1. карантин гурухига кирувчи юқумли касалликлар
Download 27.6 Kb.
|
Ўта хавфли касалликлар савол жавоблар @xamshiralaruchun
Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича 35 соатлик махсус дастур юзасидан врачлар учун тузилган тест-синов саволлари 1. карантин гурухига кирувчи юқумли касалликлар *Сариқ иситма, вабо, ўлат 2. ўта хавфли инфекциялар гурухига кирувчи касалликлар *Қутуриш, куйдирги, ҚКГИ 3. Табиий ўчоқли ўта хавфли инфекциялар *Ласса иситмаси, Эбол иситмаси, Марбург касаллиги 4. Зооноз инфекциялар гурухига кирувчи ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар *Куйдирги, қутуриш, ўлат 5. Трансмиссив йўл билан юқадиган карантин ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар *Ўлат, ҚКГИ 6. Фекал-орал йўл билан юқадиган карантин инфекция *Вабо 7. Карантин нима *Ўчоқга кириш ва чиқишни тақиқлаш 8. Изоляторга кимлар ётқизилади *карантин гурухидаги юқумли касалликлар билан мулоқотда бўлганлар 9. Госпиталга кимлар ётқизилади *карантин гурухидаги юқумли касалликларга чалинганлар 10. Провизор госпиталга кимлар ётқизилади *карантин гурухидаги юқумли касалликларга гумон қилинган беморлар 11. Кўпинча шифохона ичи инфекциялари сифатида қайд қилинадиган ўта хавфли инфекциялар *Эбол иситмаси, Марбург касаллиги, ҚКГИ 12. Карантин ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларининг асосий клиник аломатлари *Хароратнинг кўтарилиши, ич кетиши, қусиш, сариқлик, лимфа тугунларининг катталашиши, геморрагия аломатлари 13. Карантин ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларининг бошқа юқумли касалликлардан фарқ қиладиган жихатлари *Ўта юқувчанлиги, тез ва кенг тарқалиши, оғир кечиши, ўлим даражасининг юқорилиги, табиий ўчоқлари мавжудлиги 14. Дератизация нима, *кемирувчиларни йўотиш 15. Дезинсексия нима, *Бўғим оёқлиларни йўқотиш 16. Дезинфекция нима, *Юқумли касалликлар қўзғатувчиларини йўқотиш 17. Карантин муассасаларига беморларни, гумон қилинганларни ва мулоқотдагиларни ётқизиш тартиби *Беморлар госпиталга, гумон қилинганлар провизор госпиталга, мулоқотдагилар изоляторга 18. Карантин ва бошқа ўта хавфли инфекциялардан қайси бирларининг республикамиз худудига фақат ташқаридан кириб келиш хавфи сақланмоқда. * Сариқ иситма, Эбол иситмаси, Ласса иситмаси, Марбург касаллиги 19. Карантин инфекциялардан ўлганлар жасадини дафн қилишда дезинсекция тадбирини ўтказиш *Жасад 55ли лизол ёки бўлмаса 10% фоизли хлорли охак эритмаси билан хўлланган кафанга ўралади, қабр тубига 10см қалинликда хлорли охак кукуни сепилади 20. Махсус химоя кийимлари (ўлатга қарши костюм) турлари сони *4та 21. 1-тур махсус химоя кийимлари таркибига кирувчи анжомлар сони *10та 22. 1-тур махсус химоя кийимларини кийиш тартиби (кетма-кетлиги) *Пижама, пайпоқ, резинали этик, рўмол, ўлатга қарши халат, пахта докали ниқоб, кўзойнак, резинали қўлқоп, сочиқ 23. 1-тур махсус химоя кийимларини ечиш тартиби *Сочиқ, кўзойнак, пахта докали ниқоб, ўлатга қарши халат, рўмол, резинали этик, резинали қўлқоп, пижама, пайпоқ 24. Пахта докали ниқоб ўлчами *125х50 25. Рўмол ўлчами *90х90х150 26. Соматик даволаш-профилактика муассасаларидаги лаборатория намуналари олиш жамланмаси таркибига кирувчи анжомлар сони *14 та 27. Санитария (тибибй) назорат пунктининг асосий вазифалари *Чегарадан ўта ётган фуқароларни, транспорт воситаларини ва юкларни санитария назоратдиан ўтказади, юқумли касалликларга қарши эмлашни текширишади, карантин гурухидаги юқумли касалликларни аниқланганда тизим бўйича хабар беради, эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширади. 28. Карантин гурухли юқумли касалликларида белгиланган карантин муддатлари *Ўлатда 6 кун, вабода 5 кун, сариқ иситмада 6 кун 29. Вирусли геморрагик иситма касалликларида белгиланган карантин муддатлари *Сариқ иситмада 6 кун, ҚКГИда 6 кун, Эбол, Ласса иситмалари ва Марбург касаллигида 21 кун 30. Айрим карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг асосий ташувчиси *Ўлатда бурга, сариқ иситмада чивин, ҚКГИда чивин 31. Вабо касаллиги қўзғатувчисининг манбаи *Одам 32. Вабо касаллигиннинг юқиш механизми *Фекал орал 33. Вабо касаллигинг асосий юқиш омиллари *Сув 34. Вабо касаллигида эпидемиологик анамнез йиғишда ахамият бериладиган масалалар *Вабо касаллиги бўйича нохуш давлатдан келганлиги, очиқ сув хавзасида чўмилганлиги, ундан сув ичганлиги 35. Вабо касаллигининг ўртача яширин даври 1-2 кун 36. Вабо касаллигининг асосий клиник тури *Гастроэнтерик 37. Вабо касаллигининг асосий клиник аломатлари *Ич кетиш, қусиш 38. Касалликнинг қайси клиник аломатлари вабо касаллигига хос эмас. *Иситма, терида тошмалар тошиши. 39. Вабо касаллигида олинадиган тахлилий намуналар *Ахлат, қусуқ массаси 40. Вабо касаллигида асосий лаборатория диагностика усули * Бактериологик 41. Вабо касаллигида белгиланган карантин муддати *5 кун Download 27.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling