: «Кўз ёшича су бўлса, бизга маъзур тутунг». Сангпушт кўнглида айтдики: «Йўлдош бўлмоқ шарти бу эмаски, оз ҳодиса бирла ҳамроҳлик расмини бартараф қилсак, унча хуб эмас. Авло ул – дурки, ўткариб қўйсам…» Алқисса, сангпушт чўлғочини қўлиға олиб, оз ҳаракат бирла ўзини нажот соҳилиға олди. Айди: «Эй биродар, сени дарёдин ўткаргали ўғрадим. Менинг устимга мин. Бежо ҳаракат қилмаки, ўз жонингға жабр қилурсин». Анда чаён: «Ҳар ким ўз маслаҳатини ўзи билур», деб сангпуштнинг орқасиға минди. Дарёға тушиб оқдилар. Замондин сўнг чаён тебрана берди. Сангпуштга айди: «Бу кун майдонингни васиь топдим… Бу кун пўлод найзамни якжирма қалқонингға озмойиш қилай дерман». Сангпушт айди: «Сенинг бу хор сифат найзайи бемажолинг менинг бу якжирма қалқонимға нима кор қилмасин?» Анда чаён айди: «Билганин йўқмуким, ақрабнинг муддаоси ниш урмоқдур, хоҳ дўст кўксинадур, хоҳ душман орқасина»… Сангпушт… ғоввослардек бир ғўта урдиким, ул жавоҳир термоқда ва чаён жон бермоқда қолди. (Гулханий) Тавсия: Ушбу машқни бажариш учун дастлаб, гуруҳдаги иқтидорли талабалардан бирига матнни ифодали қилиб ўқитиш. Матн ва унинг муаллифи ҳақида талабалар билимини синаб кўриш. Бунинг учун қуйидагидек саволлардан фойдаланиш мумкин: Ушбу матн қайси асардан олинган? Унинг муаллифи ким? У қачон ва қаерда, қандай муҳитда яшаган? Ушбу матннинг маънавий ва маърифий аҳамияти ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳаётда шунга ўхшаш воқеаларни кузатганмисиз? Матн мазмунни яна қандай мисол орқали ифодалаш мумкин? Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling