1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 425.44 Kb.
bet1/9
Sana19.04.2023
Hajmi425.44 Kb.
#1365547
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
172 12.04.2022




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, 1968 йилдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена Конвенцияси талаблари ҳамда илғор хорижий тажрибага мувофиқ Йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;
б) енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади;
в) юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;
г) транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;
д) сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.
Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.
2. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
фуқароларнинг, айниқса, болаларнинг йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда оқибатларидан ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспорт воситасининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарларини тақиб олишлари, шунингдек, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлни кесиб ўтишда ва йўл ёқаларидан ёки қатнов қисмининг четидан ҳаракатланишда, пиёдаларнинг устки кийимида нур қайтарувчи элементлар бўлиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Йўл ҳаракати қоидалари, жумладан, унга киритилган ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтда кенг ёритилиши ташкил этилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 майдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
172-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига
1-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидалари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўл ҳаракати қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган.
3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
4. Йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак.
Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш, «сунъий нотекислик» қурилмаларини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳаракатланишга тўсқинлик юзага келтирадиган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида ҳаракат қатнашчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига (кейинги ўринларда ИИО) хабар бериши шарт.
5. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:

Download 425.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling