1. Компьютер тармоқларининг тарихи


Download 0.56 Mb.
bet1/2
Sana10.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1761321
TuriПротокол
  1   2
Bog'liq
Маъруза 1.

  • 1-маъруза.
  • Компьютер тармоқларининг тарихи. Компьютер тармоқларининг технологиялари, иловалари ва протоколлари ҳақида умумий тушунчалар.
  • Режа.
  • 1. Компьютер тармоқларининг тарихи.
  • 2. Компьютер тармоқларининг
  • технологиялари, иловалари ва
  • протоколлари ҳақида умумий
  • тушунчалар.
  • Larry L. Peterson, Bruce S. Davie “Computer networks: A Systems Approach”, 6th Edition, 2021y.
  • James F. Kurose, Keith W. Ross “A Top-Down Approach: Computer Networking”, Pearson Education Limited, 2017y.
  • Douglas E. Comer “Computer Networks and Internets” 6th Edition, 2016
  • N.A. Olifer, V.G. Olifer “Kompyuternыe seti: Prinsipы, texnologii, protokolы” Pyatoe izdanie, izdatel Piter, 2016
  • Andrew S. Tanenbaum. Computer Networks, Fourth Edition. Publisher; Prentice Hall, 2011.
  • Musaev M.M. “Kompyuter tizimlari va tarmoqlari”. Toshkent.: “Aloqachi” nashriyoti, 2013 yil. 8 bob. 394 bet. – Oliy o‘quv yurtlari uchun qo‘llanma.
  • Таянч иборалари
  • Компьютер тизими, ахборотни ўлчаш, шаклини ўзгартириш ва ишлаш, ахборотни фойдаланувчига тақдим этиш, ўлчашлар учун, автоматлаштирилган бошқариш учун, автоматик назорат қилиш учун, техник диагностика ва тасвирларни рақамли ишлаш учун мўлжалланган компьютер тизимлари, ахборот тизими, ахборотни ишлаш ва бошқариш тушунчалари, ахборот тизимига таъсир қилувчи омиллар, компьютер тизими-нинг вазифалари, ҳисоблаш, коммуникацион, ахборотни сақлаш, кузатиб бориш, оптималлаштириш ва назорат қилиш.
  • Компьютер тармоқлари, замонавий цивилиза-циянинг икки муҳим илмий-техник соҳалари бўлган – компьютер ва телекоммуникацион технологиялар эволюциясининг, яъни ривожланишининг мантиқий натижаси ҳисобланади (1-расм). Компьютер тармоқлари – маълумотларни узатиш тармоқлари деб ҳам аталади.
  • Бир томондан, компьютер тармоқларини тақсимланган компьютер тизимларининг хусусий холи деб қараш мумкин, яъни компьютер тармоқларида, компьютерлар гурухи томонидан, маълумотларни автоматик тарзда алмашинган холда ўзаро боғлиқ бўлган масалаларни биргаликда бажариш амалга оширилади.
  • Иккинчи томондан эса, компьютер тармоқлари катта-катта масофаларга маълумотларни узатувчи воситалар сифатида ҳам қаралиши мумкин. Бунинг учун компьютер тармоқларида, телекомму-никацион тизимларда қўлланиладиган маълумот-ларни кодлаш ва мультиплексациялаш усулларидан ҳам фойдаланилади.
  • 1950-1960 yillar - asosiy tizimni terminallar bilan birlashtirishga birinchi urinishlar.
  • 1969 yil - APRANET paydo bo'ldi va ma'lumotlarni uzatish uchun telefon tarmoqlaridan foydalanish.
  • 1970-1974 yillar-mini-kompyuterlarning paydo bo'lishi va qo'lda sozlangan lokal tarmoqlarning yaratilishi.
  • 1974 yil birinchi standartlashtirilgan IBM SNA tarmoq arxitekturasini, shuningdek X.25 standartlashtirishni joriy etish
  • 1980-1985 yillar shaxsiy kompyuterlarning paydo bo'lishi, Internetning hozirgi zamonga yaqin shaklda paydo bo'lishi. Barcha tugunlarda TCP / IP to'plamidan foydalanish. Ethernet, FDDI, Token Ring lokal tarmoq protokollari uchun standart texnologiyalarning paydo bo'lishi.
  • 1986-1987 - Internetdan tijorat maqsadlarida foydalanishning boshlanishi.
  • 1991 yil Veb -protokol va birinchi Internet -saytlar paydo bo'ldi.
  • 1995-2000 yillarda Internetning rivojlanishi va kompyuterlarning ommaviy ommalashuvi.
  • 2000-2010 yillar - simsiz tarmoqlardan foydalanish, axborot birligini bir vaqtning o'zida bir necha ming marta uzatish xarajatlarini kamaytirish.
  • Дастлаб пайдо бўлган компьютер тармоқлари ёрдамида, узоқ масофаларда жойлашган, катта-катта худудларга ёйилган компьютерларни ўзаро бирлаштириш амалга оширилган эди, яъни аввал пайдо бўлган компьютер тармоқлари – глобал компьютер тармоқлари (Wide Area Network, WAN) эди. Уларда маълумотларни узатиш учун ўша пайтда мавжуд бўлган телефон тармоқ-ларининг алоқа чизиқларидан фойдаланилган. Ушбу алоқа чизиқларини тезликлари бир неча 10 Кбит/секунд-ларга тенг бўлган эди.
  • 1969 йили АҚШ мудофа вазирлиги томонидан, мудофа ва илмий-тадқиқот марказларида жойлашган компьютерларни ягона тармоққа бирлаштириш амалга оширила бошлаган эди. Ушбу тармоқ ARPANET деб номланди, айнан шу тармоқ, хозирги глобал тармоқ ҳисобланган - Internet тармоғининг дастлабки кўриниши эди (2-расм).
  • Кейинчалик шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши ва кўплаб ишлаб чиқари-лиши эса, локал компьютер тармоқлари технологияларини (Local Area Network, LAN) ишлаб чиқишга туртки бўлди.
  • 1970 йилларниг ўрталарига келиб локал компьютер тармоқларининг сони ҳам кўпая борди. Уларни ўзаро бирлаштириш учун эса, маршрутизаторлардан фойдалана бошланди (3-расм).
  • 1980-85 йилларда дастлабки локал компьютер тармоқлари ҳисобланган – Ethernet, ArcNet, Token Ring, Token Bus ва FDDI деб номланган стандарт локал компьютер тармоқлари технологиялари ишлаб чиқилди (4,5-расмлар).
  • 80-йилларнинг охирларига келиб локал ва глобал компьютер тармоқлари ўзаро бирлаштирилиб, хозирги кунда мавжуд бўлган, тармоқлардан иборат тармоқ ҳисобланган - Internet тармоғи шакллана бошлади (6-расм).
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling