Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги босқичлари:
Кутубхона– ахборот муассасаси фаолиятининг аниқ даврлардаги мақсади ва вазифаларини белгилаб олиш.
Таъсисчиларнинг ташкилий кўмаги.
Ходимларнинг ғояларни қабул қилиши.
Тайёргарликнинг зарурий даражасига эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги.
Кутубхона– ахборот муассасасига доир ва ташқи ахборотларни йиғиш.
Кутубхона–ахборот муассасаси фаолиятнинг заиф ва кучли томонларини таҳлил қилиш.
Фойдаланувчиларни турли белгиларига кўра гуруҳларга ажратиш.
Дастлабки мақсадлар ва вазифаларни белгилаб олиш.
Тадбирларни режалаштириш.
Кутубхона– ахборот муассасасида реклама ва П.Р.
Лойиҳаларни тузатиш.
Баҳолаш ва назорат.
Кутубхона– ахборот муассасаларида маркетинг тадқиқотлари.
Кутубхона– ахборот муассасалари маркетинги уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизмат кўрсатиш муассасаси эканлигига асосланади. Кутубхона– ахборот муассасалари ҳаётида муҳим ижтимоий-маданий вазифаларни бажарсаларда ўзларини реклама қилиш, жамоатчилик билан боғланиш воситаси бўлган маркетинг хизматидан кам фойдаланадилар.Кутубхона–ахборот муассасаларининг маркетинг хизмати соҳасида ўзаро боғлиқ бўлган вазифалари қуйидагилардир:
Зарурий воситалар ва ресурсларни жалб қилиш;
Жалб қилинган воситалар ва ресурслардан кутубхона–ахборот муассасаси бажарадиган вазифаларга мувофиқ тарзда фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |