40. Давлат харидларининг субъектлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а. давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси
б. давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси
в. махсус ахборот портали оператори ва эксперт
*г. барча жавоблар тўғри
41. Давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиши керак бўлган харид иштирокчилари?
а. давлат органлари ва давлат корхоналари
*б. давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори
в. харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар
г. давлат харидларининг барча иштирокчилари
42. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган давлат хариди иштирокчилари кимни хабардор қилиши керак?
*а. бевосита раҳбарини ва бир вақтнинг ўзида ваколатли органни
б. бевосита раҳбарини
в. ваколатли органни
г. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини
43. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қайси бобида белгиланган?
*а. Умумий қоидалар
б. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар
в. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
г. Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
44. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига биноан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларига нималар киради?
а. аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш
б. давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш
в. коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш
*г. барча жавоблар тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |