2-Мавзу. «Электрон ҳукумат» тизими асослари режа
Download 19,29 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Электрон ҳукумат архитектураси. Ҳудудий даражадаги ахборот тизимларини концептуал лойиҳалаш.
2-Мавзу. «ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТИЗИМИ АСОСЛАРИ Режа:
1. Электрон ҳукумат архитектураси. Ҳудудий даражадаги ахборот тизимларини концептуал лойиҳалаш. Gov.uz – Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали Интернетнинг глобал компютер тармоғидаги асосий ва расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталининг ташкил этилиши ва қўллаб - қувватланиши, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида» ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида» ги қонунлари, Kомпютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Kенгашнинг тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари режасига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг функционал жараён ва тартибини қўллаб-қувватловчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг электрон ҳамжиҳатлик инфратузилмасининг тизимини ташкил этувчи қисм ҳисобланади. Асосий мақсадлари
Асосий функциялари:
Қўллаб-қувватлаш: Порталга «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатилади. Меъёрий ҳужжатлар базаси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 декабрдаги "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 259-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги "Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1041-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим етиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида"ги 116-сон қарори Download 19,29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling