1. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ курсининг
Download 32.28 Kb.
|
1-amaliy mashgulot
1-Амалий машғулот 1. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ курсининг тадқиқот объекти ва предмети нималардан иборат? 2. Иқтисодиѐтни тартибга солишда бозор механизмининг устунлик ва камчилик томонларини айтинг? 3. Бозор механизми қандай ижтимоий вазифаларни бажара олмайди? 4. Иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган давлат иқтисодий сиѐсати соҳаларини изоҳлаб беринг. 5. Замонавий давлатнинг иқтисодий вазифалари нималардан иборат? 6. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш шаклининг асосий ривожланиш боқичларини тавсифланг. 7. Давлат иқтисодий сиѐсатининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? 8. Давлат иқтисодий стратегияси ва сиѐсатининг ўзаро боғлиқлиги, принциплари нимани билдиради? 9. Давлат иқтисодий сиѐсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат? 10. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш объектлари ва субъектлари нималардан иборат? 11. Иқтисодиѐтни тартибга солишда давлат томонидан қандай дастаклар қўлланилади? 12. Ўзбекистонда давлат бош ислоҳотчи сифатида қандай вазифаларни бажаради? Жавоблар: Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ўқув курсининг предметини давлатнинг жамият манфаатларини кўзлаб, иқтисодиѐтга аралашуви ва уни тартибга солиши жараѐнлари ва бунда давлат билан иқтисодиѐт субъектлари ўртасида юзага келадигансиѐсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ташкил этади. Давлат иқтисодиѐтни тартибга солишга қаратилган сиѐсатини ҳукуматнинг иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги қарорлари ва ҳатти- харакатларида намоѐн бўлади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш га қаратилган давлатнинг иқтисодий сиѐсатини қўллаш соҳалари қуйидагилардан иборат: 1)Иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар соҳасидаги сиѐсат.Бунда иқтисодий ҳаѐтдаги давлат ва хўжалик субъектлари ҳатти-ҳаракати нормалари бўйича узоқ муддатли ижтимоий келишув тўғрисида сўз боради. 2) Иқтисодий тартиб ўрнатиш сиѐсати, яъни хусусий шахслар, фирмалар, институтлар фаолияти, рақобатни ҳимоя қилиш, иқтисодиѐтни тартибга солиш ва савдони ривожлантиришнинг мумкин бўлган миқѐсларини белгиловчи тартиб-қоидаларни ўрнатишга қаратилган сиѐсат; 3)Интеграцион ва ташқи сиѐсат- бу ҳудудлараро бозорларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир; 4)Хўжалик жараѐнларига таъсир кўрсатиш сиѐсати-бу жами талаб ва жами таклифга таъсир этиш, улар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, пул ва фискал сиѐсатларни амалга оширишдир. 5)Иқтисодий ўсиш сиѐсати ва таркибий сиѐсат иқтисодий ўсишга тўсиқларни бартараф этишга ва ишлаб чиқариш потенциалининг ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир; 6)Атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиѐсати. 3. Жамият иқтисодиѐтининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиѐтнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараѐнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоѐн бўлади. Бунга иқтисодиѐтда юзага келиб турадиган иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин. Бозор механизми бажара олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда эркин рақобат асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк доирасида ўсмоқда, балки жамоа (акционерлик)ва бошқа мулкчилик шаклларининг ўрни ҳам ошиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиѐтнинг йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темир йўл, телеграф, почта, мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги баъзи фаолият натижаларига давлатнинг аралашуви эҳтиѐжи туғилади. Давлат иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор механизми тўлиқ бажара олмаган вазифаларни ўз зиммасига олади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартиблашининг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш асосида тушкунлик ва тангликнинг олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиѐт равнақи учун имкониятлар яратиш, шунингдек, аҳоли турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга эришишдан иборатдир. 4. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишда бозор механизмининг самарали ишлаши учун шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун давлат рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз зиммасига олади. Чунки эркин тадбиркорлик тизими ва уни бошқарувчи талаб ва таклиф қонунларининг амал қилиши рақобатга боғлиқ бўлади. Рақобатчилик муҳитини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг давлат механизми қуйидагилардан иборат: - иқтисодий субъектларнинг фаолият юритиш қоидаларини белгилаш; - аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиѐтнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлардан хабардор қилиш; - иқтисодиѐт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал қилишда кўмаклашиш 5. Иқтисодиѐтни тартибга солиш воситалари орқали мамлакатнинг иқтисодий тараққиѐтига таъсир кўрсатилади. Бунинг учун давлат органлари қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин: - чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини тартибга солиш; - иқтисодиѐтни солиқлар воситасида тартиблаш; - иқтисодий тизимга монетар услублар воситасида таъсир ўтказиш. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситаларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, маълум вазиятларда алоҳида қўлланиши мумкин. Ўтиш даври иқтисодиѐтини тартибга солиш жараѐнида давлат органлари объектив шарт-шароитларга кўра барча таъсир воситаларидан биргаликда фойдаланишга мажбурдирлар. Замонавий бозор иқтисодиѐтининг тузилмасида турли хил йўналишли кесимларни, жумладан, функционал, ижтимоий ҳудудий тузилмаларни кўрсатиш мумкин. Функционал тузилма - ялпи ички маҳсулотни турли хил эҳтиѐжлар учун (хусусий ѐки давлат истеъмоли, ялпи жамғариш, соф экспорт) тақсимланишини тавсифлайди. Ушбу жараѐн ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал, ер, илмий-техник тараққиѐт) кесимида маҳсулот қийматининг шаклланишини ҳам ўз ичига қамраб олади. Ижтимоий тузилма - ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ижтимоий секторларга тақсимланишини ифодалайди: - хусусий сектор (хусусий корпоратив секторни ҳам ўз ичига олади); - корпоратив давлат-хусусий сектори (аралаш сектор) - давлат сектори (унитар ва давлатга қарашли корхоналар); - уй хўжаликлари сектори. 6. Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг бош йўли ҳам эркин иқтисодиѐт тамойилларининг жорий этилиши билан боғлиқдир. Эркин иқтисодиѐт тамойиллари мазмунан қуйидагилар билан белгиланади: хусусий мулкнинг иқтисодиѐтдаги етакчи ўрни; тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги; соғлом рақобатчилик муҳитининг мавжудлиги; бозор турларининг эркин ташкил топиши ва ривожланиб бориши; иқтисодий алоқаларнинг фойда ва даромад топиш манфаатлари заминида ташкил топиши; нархларнинг бозорда эркин шаклланиши; давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви чекланганл 7. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиѐсатни амалга ошириш юзасидан ҳокимият органлари ўз зиммасига аниқ вазифаларни олади. Уларга қуйидагилар киради: - иқтисодий ўсиш ва иқтисодий ривожланиш; - тўлиқ ва самарали бандлик; - иқтисодий самарадорликка эришишни кўзлаш; - нархнинг барқарор даражаси; - иқтисодий эркинлик; - даромадларнинг одилона тақсимланиши; - мамлакат ташқи савдо балансининг мутаносиблигини таъминлаш Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичида ўзаро боғлиқ мақсадларни ишлаб чиқиш ва асослаш ҳукуматнинг мамлакатни бошқариш санъати ҳисобланади.Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларининг мураккаблиги ва ўзаро боғлиқлигининг қарама-қаршилиги, уларнинг ижобий ѐки салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тартибга солувчи давлат органларининг ўз мақсадларини алоҳида ҳолда эмас, балки биргаликда,уларнинг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга мажбур қилади. 8. Давлатнинг иқтисодий стратегияси унинг сиѐсий стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодиѐтга давлатнинг аралашуви механизмлари ва устуворликларининг трансформациялашувини белгилаб беради. Иқтисодий стратегия узоқ муддатли давр ичида давлат фаолиятининг йўналиши ва унинг амалга ошириш принципларини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий стратегиясининг муҳим турлари қуйидагилардан иборат: 1) Ривожланишнинг ижтимоий самарали стратегияси; 2) Корпоратив стратегия маълум гуруҳ кишиларнинг бойлик орттиришга қаратилган тор эгоистик манфаатларини амалга оширишга қаратилади; 3) Либерал-иқтисодий стратегия товар ва капиталнинг эркин ҳаракати учун очиқ бўлган иқтисодиѐт учун қўлланилади; 4) Тартибга солувчи иқтисодий стратегия давлат товар ва капитал ҳаракати учун назорат ўрнатганида қўлланилади; 5) Мобилизацион иқтисодий стратегия давлатнинг мавжудлигига таҳдид кучайганида, фавқулодда ҳолатлар шароитида давлатнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри аралашуви кучаяди; 6) Давлатнинг иқтисодий интеграция стратегияси; 7) Самарали миллий стратегияси Давлат иктисодий сиѐсатининг принциплари қуйидагиларда ифодаланади: Иқтисодиѐтнинг самарадорлик принципи. Мавжуд ресурслар ҳисобига кўп миқдорда неъматлар ѐки кам сарф-харажатлар эвазига кўп миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Неъматларнинг одилона тақсимланиши принципи. Мамлакат фуқаролари даромадларидаги тенгсизликни камайтириш ва иқтисодиѐт самарадорлигига қўшган ҳиссаларига мувофиқ ҳар бир фуқаро даромадларининг кўпайиб боришини таъминлаш. Барқарорлик принципи: иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги; инфляция ўсиши суръатининг пастлиги; ишсизлик даражасининг юқори эмаслиги. Давлат иқтисодий стратегияси сифати индикаторлари қуйидагилар билан белгиланади: Иқтисодий индикаторлар давлат иқтисодий хавфсизлиги шарти бузилишининг асосий белгиси – ЯИМ таркибида ишлаб чиқариш инвестициялари улушининг камайишидир. Ижтимоий индикаторлар хавф ва таҳдиднинг бош сигнали меҳнат унумдорлиги рағбатларининг сусайиши ва жамиятда аҳоли ижтимоий табақаланишининг кучайиши. Молиявий индикаторлар молиявий хавф сигнали – ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва ишлаб чиқариш инвестициялари ҳажмининг пасайиши шароитида давлат қарзининг ўсиб бориши. 9. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди: - хусусий мулкни эркинлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш; - бозор иқтисодиѐти учун маъмурий ва молиявий инфратузилмаларни яратиш; - нархларни эркинлаштириш; - саноат сиѐсатини асослаш ва амалга ошириш, инвестициялар, иқтисодиѐтни янгилаш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш учун бозор шароитларини яратиш; - жаҳон бозори учун иқтисодиѐтнинг очиқлигини таъминлаш; - макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона бюджет-солиқ ва пул- кредит сиѐсатни амалга ошириш; -иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солиш бўйича марказий, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; - ижтимоий, таълим инфратузилмалари ва меҳнат бозорини вужудга келтириш; - ҳукуматнинг бозор иқтисодиѐтини маъмурий тартибга солиш қобилиятини самарали давлат хизматини шакллантириш 10. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим объектларидан бири пул муомаласидир. Пул муомаласини тартибга солишнинг асосий йўналиши инфляцияга қарши кураш ҳисобланади. Пул муомаласини тартибга солиш орқали давлат билвосита жамғариш шароитларига, нархлар ва ижтимоий муносабатларга таъсир этади. Тўлов балансининг ҳолати ва унинг ижобий сальдосига эришиш ҳам давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солишига боғлиқ. Шу боисдан бозор иқтисодиѐтига эга бўлган барча мамлакатларда давлат тўлов балансини оператив ва стратегик тартибга солиш билан шуғулланади. Бунда давлат экспорт ва импортга, капитал ҳаракатига, миллий валюта курсининг кўтарилиши ва тушишига таъсир этиш ҳамда савдо-шартнома сиѐсати ва халқаро иқтисодий интеграциялар, ташкилотларда иштирок этиш орқали мамлакат тўлов балансини тартибга солади. Давлат нархларни тўғридан- тўғри ва билвосита тартибга солади. Нархларни тўғридан-тўғри тартибга солишда у ѐки бу тармоқ маҳсулотларига, айниқса, табиий монополия маҳсулотларига юқори нарх чегарасини белгилайди. Нархларни билвосита тартибга солишда давлат ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритиладиган солиқлар ҳамда аксиз йиғимлари орқали тартиблайди. Булардан ташқари, давлат хусусий корхоналарни илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга, товарларни, капитални, тўпланган билим ва тажрибаларни четга экспорт қилишга рағбатлантиради. 11.Иқтисодий жараѐнларни тартибга солишда давлат жаҳон амалиѐтида тўпланган чора-тадбирлар, яъни қуйидаги дастаклардан фойдаланади: - иқтисодий прогнозлаштириш, яъни иқтисодиѐт ва унинг таркибий соҳаларининг истиқболдаги аҳволини, ҳолатини олдиндан кўра билиш, уларнинг истиқболини белгилаш; - мамлакат иқтисодиѐти ривожланишининг индикатив режасини тузиш; - давлат органлари бўйича манзилли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - хўжалик объектларига билвосита, яъни иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш дастак(ричаг)ларини қўллаш; - мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 12.Ўзбекистон Республикасида давлат бош ислоҳотчи сифатида қуйидаги вазифаларни амалга ошириши мақсадга мувофиқдир: 1. Бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврида аҳоли манфаатларини кучли қайта тақсимлаш воситаси орқали ҳимоя қилиш. 2. Ижтимоий-сиѐсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни кафолатлаш. 3. Иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ўзига хос бозор шарт- шароитларини вужудга келтириш ва тасдиқлаш. 4. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитларида кишиларнинг иқтисодий эркинликлари кафолатланган бўлиш. 5. Тартибга солинадиган бозор шароитида асосий мақсад йўналишларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош йўлини белгилаш ва бу йўлни ўтказиш юзасидан чора- тадбирлар ишлаб чиқиш. 6. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали, аниқ ва равшан тизимини вужудга келтириш. 7. Вужудга келаѐтган ишбилармонлик тизимларининг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш. 8. Аниқ мақсадга қаратилган иқтисодиѐт тармоқлари тузилмаси сиѐсатини изчиллик билан амалга оширишга кўмаклашиш. Бозор шароитида иқтисодиѐтни давлат йўли билан тартибга солиш одатда иқтисодиѐтнинг давлат секторини ривожлантиришни бошқариши ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўли билан бевосита, шунингдек, ҳуқуқий ва иқтисодий воситалар ѐрдамида билвосита амалга оширилади Download 32.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling