1. Кўлларда сувни ҳаракатга келтирувчи омиллар


Download 101.61 Kb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi101.61 Kb.
#1605551
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 мавзу

4. Сув массалари оқими.

  • Кўлларда сув массаларининг оқими икки хил бўлади:
  • 1) дрейф оқимлар;
  • 2) гравитацион ёки градиент оқимлар.
  • Дрейф оқимлар кўлларнинг юзасига шамол кўрсатадиган таъсир натижасида вужудга келади. Гравитацион ёки градиент оқимлар эса оғирлик кучининг горизонтал ташкил этувчиси таъси­рида пайдо бўлади. Кўл юзасининг турли нуқталарида гидростатик босимнинг турлича бўлиши сув юзасининг маълум нишабликка эга бўлишига, бу эса ўз навбатида оғирлик кучининг горизонтал таш­кил этувчисининг намоён бўлишига олиб келади.

Кўллардаги сув массалари оқимининг ҳар икки тури ҳам уларда сув сатҳи ўзгаришининг ўрнини тўлдириб туради. Аниқроқ қилиб айтганда, кўлларда турли омиллар таъсирида кузатиладиган сув сатҳи ўзгаришлари сув массалари оқими таъсирида бир хил қийматларга эга бўлиб туради.

  • Кўллардаги сув массалари оқимининг ҳар икки тури ҳам уларда сув сатҳи ўзгаришининг ўрнини тўлдириб туради. Аниқроқ қилиб айтганда, кўлларда турли омиллар таъсирида кузатиладиган сув сатҳи ўзгаришлари сув массалари оқими таъсирида бир хил қийматларга эга бўлиб туради.
  • Сув массалари оқимига маҳаллий омиллар ҳам катта таъсир кўрсатади. Уларга, биринчи навбатда, кўлнинг чуқурлиги ва кўл туби рельефини киритиш мумкин. Сув массалари оқимининг энг катта тезлиги сув юзасида кузатилади. Масалан, В.Хальбфасс маълумотлари бўйича Лох Гарри кўлида сув юзасидаги оқим тезлиги 28 см/сек бўлса, 7,6 метр чуқурликда 3,9 см/сек, 30,5 метрда - 3,7 см/сек ва 61,0 метрда 3,1 см/сек га тенг бўлган.

Сув кўтарилиши ва пасайиши (сгон, нагон) ҳодисалари.

  • Дрейф оқимлар натижасида шамол йўналишига қарши қирғоқлар¬да сув тўпланиб, сатҳи кўтарилади, яъни нагон ҳодисаси рўй бе¬ради. Унга қарши қирғоқда эса, аксинча, сув сатҳи пасаяди, яъни сгон ҳодисаси кузатилади.
  • Сгон ва нагон ҳодисаларида сув сатҳининг кўтарилиши ёки пасайиши қиймати шамол тезлигига, унинг таъсир этиш вақтининг давомлилигига, қирғоқлар рельефига боғлиқ. Маълумки, тор қўлтиқларда сув сатҳининг кўтарилиши нисбатан катта бўлади. Масалан, 60-йилларгача бўлган даврда Орол денгизининг саёз ва шу билан бирга тор қўлтиқларида сув сатҳи сгон натижасида 2 м гача кўтарилган.
  • Сув сатҳининг максимал кўтарилиши нагон ҳодисасининг бошланишида бўлади, чунки бу вақтда сув сатҳини барқарорлаштирувчи сув ости оқими ҳосил бўлишга улгурмаган бўлади. Шамол тезлиги¬нинг кескин ортиши ҳам нагон ҳодисасининг кучайишига олиб кела¬ди.

Download 101.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling