1. Кириш Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари


Download 0.83 Mb.
bet3/8
Sana15.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1200395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
KURS LOYIHA

Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари. Аммоний фосфатлари ишлаб чиқариш учун аммиак ва ортофосфат кислота (экстракцияли ҳам, термик ҳам) хомашё ҳисобланади. Фосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш кўп миқдордаги иссиқлик ажралиши билан содир бўлади:
H3PO4(с)  NH3(г)  NH4H2PO4(қ)  147 кж
Н3РО4(с)  2NH3(г)  (NH4)2HPO4(қ)  215 кж
кўринадики, жараённи АВ чизиқ бўйича амалга ошириш натижасида энг кўп миқдордаги моноаммонийфосфат олишга эришилади. Таркибида 40% Н3РО4 (~29% Р2О5) бўлган экстракцион фосфат кислотани нейтраллашда ҳаттоки 25ОС ҳароратда ҳам кристалларнинг унуми унчалик кўп бўлмайди (С нуқтадаги система). Концентрланган фосфат кислотани (75% Н3РО4 ёки 54% Р2О5) нейтралланишидаги системанинг таркиби D нуқтага мувофиқ келади ва ҳосил бўладиган қаттиқ фазанинг миқдори 75ОС дан юқори ҳароратда ҳам энг кўп бўлади. Бунга реакциянинг иссиқлиги ҳисобига бир қисм сувнинг буғланиши ҳам ёрдам беради.
Аммофос ишлаб чиқаришда қўшимчалар билан ифлосланган экстракцион фосфат кислота ишлатилганлиги учун, унинг аммиак билан рН3 гача нейтраллаш жараёнида RPO4∙2H2O туридаги темир ва алюминийнинг ўрта фосфатлари ва темир алюминий аммоний фосфатлари – NH4(Fe,Al)(HPO4)2∙0,5H2O, дикальцийфосфат СаНРО4∙2Н2О, гипс, фторидли ва фторсиликатли тузлар, магнийаммонийфосфат NH4MgPO4∙H2O ажралиб чиқади, суюқ фазада эса аммоний сульфат пайдо бўлади.
Фосфат кислотани аммонийлаштиришда, таркибида аммоний фосфатлари, эркин фосфат кислота, сув ва чўкадиган қўшимчалар бўлган кислотали суспензия ҳосил бўлади. Аммиакнинг ютилиш меъёри бўйича суспензия миқдори ва компонентларнинг таркиби ҳамда ҳароратнинг ортиши худди унинг хоссаси – рН қиймати, қаттиқ фазалар эрувчанлиги, қовушқоқлиги (оқувчанлиги) ва бошқалар каби мунтазам ўзгариб туради.
Тўйинган сувли эритма устидаги аммиакнинг мувозанатли босими NH33РО4 моляр нисбатига боғлиқдир Унга эса водород кўрсаткич – рН қиймати боғлиқ рН қиймати орқали жараённи бошқариб турилади. 25ОС да NH33РО4 моляр нисбати 1,45 га яқин бўлган тўйинган эритма максимал зичлик ва қовушқоқликка эга бўлади. Суспензия таркибининг ўзгариши уларнинг суюқ фазаларининг қайнаш ҳароратига катта таъсир кўрсатади, буни концентрлаш ва сувсизлантиришнинг оптимал тартиб (режим) ларини танлашда эътиборга олиш лозимдир.

Аммоний фосфатлар тўйинган сувли эритмалари устидаги аммиак босимининг NH33РО4 моляр нисбатига боғлиқлиги.

65-75ОС ҳароратдаги аммоний фосфатлар тўйинган эритмалари рН қийматининг NH33РО4 моляр нисбатига боғлиқлиги.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling