1-лаборатория иши. Бурчак катталикларини масофага узатиш қурилмасини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад


Download 1.66 Mb.
bet2/3
Sana19.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1366384
1   2   3
Bog'liq
1-лаборатория (2)

Ишни бажариш тартиби

  1. Proteus ISIS дастурини ишга тушириб, экраннинг чап томонидаги режимлар панелидан [Companent mode] режимини танланг ва [DEVICES] Майдонидаги [Pick from Libraries] тугмасини босинг (1-расм).



1-расм. Companent mode >> Pick from Libraries

  1. Натижада Pick Devices ойнаси очилади. Бу ойнанинг Keywords майдонига “pot-hg” калит сўзини ёзиб, элементлар кутубхонасидан топилган элемент устида сичқонча чап тугмасини икки марта босинг. Натижада танланган элемент асосий ойнанинг Devices майдонига қўшилади. Худди шу усулда Pick Devices ойнасининг Keywords майдонида “res”, “cap”, “adc0804” ҳамда “led-bargraph-grn” калит сўзлари билан излаб, резистор, конденсатор, аналог-рақамли ўзгартиргич ҳамда матрицели индикаторларни ҳам Devices майдонига қўйинг ва [OK] тугмачасини босинг (2-расм). Натижада дастурнинг ёрдамчи ойнаси ёпилиб, асосий ойнага қайтилади.


2-расм. Элементлар кутубхонаси

  1. Асосий ойнада Devices майдонидан элементларни олиб, ишчи майдонган қуйидаги жойлашув асосида жойлаштириб чиқинг (3-расм).


3-расм. Ишчи майдонда асосий элементлар жойлашуви

  1. Схемани йиғишга ёрдамчи элементлар зарур бўлади. Бунинг учун экраннинг чап томонидаги режимлар панелидан [Terminals mode] режимини танлайсиз ва у ердан POWER ҳамда GROUND элементларини олиб, ишчи майдонга ўрнатасиз. Бундан ташқари режимлар панелидан Virtual Instruments Mode режимини танлаб уердан DC VOLTMETER элементини оласиз ва ишчи майдонга ўрнатасиз (4-расм).


4-расм. Ишчи майдонда ёрдамичи элементларнинг жойлашуви

  1. 4-қадамдаги каби экраннинг чап томонидаги режимлар панелидан [Generator mode] режимини танлайсиз ва у ердан PULSE элементини олиб, ишчи майдонга ўнатасиз. Сўнгра барча элементларни қуйидаги схемадаги каби бир-бирига улаб чиқасиз.


5-расм. Элементларнинг уланиш схемаси

  1. Энди асосий ва ёрдамчи элементларнинг параметрлари созлаб чиқилади. Созлашни пульс генераторидан бошланг. Бунинг учун Pulse элементи устида сичқончанинг чап тугмачасини икки марта босасиз. Натижада Pulse элементининг созламалар ойнаси очилади. Ундаги созлаш параметрларини 6-расмда кўрсатилгандек тартибда ўзгартириб чиқинг.


6-расм. Пульс генераторининг созламалар ойнаси

  1. Резистор элементининг қиймати кўрсатилган “10k” ёзуви устида сичқончанинг чап тугмасини икки марта босиш орқали резистор созламаси ойнасига кира оласиз. Худди шунда сиғим элементининг қиймати кўрсатилган ёзуви устида сичқончанинг чап тугмасини икки марта босиш билан сиғим элементининг созламалар ойнасига кирасиз. Ҳар иккала элементларнинг қийматларини 7а, 7б- расмларда кўрсатилгандек 100k (100 кОм) ҳамда 150p (150 пФ) қийматга ўзгартиринг.





    a

    б

    7-расм. Элементларнинг созламалари

  2. Шу билан виртуал лаборатория стенди ишга тайёр. Энди уни ишлатиш тартибини аниқлаштириб оламиз.

Схемадаги RV1 потенциометр 1 кОм қаршиликка эга. У бурилиш бурчагини 0° дан 300° гача бўлган валнинг холатини ўлчайди. Потенциометрнинг чиқиш сигнали кириш сигналига мос равишда 0 - 5В ни ташкил этади. Потенциометрнинг чиқиш сигнали унинг кириш сигналига пропорционал ва бу боғланиш чизиқли деб ҳисобланса, қуйидаги тенгламалар системасини ёзиш мумкин.

Бу тенгламадан эканлиги маълум бўлади. Демак мазкур элементнинг (потенциометрнинг) статик тавсифи кўринишида бўлади. Энди элементнинг иккинчи қисми – аналог-рақамли ўзгартиргич ҳисобланади. Бу ўзгартиргич аналог сигнални иккилик саноқ системасидаги 8 разрядли рақамга ўзгартиради. Демак сигнал ўзгартиргичнинг чиқиш катталиги ўзгариш диапазони 0 дан гача. Шунга кўра худди юқорида ёзилганидек қуйидаги тенгламалар тизими ўринли бўлади.

Бу тенгламадан эса аналог рақамли сигнал ўзгартиргичнинг статик тавсифи эканлиги маълум бўлади. Тажрибада аналог-рақамли сигнал ўзгартиргичнинг чиқиш сигнали матрицали индикаторда иккилик саноқ системасида кўринади. Бунга кўра индикаторнинг чироғи ёнган бўлса, 1 акс хода 0 деб ўқилади. 8-расмда индикатордан ахборотни ўқиш мисоли келтирилган.





00001100112=5110

00011111112=12710

8-расм. Матрицали индикатордан ахборотни ўқиш



  1. Тажриба қуйидаги режа асосида ўтказилади. Дастурни ишга тушириб, ўзгариш диапазонининг ҳар 10% да натижаларни қайд қилиб борамиз. Бу кириш сигнали ўзгаришининг ҳар 30° га тўғри келади. Потенциометрнинг чиқиш сигналини ҳамда аналог-рақамли сигнал ўзгартиргичининг чиқиш сигналини музкур қийматлар учун ҳисоблар чиқамиз. Кейин тажриба натижалари билан таққослаб, қуйидаги жадвални шакллантирамиз (1-жадвал).

1-жадвал. Тажриба натижалари жадвали



Валнинг бурилиш бурчаги (°)

Потенциометрнинг ҳисобий чиқиш кўрсаткичи , (В)

Аналог-рақамли сигнал ўзгартиргичнинг ҳисобий кўрсаткичи
(ўнлик с.с.да)

Потенциометрнинг тажрибавий чиқиш кўрсаткичи, (В)



Аналог-рақамли сигнал ўзгартиргичнинг тажрибавий кўрсаткичи
(иккилик с.с.да)



Аналог-рақамли сигнал ўзгартиргичнинг тажрибавий кўрсаткичи
(ўнлик с.с.да)



Датчиунинг абсолют хатолиги, (В)

Ўзгартиргичнинг абсалют хатолиги

1.

0

0

0
















2.

30

0,51

25,5
















3.

60

1,02

51
















4.

90

1,53

76,5
















5.

120

2,04

102
















6.

150

2,55

127,5
















7.

180

3,06

153
















8.

210

3,57

178,5
















9.

240

4,08

204
















10.

270

4,59

229,5
















11.

300

5,1

255
















  1. 1-жадвалнинг 5,6,7 устунлари тажриба натижалари билан тўзлирилади. охириги иккита устуни эса хисобий ва тажрибавий қийматларнинг абсалют хатоликларини ҳисоблаш билан тўлдирилади. Натижалар таҳлил қилиниб, энг катта ва энг кичик абсалют хатоликларнинг қийматлари аниқланади. Хулосада айнан қайси нуқталарда тизим минимал ва максимал хатоликларга йўл қўйгани келтирилади.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling