1 жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг


Download 25.06 Kb.
bet2/2
Sana02.04.2023
Hajmi25.06 Kb.
#1320275
1   2
Bog'liq
Ф.Сохибова 169м3к

А Н И Қ Л А Д И:

Судланувчи Сохибова Фарангиз Азизовна муқаддам қасддан содир қилган жиноятлари учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан боғлиқ хавфли рецидив жиноятни қасддан содир қилиш йўлига кирган.


Жумладан, судланувчи Ф.Сохибова, 2021 йил 25 сентябрь куни соат
1300 ларда Хива шаҳар, “П.Махмуд” кўчасидаги “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида жойлашган “Заргарлик буюмлари” сотиладиган дўконга харидор сифатида кириб, дўкон ичкарисидаги ойнали стол устида турган фуқаро Т.Собировга тегишли сотилиш баҳоси 5.550.000 сўм бўлган 9,25 граммлик бир жуфт аёллар тилла сирғасини сотувчига билдирмасдан ўғирлаб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган ҳолда илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш хавфли рецидив жиноятни қасддан содир қилган.
2022 йил 31 январь куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан Ф.Сохибова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, қонунда белгиланган жазо тайинланди.
Жиноят ишини суд мажлисида кўриб чиқиш жараёнида, ушбу жиноятнинг келиб чиқишига маълум маънода Фарғона шаҳар ИИБ томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда муқаддам судланган шахслар, ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида маҳкумлар ва жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар билан профилактик суҳбатлар лозим даражада ўтказилмаганлиги, Ф.Сохибованинг нормал ҳаётга киришиб кетиши ҳамда унинг жиноят содир этишини барвақт олдини олиш, жиноят учун жавобгарликни муқаррар эканлиги борасида тегишли ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги сабаб бўлган.
Келгусида жиноят содир қилишга мойил бўлган шахсларни ўз вақтида рўйхатга олиб, уларга тегишли чоралар кўришни, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жиноят содир қилинишини олдини олиш юзасидан профилактик чиқишлар қилиш, шунингдек ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятининг оқибатлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида ушбу хусусий ажримни Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғига юбориш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 298, 299, 423-моддаларини қўллаб, суд

А Ж Р И М Қ И Л А Д И:

Мазкур хусусий ажрим Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғига юборилсин.


Мазкур хусусий ажрим Фарғона шаҳар ИИБда масъул ходимлар ўртасида муҳокама қилиниб, юқорида қайд қилинган жиноятларни келиб чиқиш сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни аниқланиб, бартараф қилиш ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўриш ишлари олиб борилсин.
Кўрилган чора-тадбирлар ҳақида бир ойлик муддат ичида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судига маълум қилинсин.


Раислик қилувчи судья: Х.Авезов
Download 25.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling