1-лаборатория иши лаборатория стендини ўрганиш Ишнинг мақсади
Компьютер билан уланиш панели
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
bgFl4eRhOPLEZUAvHHTbVq9qKL7ze5lowJAif8ut(1)
1.4. Компьютер билан уланиш панели
Ушбу панель ўрганилаётган электр занжирининг икки ҳар хил нуқталаридаги кучланишларни ШК дастурлари ёрдамида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш мақсадида компьютерга киритиш учун мўлжалланган. Генератор-ўлчов модулининг №6 панелида жойлашган А ва Б киришларни ШК билан боғлаш учун стереофоник аппаратларнинг ШК овоз картасига улашга мўлжалланган модулнинг орқа панелидаги штекер-улагични экранлаштирилган ўтказгич ёрдамида боғланади. ШКни кирувчи юқори кучланишлардан ҳимоя қилиш учун уларни «1:1» кириш бўйича 10 марта ва «1:10» кириш бўйича 100 марта камайтирилади. 1.4-расм. Фазометр Булардаги кириш қаршиликлари: «1:1» кириш бўйича 100 кΩ; «1:10» кириш бўйича 1 МΩ. 2. ЭЗН ФАНИ БЎЙИЧА ЛАБОРАТОРИЯ МОДУЛИ ЭЗН фани бўйича стенд модули 9 лаборатория столида (1.1-расм) жойлашган. Қурилманинг лаборатория модули фотоси 1.5-расмда келтирилган. Лаборатория столи 9 да 10 рақамда (1.1-расм) кучланиш манбаси жойлашган, унинг таркибида қуйидагилар мавжуд: - ростланувчи ўзгармас кучланиш Е 1 манбаси; - ростланмайдиган синусоидал кучланиш Е 2 (f =50 Hz, U=1 V) манбаси. Улар билан бирга, импульслар манбаси мавжуд бўлиб, таркиби қуйидагича: - амплитудаси ва частотаси бўйича ростланувчи ўзгарувчан мусбат тўғри бурчакли даврий кетма-кетлик импульсларининг манбаси; - ўзгармас амплитудали ва ўзгарувчан частотали учбурчакли биполяр даврий кетма-кетлик импульслар манбаси; - амплитудаси ва частотаси бўйича ростланувчи тўртбурчакли жуда қисқа импульслар манбаси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling