1-лаборатория иши. Бурчак катталикларини масофага узатиш қурилмасини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад


Download 1.66 Mb.
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1366384
  1   2   3
Bog'liq
1-лаборатория (2)


1-лаборатория иши. Бурчак катталикларини масофага узатиш қурилмасини тадқиқ қилиш
Ишдан мақсад - потенциометрик датчик ёрдамида аниқланаётган бурилиш бурчагини рақамли сигналга айлантириб, масофага узатиш тизими ишини ўрганиб, бу тизимнинг ҳатоликларини баҳолаш.
Назарий қисм
Саноатда механик қурилмалар валлариннг айланиши бошқариш объектининг параметрларидан бири ҳисобланади. Хусусан лентали конвейрларда, қадоқлаш машиналарида, бошқариш клапанларида валнинг айланиш тезлиги, айланишлар сони, бурилиш бурчаги каби кўрсаткичларига қараб уларнинг холати баҳоланади. Синхрон ишловчи тизимларда эса эргашувчи қурилмалар асосий валнинг холатига кўра ишга туширилади ёки тўхтатилади. Буларнинг барчаси бошқариш объектининг бурчак катталиги билан боғлиқ холда амалга оширилади. Бурчак катталиклар деганда айланма ҳаракат қилувчи жисмларнинг бурчак тезлиги, айланиш частотаси, айланиш даври, айланишлар сони, бурилиш бурчаги каби кўрсаткичлари тушунилади. Бурчак катталикларни ҳақида ахборот олишнинг бир неча усул ва воситалари мавжуд бўлиб, буларнинг ҳар бири ўз афзаллик ва камчиликларига эгадир.
Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришда бурчак катталикларини ўлчаш учун индуктив, магнитли, резистив, рақамли ва бошқа турдаги датчиклардан фойдаланилади. Айланиш бурчаги 360º градусдан юқори бўлган валларнинг бурчак катталикларини ўлчашда рақамли энкодерлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг афзаллиги энкодердан рақамли сигнал чиқади ва уни масофага узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш қулай ҳисобланади. Камчилиги эса энкодер жорий ҳолати тўғрисида маълумотни сақлаб қололмайди. Сабаби энкодернинг бир холатига валнинг турли холатлари мос келиши мумкин. Бунда мазкур турдаги датчикка қўшимча хотира қурилмаси ўрнатилиши зарур бўлади.
Бурилиш бурчаги чекланган, масалан 360º дан кичик холатларда бурчак катталиклари тўғрисида ахборотни потенциометрик датчиклар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бу усулнинг афзаллиги датчик конструкциясининг соддалиги ва дачтикнинг ҳар бир холатига қалнинг айнан бир холати мос келиши билан изохланади. Яъни, бал қайси бурчакда тўхтаган бўлса, датчикдан фақат ўша бурчакка мос бўлган қиймат чиқади. Бу эса тизим томонидан валнинг холатини “эслаб қолиниши” имконини беради. Бу усулнинг камчилиги эса биринчи навбатда, бурилиш бурчагининг чекланганлиги ҳисобланади. Бундан ташқари потенциометрик датчикларнинг чиқиш сигнали аналог сигнал бўлиб, бу турдаги сигналларни масофага узатиишда маълум йўқотилишлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли потенциометрик датчик сигналини масофага узатишда аввал уни рақамли сигналга айлантириб олиш зарурати юзага келади.
Мазкур лаборатория ишида потенциометрик датчик ёрдамида аниқланаётган бурилиш бурчагини рақамли сигналга айлантириб, масофага узатиш тизимининг иши ўрганилади. Тизимнинг назарий ҳисоби ишлаб чиқилиб, шу хисобга кўра тизим қанчалик даражада аниқ ишлаётгани баҳоланади. Лаборатория иши Proteus ISIS дастурида виртуал тарзда амалга оширилади.


Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling