1. Кутубхона бошқаруви (менеджменти) тушунчаси. Кутубхоначилик ишини бошқаришнинг давлат тизими Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги


Download 23.48 Kb.
bet1/3
Sana25.10.2023
Hajmi23.48 Kb.
#1721295
  1   2   3
Bog'liq
boshqaruv


1-mavzu: Менежмент назариясининг асосий тушунчалари, мазмуни ва ривижланиш босқичлари
1.Кутубхона бошқаруви (менеджменти) тушунчаси.
2.Кутубхоначилик ишини бошқаришнинг давлат тизими
3.Кутубхона– ахборот фаолияти маркетинги.

Кутубхона – ахборот фаолияти бошқаришга оид қарашларнинг замонавий тизимларини хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириш, давлат бошқарув тизимидаги обьектив ўзгаришлар таъсирида пайдо бўлди. Сўнгги йилларда кутубхона – ахборот фаолиятини бошқариш мустақил фан сифатида унинг предмети ва тушунчалари аниқлаштирилган ҳолда шаклланади. Кутубхона–ахборот фаолиятини бошқариш кутубхоналарнинг мавжудлиги, ташқи муҳит шарт-шароитлари ва фойдаланувчиларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига мос ҳолда ривожланиши ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаолият сифатида қараб чиқишни талаб қилади. Бошқарув назариясининг узоқ муддатли ривожланиши жараёнида “менеджмент” атамаси ташкилотни бошқариш жараёнларини ифодаловчи тушунча сифатида пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан касбий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида менеджмент мураккаблашиб, турли соҳаларга бўлиниб кетди. инновасион, молиявий, ахборот, кутубхона, персонал менеджмент, сифат менеджменти ва бошқа тушунчалар унинг алоҳида эьтибор қаратилган йўналишлар ва обьектларга бўлинишдан келиб чиқади. Мутахассислар кутубхона–ахборот фаолияти менеджменти соҳасида ривожлантириш, тартибга солиш, уйғунлаштириш, назорат, ҳисоб ва ҳисобот, рағбатлантириш ва қарорлар қабул қилиш кабиларни алоҳида йўналишлар сифатида таъкидлайдилар.


Кутубхона менеджменти–кутубхона ахборот муассасалари ташқи муҳити узлуксиз ўзгарувчан шароитида мақсадни белгилаш ва унга эришишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш фаолиятининг касбий соҳасидир. Кутубхона менеджментлик асосида бошқарув назариясига кўра ишлаб чиқилган қуйидаги ёндашувлар мавжуддир:

  1. Бошқарувга нисбатан ўзаро алоқадор бўлган узлуксиз бошқарув функцияларига жараёнли ёндашув.

  2. Ўзаро алоқадор бўлган персонал, ташкилий тизим, вазифалар ва технология сингари тушунчалар мажмуи сифатида тизимли ёндашув.

  3. Бошқарувнинг турли усулларини қўллаш мумкинлигини шарт–шароитга мувофиқҳал қилиш йўлларини кўрсатувчи вазиятли ёндашув.

Менеджментда “бошқарувчи тизим” (бошқарув обьекти) “бошқарувчи тизим” (бошқарув субьекти) асосий тушунчалар ҳисобланадиҳамда уларнинг ўзаро таъсири бир бутун меҳанизмни ташкил этади. Ташкил этиш кутубхонани бошқариш жараёнининг асосий вазифаларидан бири сифатида тизимни ташкил этиш, уни тартибга келтириш ва такомиллаштиришни таъминлашга ёрдам беради. Ташкил этиш бошқаришнинг функцияси сифатида белгиланган мақсад ва режаларнинг муваффақиятли амалга оширилишига йўналтирилган, кутубхона ишини ташкил этишга раҳбарлик фаолиятидир. Ҳар бир ташкилий тизим ўзининг ички тузилишига эга бўлиб, барча қисмларни бир бутунликда сақлаб турган. Ташкилий тизимнинг даврий режаси ва стратегиясидаги ўзгаришлар ўз навбатида шунга мос равишда қисмлардаги ўзгаришларига ҳам олиб келади.
Бошқаришнинг ташкилий тизими мустақил қисмлар (бошқарув бўлинмалари, ходимлар) учун бўйсуниш асосида ўзаро алоқадорлигидаги тизимдан иборатдир.
Кутубхона–ахборот муассасалари раҳбарлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:

  • Кутубхона–ахборот муассасасининг асосий вазифасини бажаришини таъминлайди.

  • Ўзгарувчан муҳит шароитида ҳатти – ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқади.

  • Ташқи муҳит билан алоқада асосий ахборот бўғини вазифасини бажаради.

  • Кутубхона–ахборот муассасасининг расмий вакили ҳисобланади.

  • Кутубхона–ахборот муассасаси фаолиятининг натижалари бўйича расмий жавобгар шахс ҳисобланади.

Кутубхона–ахборот фаолиятини бошқариш тизими директор, унинг ўринбосарлари, бўлимлар, филиаллар бошлиқлари, бош кутубхоначи ва библиографлардан ташкил топади.
Кутубхоначилик иши тизим сифатида қуйидаги йўналиларни қамраб олади:


Download 23.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling