МУСОБАҚА ҚУЙИДАГИ ШАРТЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИЛАДИ:
1.Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги;
2.Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов;
3.Ёш велосипедчилар мусобақаси;
4.Ёш тартибга солувчи синови;
5..Гуруҳ сардорлари беллашуви;
6.Чорраҳа макетини ясаш бўйича беллашув;
7.Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
8.Техника ижодиёти танлови;
9.Автомобиллар билимдони;
10.Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон;
11.Велосипед бошқарувчиларнинг чорраҳада ҳаракатланиши;
12.«Яшил чироқ» тарғибот гуруҳларининг чиқиши;
13.«Медиаижодиёт» маҳсулотлари.
1. Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги шартида жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Жамоа аъзоларининг сафда шахдам қадам билан белгиланган қоида бўйича юришларига, саф қўшиғи мазмуни ва ижросига алоҳида эътибор қаратилади. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
2. Пиёдалар вазифалари ва ҳаракатига оид синов шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи ҳакамлар томонидан тайёрланган саволлар тўпламидан битта билет танлаб олиб, жавоб қайтаради. Ҳакамларнинг талабига асосан жавобларини амалий тарзда кўрсатиб ҳам беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
3. Еш велосипедчилар мусобақаси шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. Иштирокчи саккиз шаклидаги чизиқни босмай унинг оралиғида ҳаракатланиш, тўсиқларни айланиб ўтиш, шартли кўприкчадан юриш, махсус устунча устида турган идишдаги сувни тўкмасдан иккинчи устунчага олиб бориб қўйиш шартларини бажаради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
4. Ёш тартибга солувчи синови шартида жамоанинг битта аъзоси иштирок этади. У ҳакамлар томонидан берилган саволларга кўра регулировкачининг ҳаракатларини кўрсатиб, изоҳлаб беради. Шарт ҳакамлар ҳайъатининг барча аъзолари томонидан келишилган ҳолда «5» баллик тизимда баҳоланади.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |