1. Кириш Цехларнинг ишлаш режаси Цехда ишлаб чиқариш Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар
Download 0.54 Mb.
|
Зўриқувчан цемент ишлаб чиқариш
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Ишлаб чикаришни технологик жараёни 6. Асосий техналогик юк ташувчи асбоб- ускуналарни ҳисоблаш
1.Кириш 2. Цехларнинг ишлаш режаси 3. Цехда ишлаб чиқариш 4. Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар 5. . Ишлаб чикаришни технологик жараёни 6. Асосий техналогик юк ташувчи асбоб- ускуналарни ҳисоблаш 7. Технологик жараённи ва тайёр махсулотни сифатини назорат қилиш Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 2017-2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида.Кўрилган чора-тадбирлар оилаларни замонавий, сифатли, шинам уй-жой билан таъминлашга, қишлоқда янги муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга кўмаклашди, қишлоқнинг қиёфасини янги даражага кўтариш ва шу асосида қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш ва дунёқарашини ўзгартириш имконини берди.Шу билан бирга, ушбу соҳани ўрганиш аҳолининг реал эҳтиёжлари ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларининг хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олиб қурилиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.Қишлоқ жойларда аҳолининг кенг қатламларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлаш даражасини тубдан ошириш мақсадида:Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма обектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009-2016-йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 1минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.Шу билан бирга, ўрганиш якунлари аҳолининг реал эҳтиёжларини ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларини тўлиқ ҳисобга олувчи қурилишнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди. Қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжи имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартларини жорий этишни, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни янада кенгайтиришни, шунингдек барпо этилаётган уйларнинг таннархини пасайтиришни талаб қилмоқда.Ушбу муҳим вазифалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган қарор қишлоқ аҳолисининг кенг қатламлари учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга йўналтирилган. Қарор тўпланган тажрибани ўрганишни ҳисобга олиб қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишига янгича ёндашувни мустаҳкамлайди. Қарорда беш йиллик даврга мўлжалланган қишлоқ жойларда арзон уйлар қуришнинг кўламли Дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Дастурга асос қилиб олинган янгиланган намунавий лойиҳалар қишлоқ аҳолисининг юқорида кўрсатиб ўтилган талаблари ва эҳтиёжларини тўлиқ ҳисобга олади, чунки уларнинг фикрлари ва истак-хоҳишлари ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади. Айни пайтда мамлакатимизда қуруқ аралашмалар ишлаб чиқариш бўйича 50 дан ортиқ корхона ташкил этилди. Бухородаги “Кнауф” қўшма корхонаси очиқ акциядорлик жамияти, пойтахтимиздаги “Гизамих” қўшма корхонаси, “Неw ливе буилдс”, “Эаст Cолор” масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқалар шулар жумласидандир.Ҳозир қурилиш-пудрат ташкилотлари замонавий иншоотларни қуришда энергия тежайдиган материаллардан фойдаланмоқда. Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари буни эътиборга олган ҳолда, пенобетон, газ бетон ва ғовак бетон ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқда. Бу материалларни қўллаш иситиш харажатларини анча тежаш имконини беради. Масалан, ғовак бетондан барпо этилган уй иситиш харажатларини 20-40 фоизга камайтиради, деворлар қалинлигининг стандартлиги эса сақлаб қолинади.Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари бу маҳсулотга бўлган талабни ҳисобга олиб, пенобетон ишлаб чиқариш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларига 34 технологик линия етказиб берилди. Айни пайтда бундай ускуналардан Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд, Нукус, Урганч, Навоий, Фарғона, Термиз, Олмалиқ, Чирчиқ, Тошкентда фойдаланилмоқда.Анъанавий том ёпиш материаллари билан бир қаторда ўзимизда ишлаб чиқарилган сопол, полимер, цемент ва қумдан тайёрланган черепитса, рангли шифер, ёпишқоқ ва қайишқоқ рубероиддан ҳам кенг фойдаланилмоқда.Ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги ва тайёрланаётган товарлар сифатининг юқорилиги маҳсулотларни экспорт қилиш имконини бераётир. Бу кўрсаткич 2001 йилдан 2009 йилгача 6 баравар ошди. Жорий йил якунларига кўра, кутилаётган экспорт ҳажми 73 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Маҳсулотларимиз асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилинмоқда.Айни вақтда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компаниясида замонавий, рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни янада рағбатлантириш, ички тармоқ ва тармоқлараро, жумладан кичик бизнес ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлашга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2010 йил 23 мартда қабул қилинган “2010 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.Қувасойдаги “Кварц” акциядорлик жамиятининг Цемент енг муҳим қурилиш материалларидан бири бўлиб, у кичик коттежлардан тортиб кўп қаватли осмонўпар биноларгача бўлган турли хил иншоотларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Цемент ишлаб чиқариш узоқ тарихга ега ва ҳозирги кунда замонавий ва техник жиҳатдан мураккаб саноат ҳисобланади. Цемент ишлаб чиқариш учун хом ашёлардан бири гил тупроқдир. Ушбу курс ишида биз гил тупроқдан фойдаланган ҳолда цемент ишлаб чиқариш жараёнини кўриб чиқамиз. Цемент ишлаб чиқаришда гил фойдаланишнинг асосий ишлаб чиқариш босқичлари, технологик хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари тавсифланади. Ишлаб чиқаришнинг технологик параметрларининг якуний маҳсулот сифатига таъсири ҳам кўриб чиқилади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling