1. Жамиятни қайта ташкил этиш шакллари (Қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) Жамиятни тугатиш тартиби


Download 64.71 Kb.
bet2/12
Sana08.03.2023
Hajmi64.71 Kb.
#1248587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Корпоратив тузилмаларнинг қайта ташкил этиш турлари ва тугатиш т-fayllar.org

11-модда. Жамиятнинг муассислари
Жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг муассислари (муассиси) деб эътироф этилади.
Агар қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат органлари жамиятнинг муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас. (Markaziy bank AJ ocholmaydi Prezidnet qarorlari yoki VMq aytmagan bolsa)
Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган жамиятнинг муассиси бўлади.
Жамият муассислари ўртасида акцияларни тақсимлаш таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади.
12-модда. Таъсис йиғилиши
Таъсис йиғилиши:
жамиятни таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг уставини тасдиқлайди;
таъсис этиш жараёнида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;
муассислар томонидан акциялар ҳақини тўлаш тартибини белгилайди;
чиқариладиган акцияларнинг турларини ва сонини белгилайди;
жамиятнинг кузатув кенгашини, тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди;
жамиятнинг ижроия органини тузади (сайлайди, тайинлайди).
Таъсис йиғилишида овоз бериш муассислар киритадиган улушларга мувофиқ ўтказилади.
Таъсис йиғилиши қарорларни оддий кўпчилик овоз билан қабул қилади, бундан таъсис шартномасини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган ҳоллар мустасно бўлиб, бунинг учун барча муассисларнинг розилиги талаб этилади.
Таъсис йиғилишининг қарорлари жамиятнинг барча муассислари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Давлат ташкилотини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган қарор асосида таъсис йиғилишини ўтказмасдан амалга оширилади.
Бир муассисдан иборат бўлган жамиятда таъсис йиғилиши ўтказилмайди.
13-модда. Жамиятнинг устави
Устав жамиятнинг таъсис ҳужжати бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
жамиятнинг тўлиқ (агар бўлса қисқартирилган) фирма номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади;
устав фондининг (устав капиталининг) миқдори;
жамият акцияларининг сони, номинал қиймати, турлари (оддий, имтиёзли);
жамият бошқарувининг тузилмаси, жамият кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ва ижроия органининг аъзолари сони, бу органларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари.
Жамият уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) битта акциядорга тегишли бўлган улушнинг энг кўп миқдорига чекловлар белгиланиши мумкин.
Жамият уставида қонунчиликка мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жамият акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида уларга жамиятнинг устави, шу жумладан уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт.
Жамият акциядорнинг талабига кўра унга жамият уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.

Download 64.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling