1. Жамиятни қайта ташкил этиш шакллари (Қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) Жамиятни тугатиш тартиби


Download 64.71 Kb.
bet1/12
Sana08.03.2023
Hajmi64.71 Kb.
#1248587
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Корпоратив тузилмаларнинг қайта ташкил этиш турлари ва тугатиш т-fayllar.org


Корпоратив тузилмаларнинг қайта ташкил этиш турлари ва тугатиш тартиби

1.Жамиятни қайта ташкил этиш шакллари
(Қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш)
2.Жамиятни тугатиш тартиби
3.Олдиндан розилик бериш
18.КОРПОРАТИВ ТУЗИЛМАЛАРНИНГ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

10-боб. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш (92-101-модда)

  • Жамиятларни қўшиб юбориш

  • Жамиятни қўшиб олиш

  • Жамиятни бўлиш

  • Жамиятни ажратиб чиқариш

  •  Жамиятни ўзгартириш

  •  Жамиятни тугатиш

  • Жамиятни тугатиш тартиби

  • Тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини акциядорлар ўртасида тақсимлаш

  • Жамият тугатилган пайт


9-модда. Жамиятни ташкил этиш усуллари
Жамият юридик шахсни таъсис этиш ёки қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) йўли билан ташкил этилиши мумкин.-Davlat royhatidan o’tkazish gap ketadi
Ta’sis etish-ta’sis shartnomasi, ustav fondi ulushlari. (6 oy 1 yil ichida tasis etib bolsih kerak.) 100 mln- 10 mln tasischi hisoblanmaydi.
Muassis-hozircha-tasischi. Keyin aksiyador
10-модда. Жамиятни таъсис этиш
Жамиятни таъсис этиш йўли билан ташкил этиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига кўра амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Жамият бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда жамиятни таъсис этиш ҳақидаги қарор шу муассис томонидан якка тартибда қабул қилинади.
Жамиятнинг муассислари уни ташкил этиш тўғрисида ўзаро таъсис шартномасини тузадилар, шартномада уларнинг жамиятни таъсис этишга доир биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тартиби, жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг турлари, улар учун тўланадиган ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.
Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассисларнинг овоз бериш натижаларини ҳамда жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш, жамиятнинг бошқарув органларини шакллантириш масалалари юзасидан муассислар қабул қилган қарорларни акс эттириши керак.
Жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамиятнинг акциялари ҳақини тўлаш учун киритилаётган қимматли қоғозларнинг, ўзга мулкий ҳуқуқларнинг ёки пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган бошқа ҳуқуқларнинг пулда ифодаланган баҳосини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Чет эллик инвесторлар иштирокидаги жамиятни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда акциядорлик жамиятини таъсис этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
Жамият муассислари ва акциядорларининг сони чекланмайди.

Download 64.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling