Фан: Йул харакати койдалари Мавзу: Йул белгилари


Download 460.5 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1192963
Bog'liq
ЖХК 2-тема.


Фан: Йул харакати койдалари
Мавзу: Йул белгилари
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг умумий тизимида йўл белгиларининг аҳамияти
Йўл белгилари йўл ҳаракатини ташкил этишда асосий восита ҳисобланади. Йўл белгилари ҳаракат иштирокчиларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда транспорт воситаларининг йўналишидаги хавф-хатар, чекловлар, йўлларнинг ўзига хос алоҳида тартиби, чорраҳалардан ўтиш тартиби, аҳоли яшаш манзиллари, сервис объектлари ҳақида зарур ва керакли ахборотларни аниқ етказади. Ушбу йўл белгилари Давлат стандартлари асосида рақамланган бўлиб ҳайдовчиларнинг тез илғаб олишлари учун турли ранг ва шакл – шамойилда тайёрланган ва йўлнинг зарур қисмларига ўрнатилади.
Йўл белгиларининг гуруҳлари Йўл белгилари етти гуруҳга ажратилган. Булар огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи, ахборот–ишора, сервис ва қўшимча ахборот белгиларидан иборат бўлиб, уларнинг умумий сони 250 тага яқиндир.
Йўл белгиларининг ўрнатилишига қўйилган талаблар Йўл белгилари асосан йўлнинг ўнг томонида, юқори қисмида, баъзи ҳоллардагина, 3.19. "Қайрилиш тақиқланган", 3.18.2. "Чапга бурилиш тақиқланган", 3.18.1. "Ўнгга бурилиш тақиқланган", зарур ҳоллардагина, 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига", 1.1. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси", 1.2. "Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси" ва бошқалар йўлнинг чап томонида ўрнатилади.
Ўрнатилган йўл белгилари транспорт воситаси ҳайдовчиларига аниқ, равшан ва яққол кўриниб туриши ва тўғри ахборот бериши, уни ортиқча чалғитмаслиги, иккилантирмаслиги керак. Бошқача айтганда, ҳайдовчи транспорт воситасида қандай тезликда ҳаракатланаётганидан қатъи назар йўлда ўрнатилган белгиларнинг барчасини қабул қилишга улгуриши шарт.
Йўл белгиларининг гуруҳлари
Йўл белгилари етти гуруҳга ажратилган. Булар огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи, ахборот–ишора, сервис ва қўшимча ахборот белгиларидан иборат бўлиб, уларнинг умумий сони 250 тага яқиндир.
Йўл белгиларининг ўрнатилишига қўйилган талаблар Йўл белгилари асосан йўлнинг ўнг томонида, юқори қисмида, баъзи ҳоллардагина, 3.19. "Қайрилиш тақиқланган", 3.18.2. "Чапга бурилиш тақиқланан", 3.18.1. "Ўнгга бурилиш тақиқланган", зарур ҳоллардагина, 4.1.1. "Ҳаракатланиш тўғрига", 1.1. "Шлагбаумли темир йўл кесишмаси", 1.2. "Шлагбаумиз темир йўл кесишмаси" ва бошқалар йўлнинг чап томонида ўрнатилади.
Ўрнатилган йўл белгилари транспорт воситаси ҳайдовчиларига аниқ, равшан ва яққол кўриниб туриши ва тўғри ахборот бериши, уни ортиқча чалғитмаслиги, иккилантирмаслиги керак. Бошқача айтганда, ҳайдовчи ранспорт воситасида қандай тезликда ҳаракатланаётганидан қатъи назар йўлда ўрнатилган белгиларнинг барчасини қабул қилишга улгуриши шарт.
Шу сабабли, ҳайдовчиларга йўлда қулайлик яратиш мақсадида яхши кўри-
надиган бир устунда учтагача йўл белгиси ўрнатилиши мумкин.
Такрорланувчи, мавсумий ва вақтинчалик белгилар
Қуйидаги огоҳлантирувчи 1.1."Шлагбаумли темир йўл кесишмаси", 1.2. "Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси", 1.9. "Кўтарма кўприк", 1.10. "Соҳилга чиқиш", 1.21. "Болалар", 1.23. "Таъмирлаш ишлари" йўл белгилари аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида такрорланувчи белгилар ҳисобланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
Огоҳлантирувчи 1.15." Сирпанчиқ йўл", 1.30. "Бошқа хавф-хатарлар", 1.23.
"Таъмирлаш ишлари" каби йўл белгилари мавсумий йўл белгилари ҳисобланади.
5.31. "Айланиб ўтиш тасвири", 5.32.1, 5.32.2. ва 5.32.3. "Четлаб ўтиш йўналиши", 5.34.1. ва 5.34.2."Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи" ахборот – ишора белгилари ва 3.17.2. "Хавф–хатар" белгилари 3.10. "Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган" тақиқловчи йўл белгилари вақтинчалик белгилар ҳисобланади.
Агар вақтинчалик, яъни кўчма тиргакдаги ва доимий йўл белгилари маъно жиҳатдан ўзаро бир – бирига зид келган ҳолатларда, ҳайдовчилар вақтинчалик қўйилган йўл белгисига риоя қилишлари керак. Масалан, йўл қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда, вақтинчалик йўл белгилари йўл четида ёки ҳаракат қисмида ўрнатилса, ҳайдовчилар вақтинчалик ўрнатилган йўл белгисига амал қилишлари шарт. Эслатиб ўтамиз, йўл белгиларига амал қилмаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Вақтинчалик (кўчма тиргакдаги) ва доимий бел­гилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак(расм).



Кўчма тиргакка ўрнатилган вақтинчалик йўл белгилари ва чизиқлар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келса, ҳайдовчилар вақтинчалик йўл белгиларига амал қилишлари керак(расмлар).






Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling