1. Кетма –кет уланган занжирларни ҳисоблаш
Download 96 Kb.
|
1 2
Bog'liq1403960217 49641
3. Аралаш уланган занжирларни ҳисоблаш.
3–расмда участкалар аралаш уланган занжир келтирилган, унда кетма–кет уланган ҳам, параллел уланган ҳам участкалар ҳам мавжуд. Шунинг учун ана шу каби занжирларни ҳисоблашда мазкур маъруза режасининг аввалги саволларида келтирилган ҳисоблаш формулаларини келтириш мумкин. Занжир зажимларидаги U кучланиш берилган бўлсин. Кўрсатилган схеманинг барча токларини аниқлаш лозим бўлсин. Бу ерда 2 ва 3–участкалар параллел уланган, шу сабабли У23 комплекс ўтказувчанликни аниқлаш учун У2 ва У3 комплекс ўтказувчанликларни қўшиш зарур: 3-расм. У23=У2+У3=(g2 – jb2) + (g3 –j b3 ) = (g2 + g3) –j (b2 + b3) (15) У2 = 1/Z2 = 1/(r2 + j x2); У3 = 1/z3 = 1/(r3 + jx3) (16) (16) формуладаги маҳраждаги мавҳумликдан қутулиш учун унинг суратини ҳам маҳражини ҳам маҳражга турланган комплекс миқдорга кўпайтириш зарур: У2=(r2–jx2)/(r2+ jx2) (r2 –jx2)=r2/(r2+x2)–jx2/(r22+x2)=g2–jb2 (17) У3=(r3–jx3)/(r3+jx3)(r3–jx3)=r3/(r32+x32)–jx3/(r32+x32)=g3 –jb3 (18) Комплекс услубдан фойдалана туриб, занжирдаги ёки унинг участкасидаги эквивалент ўтказувчанликлар g ва b ўртасидаги ҳамда эквивалент қаршиликлар r ва x ўртасидаги боғлиқликларни осонгина топа оламиз. 3–расмдаги биринчи участка биргаликда олинган иккинчи ва учинчи участкалар билан кетма–кет уланган. У ҳолда бутун занжирнинг комплекс қаршилиги: Z = Z1 + Z23 ( 19) Z1=r1+jx1; Z23=1/23=1/(g23–jb23)=g23/(g232+b232)+jb23/(g232+b232) (20) Занжирнинг биринчи қисмидаги комплекс ток: (21) Иккинчи ва учинчи участкалардаги комплекс кучланишни қўйидаги тенгликлардан топамиз: (22) (22) дан кўриб чиқилаётган участкалардаги комплекс токлар осонлик билан топилади: (23) Бутун занжир учун Z=r+j x ни била туриб, кучланиш ва ток оралиғидаги фаза силжиши φ ни қўйидаги формуладан аниқлаймиз: φ = arctg x/r (4) Таъриф: Аралаш уланишда бутун занжирнинг актив қаршилиги унинг алоҳида участкаларида сарфланаётган актив қаршиликлар йиғиндисига тенг, реактив қаршилиги эса мос ҳолдаги реактив қаршиликларнинг алгебраик йиғиндисига тенгдир. Адабиётлар 1. Идельчик В.И. Электрические системы и сети. - М. Энергоатомиздат, 1989, 592 с. 2. Электрические системы. Электрические сети: Учебное пособие для вузов/Под ред. А.В.Веникова и В.А.Строева. – М.: Высшая школа. 1998. – 512 с. 3. Блок В.М. Электрические сети и системы. - М.: Высшая школа, 1986, 430 с. 4. Ғойибов Т.Ш. Электр тармоқлари ва тизимлари. Мисол ва масалалар тўплами. Ғ Тошкент.: ТошДТУ, 2006. Download 96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling