ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ШАКЛЛАРИ
Режа
Корпоратив бошқарувнинг моделлари
Корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойиллари
1. Корпоратив бошқарувнинг моделлари
Корпоратив бошқарувнинг моделларининг қўйи даги шакллари мавжуд ҳисобланади:
Унитар (инвестор) модели – АҚШ, Буюк Британия, Австралия;
Икки поғонали (манфаатдор шахслар) модели – Германия;
Континентал модел;
Тармоқ модели – Япония (кейретсу), Корея (чаэбол).
Унитар модел:
Бошқарувнинг ягона органи – унинг таркибида ижро этувчи директорлардан кўра мустақил директорлар кўпроқ бўлган унитар Директорлар Кенгаши (акциядорлик мулкчиликнинг «Инглизсаксон» модели: 24 - 30% акция ҳаракатсиз, узоқ вақт кичик корхоналар қўлида бўлади ва назорат пакетини шакллантиради, 70-80% акция, аксинча, ҳаракатчан, вақти - вақти билан бозорга олиб чиқилади ва бир кишининг қўлидан бошқасига осон ўтади);
Акциядорлик капиталнинг катта қисми инглизсаксон удумларида тарбияланган майда инвесторлар сармоясидан иборат;
Жисмоний шахсларга қарашли бўлмаган акциялар асосан
институционал инвесторлар қўлида жамланган;
Қимматли қоғозлар бозори юқори самарадорлиги ва ликвидлиги билан ажралиб туради;
Миноритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юқори даражада;
Жалб қилинган директорлар иштирокидаги кучли корпоратив бошқарув.
Икки поғонали модел (инсайдерлик):
Раҳбарлик ва ижрочилик органи:
Кузатув кенгаши (Директорлар кенгаши);
Ижроия органи.
Вазифаларнинг қатъий тақсимланиши. Кенгаш аъзолари ижроия органига аъзолик қилиши мумкин эмас.
Континентал модел:
Доимий эгаларда 70 - 80% акция жамланган, 20 - 30% акция эса “чакана” сотилади ва харидорлар уларга маблағларни вақтинча жойлаштириш воситаси сифатида қарайдилар;
Акциядорлик сармоясини йирик “улгуржи” инвесторлар ташкил қилиб, бир - бирининг акциясига ўзаро эгалик қилиш (кучли қарамлик) тизими кенг ривожланган;
Кузатув кенгашида компания ҳодимларининг салмоқли вакиллиги;
Ўзоқни кўрадиган инвесторлар;
Қимматли қоғозлар бозори кичикроқ ва ликвидлиги камроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |