1. Тўла бошқарилувчи тиристор gto thyristor модели қандай элементлардан ташкил топган?


Download 15.87 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi15.87 Kb.
#1145184
Bog'liq
микросхемадан лабора топширриқ тест


1. Тўла бошқарилувчи тиристор GTO Thyristor модели қандай элементлардан ташкил топган?
А) кетма-кет уланган резистор Ron, доимий кучланиш манбаси Vf ва калит SW дан иборат
В) кетма-кет уланган резистор Ron, индуктивлик Lon, ва калит SW дан иборат
*С) кетма-кет уланган резистор Ron, индуктивлик Lon, доимий кучланиш манбаси Vf ва калит SW дан иборат
D) кетма-кет уланган резистор Ron, индуктивлик Lon, доимий кучланиш манбаси Vf, калит SW ва бошқарувчи электроддан иборат

2. Тўла бошқарилувчи тиристорни қандай йўллар билан ёпиш мумкин?


А) бошқарувчи сигнални нолгача камайтириш
В) анод токи нолгача камайтириш
*С) бошқарувчи сигнални ёки анод токи нолгача камайтириш
D) бошқарувчи сигнални ва анод токи нолгача камайтириш

3. Тўла бошқарилувчи тиристорнинг моделида ёпилиш жараёни қандай участкаларга бўлинган?


А) иккита участкага бўлинган, биринчи участка анод токининг нолгача камайиш вақтини (Tf) ва иккинчи участка анод токининг нолгача камайиш вақтининг кечикиши (чўзилиши)ни характерлайди
В) учта участкага бўлинган, биринчи участка анод токи узилиш моментидаги токнинг (Imax) ўндан бир (0,1) қисмигача камайиш вақтини (Tf), иккинчи участка анод токининг нолгача камайиш вақтининг кечикиши (чўзилиши)ни ва учинчи участка катод токанинг нолгача камайишини характерлайди
*С) иккита участкага бўлинган, биринчи участка анод токи узилиш моментидаги токнинг (Imax) ўндан бир (0,1) қисмигача камайиш вақтини (Tf) ва иккинчи участка анод токининг нолгача камайиш вақтининг кечикиши (чўзилиши)ни характерлайди
D) тўғри жавоб йўқ
4. Затвори изоляцияланган биполяр IGBT транзисторнинг модели қандай элементлардан иборат?
А) кетма-кет резистор Ron, индуктивлик Lon, ва калит SW дан иборат
В) кетма-кет резистор Ron, ўзгармас кучланиш манбаси Vf ва калит SW дан иборат
С) кетма-кет индуктивлик Lon, ўзгармас кучланиш манбаси Vf ва калит SW дан иборат
*D) кетма-кет резистор Ron, индуктивлик Lon, ўзгармас кучланиш манбаси Vf ва калит SW дан иборат

5. IGBT транзистор очилиши учун қандай шартлар бажарилиши керак?


*А) коллектор-эмиттер кучланиши мусбат ва ўзгармас кучланиш манбаси кучланишидан катта ҳамда унинг затворига мусбат сигнал берилиши керак
В) коллектор-эмиттер кучланиши манфий ва ўзгармас кучланиш манбаси кучланишидан катта ҳамда унинг затворига мусбат сигнал берилиши керак
С) коллектор-эмиттер кучланиши мусбат ва ўзгармас кучланиш манбаси кучланишидан кичик ҳамда унинг затворига мусбат сигнал берилиши керак
D) коллектор-эмиттер кучланиши мусбат ва ўзгармас кучланиш манбаси кучланишидан катта ҳамда унинг затворига манфий сигнал берилиши керак

6. IGBT транзистор қачон ёпилади?


А) коллектор-эмиттер кучланиши мусбат бўлганда
*В) затворидаги кучланиш нолгача камайганда
С) А ва В жавоблар тўғри
D) тўғри жавоб йўқ

7. Токнинг бошланғич қиймати Initial current қандай бўлганда моделлаш IGBT транзисторнинг ёпиқ ҳолатидан бошланади?


*А) нол бўлса
В) мусбат бўлса
С) А ва В жавоблар тўғри
D) тўғри жавоб йўқ
8. Универсал кўприк Universal Bridge модели қандай имкониятларга эга?

А) кўприк елкаларининг сонини танлаш


В) ярим ўтказгичли приборларнинг турини танлаш
*С) кўприк елкаларининг сони ва ярим ўтказгичли приборларнинг турини танлаш
D) кўприк елкаларининг сони, ярим ўтказгичли приборларнинг турини ва манбанинг частотасини танлаш

9. Универсал кўприкнинг Port configuration (Портларнинг конфигурацияси) параметри қандай вазифани бажаради?


А) портнинг қайси қисмалари кириш бўлишини белгилайди
В) кўприк елкаларининг сони, ярим ўтказгичли приборларнинг турини ва манбанинг частотасини танлаш
*С) портнинг қайси қисмалари кириш ва қайсилари чиқиш қисмалари бўлишини белгилайди
D) портнинг қайси қисмалари чиқиш қисмалари бўлишини белгилайди


10. Ўзгармас сигнал манбаси Constant нима вазифани бажаради?


*А) сатҳи ўзгармас сигнал ҳосил қилади
В) сатҳи ўзгармас синусоидал сигнал ҳосил қилади
С) сатҳи ўзгармас ўзгарувчан сигнал ҳосил қилади
D) сатҳи ўзгармас трапециясимон сигнал ҳосил қилади
Download 15.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling