1. корхона ходимлари ва улар меҳнатининг ҳисоби корхона ва ташкилотлар ходимлари


Download 143.02 Kb.
bet7/13
Sana25.01.2023
Hajmi143.02 Kb.
#1121801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
7 дарс

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизимлари





Тарифли тизим



Тарифсиз тизим


3.5-чизма. Корхоналарда қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизимлари
Тарифли тизим – бу меҳнатга ҳақ тўлашни меҳнатнинг мураккаблиги, шартлари, интенсивлиги ва характерига, шунингдек ишни бажаришнинг табиий-иқлимий шароитларига кўра маълум меъёрларга асосланган ҳолда ташкил этишга қаратилган тизими.
Тарифсиз тизим – бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг махсус меъёрларга асосланмаган тизимидир. Ушбу тизимда ходимларга иш берувчининг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, меҳнат шартномасига кўра маълум миқдордаги маош, ёки бир бирлик вақт ёхуд бир бирлик иш учун тариф ставкаси белгиланади. Ушбу тизим ҳозирги пайтда кўплаб кичик бизнес субъектларида қўлланилмоқда.
Тарифли тизим ўз ичига қуйидаги элементларни олади: (1) тариф ставкаси ва сеткаси; (2) тариф коэффициентлари; (3) ишлар ва ишчилар касби ҳамда хизматчилар лавозимлари тариф-квалификацион спаравочниклари (тариф–тавсифий маълумотнома); (4) иш ҳақига устамалар ва бошқа қўшимчалар.
Тариф ставкаси – бу бир бирлик иш вақти учун тўланадиган меҳнат ҳақининг пул шаклидаги меъёрий миқдори.
Меҳнатга ҳақ тўлаш учун бир бирлик иш вақти бўлиб соат, кун, ой ҳисобланади. Мос равишда, тариф ставкаси соатбай, кунлик ва ойлик тариф ставкаларига бўлинади. Соатбай тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меъёри 1 соатлик меҳнат учун, кунлик тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меъёри 1 кунлик меҳнат учун, ойлик тариф ставкасида меҳнат ҳақи миқдори меъёри 1 ойлик меҳнат учун белгиланади.
Тариф ставкаси миқдори бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва профессионал билимларни талаб қилишига боғлиқ. Айнан ишнинг мураккаблиги ва профессионал билимни талаб этиши ишларни бажарувчи ишчи ва хизматчиларга уларнинг касби ва лавозимларига қараб турли меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари, шунингдек ҳар бир разрядга тегишли тариф коэффициентлари белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини ўзида мужассамлаштирувчи шкала тариф сеткаси деб аталади.
Республикамизда 2000 йилдан буён бюджетдан маблағ олувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ЯТС) жорий этилган. Ушбу ЯТС ўз ичига 22 та разрядни (0-разряддан 22-разрядгача) олади. бунда 0 разряд негизига энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори асос қилиб олинган ва унга 1,0 миқдордаги тариф коэффициенти белгиланган. 1- разряддан, то 22-разрядга тегишли миқдордаги тариф коэффициентлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 206-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган ҳамда ҳозирги кунда ҳам амалда бўлган ЯТС қуйида келтирилган.

Download 143.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling