Тема: Тик чизиклар


Download 399.46 Kb.
bet1/2
Sana15.02.2023
Hajmi399.46 Kb.
#1199885
  1   2
Bog'liq
ЖХК 16-тема


Фан:Йул харакати койдалари
Тема:Тик чизиклар
Тик чизиқлар – йўл иншоотлари ва жиҳозларининг тик элементларига ва кўприкларнинг тўсин юзаларининг пастки қисмига кетма-кет чизилган, йўл-йўл, оқ-қора чизиқлар мажмуасидан иборат.
Тик чизиқларнинг вазифаси
Ҳаракатдаги ҳайдовчилар етарли даражада кўринмаслик шароитларида, хусусан, қоронғи вақтларда йўлнинг ёритилмаган қисмларида ўрнатилган йўл иншоотларининг тик элементларини илғамай қолишлари мумкин.
Натижада, транспорт воситасининг тўсиқларга, иншоотларга урилиб кетиш хавфи пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида тик чизиқлардан фойдаланилади.
Ҳар бир чизиқнинг қўлланиш шартлари
2.1. – Тик чизиғи ҳаракатланаётган транспорт воситаларига шу ҳуддуда хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари, яъни кўприклар, "осма йўллар" устунларини белгилайди. Бу ўз навбатида, ҳайдовчиларга транспорт воситасини хавфсиз бошқаришда яқиндан ёрдам беради.
2.2. – Тик чизиқлари тонеллар, кўприклар, осма йўлларнинг тўсин қисмини пастки қиррасини билдириш учун ишлатилади. Кўз илғаб олиши учун оқ-қора рангда берилган бундай чизиқ, одатда баландлиги 5 метрдан паст бўлган кўприк ва тоннелларнинг тўсинига чизилади ва бу ҳақда ҳайдовчиларни огоҳлантиради. Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари эса ўзларига тегишли автомобилнинг ҳажм ўлчовларини билишлари керак. Зеро, баландлиги 4 метрдан ошиқ бўлган юк ортилган автомобиль эгалари йўлга чиқишдан аввал ҳудудий ЙҲХБдан рухсат олишлари лозим.
2.3. – Тик чизиқлари ажратиш бўлакларида ёки "хавфсизлик оролчалари"да ўрнатилган йўл белгисининг думалоқ устунини билдиради. "Тўсиқни четлаб ўтиш" йўл белгиларини ўрнатиш учун қўлланиладиган ушбу думалоқ устунларнинг бўйи нисбатан пастроқ бўлиб, бундан ҳайдовчиларнинг эътиборини ажратувчи бўлакка қаратиш мақсад қилинган.
2.4. – Тик чизиғи ҳаракат йўлини кўрсатиб, йўл четида бетон ёки темир бетон устунчалар, тўсиқ тиргаклар ва ғўлачалар борлигини билдиради.
Оқ-қора рангли бу чизиқлар қоронғи вақтда, қуюқ туманда, ҳамма жой оппоқ қор билан қопланганда йўлнинг ён чегарасини аниқлашга ҳам хизмат қилади.
2.5. ва 2.6 – Тик чизиқлари йўл четидаги тўсиқларнинг юзасини билдиради. Жумладан, 2.5. – Тик чизиғи кичик радиусли бурилишлар, тик нишабликлар ва бошқа хавфли жойларда транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш учун йўл четига ўрнатилган тўсиқларнинг, яъни ғовларнинг ён юзаларини билдирса, 2.6. – Тик чизиғи ён томонда жарлик, пастлик ва шунга ўхшаш хавф-хатар бўлган тўғри йўл четидаги ғовларга чизилади.
2.7. Ушбу тик чизиқлар йўлнинг четидаги тўсиқни, яъни бордюрни ва йўл сатҳидан баланд бўлган "хавфсизлик оролчалари" нинг четини билдиради.

Бу йўл чизиғи йўл иншоотларининг ҳаракатдаги транспорт воситаларига хавф туғдирадиган тик бўлакларини билдиради.





Ушбу тик йўл чизиғи йўлнинг бошқа қисмларида йўл четидаги тўсиқларнинг ён чегарасини белгилайди.



Мазкур тик чизиқ бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.









боглаб мавзуни якунлайди





Download 399.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling