2. Кўлларда сув ҳаракатининг турлари - Кўлларда сув массалари ҳаракатининг турларини, уларни вужудга келтирувчи омилларни синчиклаб ўрганиш кўпгина амалий масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. Шуни назарда тутиб, қуйида сув массалари ҳаракатининг турлари - тўлқинлар, сув массалари оқими, сгон ва нагон ҳодисалари, сейшлар устида тўхталиб ўтамиз.
- Кўллар ва сув омборларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кўпгина масалаларни ҳал этишда тўлқинлар режимини ўрганиш муҳимдир. Бунинг сабаби тўлқинларнинг қирғоқларга, у ердаги турли иншоотларга, сув транспортига кўрсатадиган салбий таъсири билан боғлиқдир.
Тўлқинлар асосан шамол ва баъзан зилзилалар таъсирида пайдо бўлади. Кузатилиш ўрнига қараб юза ва ички тўлқинлар бир-биридан фарқланади. Ички тўлқинларнинг пайдо бўлишида турли тезликда ҳаракатланаётган қатламлар орасида ишқаланишнинг таъсири ёки бирорта қатламлардаги тебранма ҳаракат сабаб бўлади. - Тўлқинлар асосан шамол ва баъзан зилзилалар таъсирида пайдо бўлади. Кузатилиш ўрнига қараб юза ва ички тўлқинлар бир-биридан фарқланади. Ички тўлқинларнинг пайдо бўлишида турли тезликда ҳаракатланаётган қатламлар орасида ишқаланишнинг таъсири ёки бирорта қатламлардаги тебранма ҳаракат сабаб бўлади.
- Тўлқинлар қуйидаги кўрсаткичлари билан бир-бирларидан фарқ қилади:
- 1) ўлчамлари баландлиги (h), узунлиги ( );
- 2) шакли()
- 3) тўлқиннинг илгарилама тезлиги (С);
- 4) тўлқинни ташкил этган заррачаларнинг орбитал тезлиги (V);
- 5) тўлқин даври;
- 6) тўлқин эгрилиги ();
- 7) тўлқин ёши (Ё) ва бошқалар.
3. Тўлқинлар.
Тўлқин баландлигини аниқлаш учун унинг ч ў қ қ и с и ва б о т и ғ и ни аниқлаш лозим. Маълумки, тўлқиннинг энг баланд нуқтаси (Б) унинг чўққиси бўлса, энг қуйи нуқтаси (А) унинг ботиғи бўлади. Улар орасидаги вертикал (тик) фарқ тўлқин баландлиги (h) бўлади. - Тўлқин баландлигини аниқлаш учун унинг ч ў қ қ и с и ва б о т и ғ и ни аниқлаш лозим. Маълумки, тўлқиннинг энг баланд нуқтаси (Б) унинг чўққиси бўлса, энг қуйи нуқтаси (А) унинг ботиғи бўлади. Улар орасидаги вертикал (тик) фарқ тўлқин баландлиги (h) бўлади.
- Тўлқин узунлиги (L) иккита ёнмаён жойлашган ботиқлар ёки чўққилар орасидаги горизонтал масофадир.
- Тўлқин даври (Т) - заррачалар ўз орбитасида тўлиқ тебраниши учун кетадиган вақт оралиғидир.
- Тўлқин эгрилиги () эса тўлқин баландлигининг унинг узунлигига нисбати билан аниқланади:
- = h / L .
- Тўлқин ёши (Ё) тўлқин илгарилама тезлигининг тўлқинни вужудга келтирган шамол тезлиги (W) га нисбатига тенг:
- Ё = С / W .
Do'stlaringiz bilan baham: |