1. Кўлларда сувни ҳаракатга келтирувчи омиллар


Download 101.61 Kb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi101.61 Kb.
#1605551
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7 мавзу


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Гидрометеорология факультети Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги кафедраси
Мавзу: Кўлларда сувнинг ҳаракати
 
Маърузачи: Саидова Д.А.
Тошкент - 2023

Режа:

  • 1. Кўлларда сувни ҳаракатга келтирувчи омиллар;
  • 2. Кўлларда сув ҳаракатининг турлари;
  • 3. Тўлқинлар;
  • 4.Сув массалари оқими;
  • 5. Сув кўтарилиши ва пасайиши (сгон, нагон) ҳодисалари.

1. Кўлларда сувни ҳаракатга келтирувчи омиллар

  • Кўлларда сувнинг ҳаракати икки турда кузатилади: 1) илгар­лама ҳаракат (сув массалари оқими, аралашиш); 2) тўлқинли ҳара­кат (тўлқинлар, сейшлар). Кўпчилик ҳолларда қайд этилган ҳара­кат турлари бир-бири билан қўшилиб кетади. Масалан, тўлқинли ҳаракат қирғоқларга яқинлашганда илгарлама ҳаракатга айланса, кўлларда сгон ва нагон натижасида сейш ҳодисаси кузатилади.
  • Кўлларда сув массаларини ҳаракатга келтирувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
  • а) шамол;
  • б) сув массалари зичлигининг турлича бўлиши;
  • в) сув юзасининг турли қисмларида атмосфера босимининг турлича бўлиши;
  • г) ер силкиниши (зилзила);
  • д) ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар ва бошқалар.

Қайд этилганлар ичида шамол таъсири ва сув массалари зич­лиги орасидаги фарқ асосий омил ҳисобланади. Чунки кўлларда сув массалари ҳаракатининг асосий кўринишлари - оқимлар, тўлқинлар, турбулент аралашиш, сгон ва нагон ҳодисалари шамол таъсирида вужудга келади. Маълумки, тектоник ҳаракатлар, шу жумладан ер силкиниши, атмосфера босими орасидаги фарқ каби омиллар сув массалари ҳаракатига доимий таъсир этмайди, ҳатто айримлари, масалан, зилзила маълум ҳудудларда умуман кузатилмайди.

  • Қайд этилганлар ичида шамол таъсири ва сув массалари зич­лиги орасидаги фарқ асосий омил ҳисобланади. Чунки кўлларда сув массалари ҳаракатининг асосий кўринишлари - оқимлар, тўлқинлар, турбулент аралашиш, сгон ва нагон ҳодисалари шамол таъсирида вужудга келади. Маълумки, тектоник ҳаракатлар, шу жумладан ер силкиниши, атмосфера босими орасидаги фарқ каби омиллар сув массалари ҳаракатига доимий таъсир этмайди, ҳатто айримлари, масалан, зилзила маълум ҳудудларда умуман кузатилмайди.

Download 101.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling