1. кириш. Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар фани ҳақида умумий маълумотлар Режа


ФАННИ ЎРГАНИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ


Download 125 Kb.
bet2/4
Sana27.03.2023
Hajmi125 Kb.
#1298550
1   2   3   4
Bog'liq
1-ma\'ruza

ФАННИ ЎРГАНИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:

  • ФАННИ ЎРГАНИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:
  • 1.Грунтлар ҳақида асосий маълумотлар, грунтларнинг физик, физик-кимёвий, грунтларнинг сув хоссалари, грунтларнинг механик хоссалари ҳамда уларнинг кўрсаткичларини аниқлаш усуллари билан танишиш.
  • 2.Замин грунтида ҳосил бўладиган кучланишлар ва уларни аниқлаш усулларини ўрганиш, заминдаги кучланиш-деформация ҳолати босқичлари бўйича маълумотларга эга бўлиш.
  • 3.Замин ва пойдеворларни чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашнинг асосий қоидалари, пойдеворларнинг турлари, уларнинг қўлланилиш соҳалари ҳамда замин ва пойдеворларни лойиҳалаш тартиблари билан яқиндан танишиш.
  • 4.Замин грунтларини сунъий кучайтириш усуллари ва махсус шароитларда пойдеворларни барпо этиш қоидалари ҳақида пухта билимларга эга бўлиш.

«Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фани шартли равишда икки қисмга бўлиб ўрганилади. Фаннинг «Грунтлар механикаси» деб аталадиган биринчи қисмида грунтларнинг турлари, таркиби, хоссалари, кучланиш-деформация ҳолатлари ва устиворлик шартлари, «Замин ва пойдеворлар» деб аталадиган иккинчи қисмида эса турли хил грунт шароитларида барпо этиладиган пойдеворларни лойиҳалаш масалалари кўриб чиқилади.

  • «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фани шартли равишда икки қисмга бўлиб ўрганилади. Фаннинг «Грунтлар механикаси» деб аталадиган биринчи қисмида грунтларнинг турлари, таркиби, хоссалари, кучланиш-деформация ҳолатлари ва устиворлик шартлари, «Замин ва пойдеворлар» деб аталадиган иккинчи қисмида эса турли хил грунт шароитларида барпо этиладиган пойдеворларни лойиҳалаш масалалари кўриб чиқилади.
  • «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» курсини мукаммал ўзлаштиришлари учун, талабалар қуйидаги фанлар бўйича талаблар даражасидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак:
  • 1.Физика (механика бўлими);
  • 2.Умумий кимё (дисперс тизимлар ва коллоидлар бўлимлари);
  • 3.Назарий механика
  • 4.Инженерлик геологияси
  • 5.Қурилиш материаллари
  • 6.Материаллар қаршилиги
  • Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларининг замин ва пойдеворлари фаннинг асосий қоидалари ва талаблари бўйича лойиҳаланади. Фаннинг ривожланиши жараёнида, шунингдек қурилиш ишлаб чиқариши амалиётининг ҳам муҳим ўрни бор, чунки фаннинг кўплаб қоидалари амалиёт натижалари асосида такомиллаштирилиб борилади.

Download 125 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling