1-Лаборатория иши. Типик пд-ростлагичларни тадқиқ етиш. Типик пид-ростлагичларни тадқиқ етиш. Аналогли рослагичларни созлаш параметрларини ҳисоблаш
Download 116.16 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-лаборатория (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий қисм
- Ростлагич тури Ростлагичнинг структура схемаси Ростлагичнинг математик ифодаси
1-Лаборатория иши. Типик ПД-ростлагичларни тадқиқ етиш. Типик ПИД-ростлагичларни тадқиқ етиш. Аналогли рослагичларни созлаш параметрларини ҳисоблаш Ишдан мақсад: Ростлагич турлари билан танишиш, уларнинг структура схемаларини қуришни ўрганиш ҳамда ростлашнинг оптимал параметрларини танлашни ўрганиш. ПИ ҳамда ПИД ростлагичларн параметрларининг ўзгаришини ростлаш жараёнига таъсирини ўрганиш Назарий қисм Автоматик бошқариш назарияси курсидан маълумки ҳар қандай технологик жараёнлар учта асосий хусусиятга эгадир. Булар: ўз-ўзидан ростланиш, сиғимлилик ҳамда кечикиш хусусиятларидир. Технологик жараёнларни автоматик ростлаш ва бошқаришни ташкил этишда объект учун мос бўлган ростлагичларни танлаш учун бу объектларнинг хусусиятларини аввалдан аниқлаб олиш талаб этилади. Бу хусусиятларни аниқлаш учун эса объектга поғонали таъсир бериб, унинг ўтиш характеристикалари графиги қурилади. Тузилган график объектнинг динамик характеристикаси деб номланади. Объектларнинг хусусиятлари аниқлангач у ёки бу ростлагични танлаш мумкин бўлади. Одатда ростлагичлар ростлаш қонуниятларига кўра турларга бўлинади. Булардан энг асосийлари: пропорционал ростлагичлар, интеграл ростлагичлар ҳамда дифференциал ростлагичлардир. Саноатда эса бу ростлагичлардан ҳам алохида ҳам уларнинг комбинацияларидан фойдаланган холда фойдаланилади. Қуйида ростлагичларнинг структура схемалари ва математик ифодалари келтирилган.
Агар объект ўз-ўзидан ростланиш хусусиятига эга бўлса, бундай объектларнинг ростланишини тезлаштириш учун пропорционал ростлагичдан фойдаланиш мумкин. Агар объект сиғимлилик хусусиятига эга бўлса, бундай объектни ростлаш учун пропорционал, пропорционал-интеграл ростлагичдан фойдаланиш мумкин. Агар объект кечикиш хусусиятига эга бўлса, бундай объектни ростлаш учун дифференциал ёки пропорционал-дифференциал ростлагичдан фойдаланиш мумкин. Ростланиши жуда мураккаб ёки нотурғун объектларни росташ учун ПИД ростлагичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Download 116.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling