1. Кириш Бюджет назоратининг назарий жихатлари
Download 0.91 Mb.
|
курс иши
Мавзу: Бюджет назоратининг мазмуни, принциплари ва аҳамияти 1. Кириш 2. Бюджет назоратининг назарий жихатлари. 3. Бюджет назоратининг амалдаги холатининг таҳлили. 4. Бюджет назоратини такомиллаштириш назорати. 5. Хулоса КИРИШ Ўзбекистон Республикасида бюджет назорати Молия вазирлиги томонидан тартибга солинади. Бюджет ташкилотларининг фаолияти Ўзбекистон республикасининг “Бюджет Кодекси”га асосан амалга оширилади. Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Бюджет жараёни бюджетни режалаштиришга ва бюджет харажатларини батафсил бюджет таснифи ёрдамида тартибга солишга асосланган. Бюджет жараёнини амалга ошириш мураккаб бўлганлиги сабабли бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилишни такомиллаштириш зарур. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети ижросини назорат қилишнинг энг муҳим турларидан бири бўлган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини текшириш ва ташкилотнинг фаолиятини доимий равишда назорат қилиш учун бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати жорий қилинди. Давлат бюджети давлат молияси тизимида асосий ўринни эгаллайди. Иқтисодиёт ривожланишини турли босқичларида бюджет давлат сиёсатини амалга ошириш қуроли, режалаштирилган йиллик дастурлар ва тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларининг асосий манбаи ҳисобланади. Давлат бюджети мамлакатдаги кундалик ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларни ҳам, ривожланиш истиқболлари вазифаларини бажаришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Давлат бюджетининг инқирозли ҳолатининг олдини олиш ва бюджетлараро муносабатларнинг оптимал моделини излашнинг узоқ давом этиши кўринишида мамлакатимиздаги молиявий назорат тизимини тўғри ташкил этиш муаммоси намоён бўлмоқда. Бу давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишнинг энг муҳим стратегик вазифаларидан бирига айланади, уни ҳал қилмасдан давлат бюджетини инқирозли ҳолатининг олдини олиб бўлмайди ва давлатни янада самарали ривожлантириш мумкин эмас. Молиявий соҳада тўғри тартиб ўрантилмагунча, давлат бюджети назорати тизимига ишонч ортмагунча, мамлакатда ечимини кутаётган асосий ижтимоий – иқтисодий муаммоларнинг ҳеч бири ҳал этилмайди. Молиявий назорат тузилмасидаги энг муҳим таркибий қисмлардан бири бюджет назорати ҳисобланади ва у молиявий назоратга хос хусусиятларга эга. Бюджет назорати давлат бошқарувининг энг муҳим функцияси бўлиб, ҳар қандай давлатда иқтисодий тизимни самарали фаолият юритишининг зарурий шартидир. Бугунги кунда бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида бюджет назоратини замонавий талаблар асосида ташкил этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мақолада бюджет назоратини ташкил қилишнинг назарий – услубий асослари баён қилинган. Бюджет назоратининг мақсади, асосий вазифалари, элементлари ва объекти илмий жиҳатдан асослаб берилган. Бюджет назоратини ташкил этишда норматив – ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш даражалари услубий жиҳатдан кўрсатиб берилган. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling