Дифференциал психология


Download 229 Kb.
bet1/11
Sana03.09.2023
Hajmi229 Kb.
#1672294
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Differensial psixologiya


Дифференциал психология
Мавзу: Дифференциал психологиянинг предмети.
Режа:
1. Психик ходисаларнинг ёш узгаришлари дифференциал психологиянинг урганиш объекти эканлиги.
2. Инсоннинг индивидуал психик тараккиёти муаммосига назарий ёндашиш.
3. Психик тараккиётнинг ёш динамикаси биоижтимоий, хронологик, структуравий урганиш муаммоси.
Асосий тушунчалар:
Дифференциал психология, психик ходисалар, индивидуал тараккиёт муаммоси, ёш динамикасининг биоижтимоий, хронологик, структуравий урганиш.
Уй вазифаси:
Психик тараккиётда ижтимоий мухитнинг роли.


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Гозиев. Психология. Тошкент,1994йил.
2. М.В.Вохидов. Психология. Тошкент,1981йил.
3. М.Г. Давлетшин тахририда. Ёш психологияси ва педагогик психология. Тошкент, 1974йил.

Дифференциал психология (лот.differentia-фарк) психологиянинг бир кисми булиб, кишилар уртасидаги индивидуал психологик фаркларни урганади.Кишилар уртасидаги индвидувал фарк нима? Шунингдек, дифференциал психология факат кишилар орасидаги фаркларнигина эмас, балки гурухлар орасидаги индивидуал фаркларни хам урганади. Психик ходисаларнинг («Психик ходисалар»-деганда нимани тушинасиз?) индивидуал хусусиятлари ва ёш узгаришлари дифференциал психологиянинг урганиш объекти хисобланади.Дифференциал психалогия кандай фан?


Дифференциал психология термини бирданига пайдо булгани йук. Аввал психологиянинг бир кисми сифатида «характерология», «эталогия», «Индивидуал психология», «Махсус психология» кабилар пайдо булди. Кейинчалик фан сифатида дифференциал психология умумий психологиянинг конуниятлари пайдо булгандан кейин бу хакида тортишувлар, бахслар асосида, конуниятларни баркарорлаштириш ва турли («Типологик индвидуал хусусиятлар»- деганда нимани тушинасиз?) кишиларни психологик типалогик- индивидуал хусусиятларини ёритиш жараёнида пайдо булди Чунки тажриба талаб киладиган психология кишиларнинг индивидуал ва гурух хусусиятларини билмасдан туриб ривожланиши мумкин эмас эди.
XIXасрнинг 20 йилларида пайдо булган дифференциал психологиянинг диккат марказида узаро индивидуал хусусиятлар, турли ёшдаги кишиларнинг кобилиятига хос хусусиятлар, мактаб дастуридаги билимларни узлаштиришни муваффакияти, ривожланиши ва уни типи , туради. темперамент ва характеридаги фаркларни ёритиб бериш турар эди. Кейинчалик дифференциал психология доирасига ички узгаришларнинг индивидуал хусусиятларини урганиш масаласи киритилди. Шунингдек, психик функцияларнинг ёш узгариши билан машк ва таълимни ривожланиб бориши психологик конуниятларнинг ошиб бориши, турли кобилиятларнинг баркарорлашуви турли кобилиятларнинг шаклланиши, хотира турлари, диккат, тафаккур, сезгирликнинг ортиб бориши каби масалаларни уз ичига ола бошлади.
Махсус психология масалалари яъни синфий, миллий,профессионалликнинг жами психологик фарклари ва хозирги кунда этнопсихология масалалар хам дифференциал психология сохасига кириб келди.
Дифференциал психология термини 1900 йили немис психологи В. Штерно томонидан киритилди. Дифференциал психологиянинг (асосий вазифаси) хозирги кунда болаларнинг, мактаб укувчиларининг индивидуал типологик хусусиятларини аниклашда хам мухим ахамият касб этмокда. Купчилик педагоглар укувчиларнинг индивидуал типологик хусусиятларини илмий назарий томондан ( яъни физика- математика, химия, биология…) ташкил этишни тавсия этадилар. Баъзи бир укитувчилар эса укувчиларнинг илмий- техник йуналишларига караб фарклашни максадга мувофик курадилир.
Хозирги замон дифференциал психология фани олдида яна янги муаммолар (Хозирги замон Дифференциал психалогия олдида кандай муаммолар бор?) яъни иктидорли болаларни индивидуал хусусиятлари ва уларни бошка болалардан типологик фарклари масаласи, уларга дифференциал таълим бериш ва кобилиятларини шакллантириш (махсус ва умумий кобилиятли болалар ), таълимни индивидуаллаштириш кабилар пайдо булади.
(Умумий таълимда болаларнинг уртача ривожланиши даражаси хисобга олинар эди. Яхши узлаштирувчи, коникарли ва ёмон узлаштиришнинг уртача микдорига караб ташкил этилади). Таълимни индивидуаллаштириш принципи укитишда укувчиларнинг реал типларига таяниш зарурлигига асосланади. Буни программалаштирилган таълим жуда яхши амалга оширади. Лекин одатдаги таълим шароитида бу принципни тадбик этиш мумкин. Укувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари таълимнинг айрим методлари ва усулларини танлаш хамда куллаш вактида уйга берилган топширикларни кисмларга булишда, синф ва синов ишларининг вариантларини кийинчилик даражасига караб аниклашда хисобга олинади.
Укувчи тафаккурининг индивидуал характеристикасини, уни бирон бир типга мансуб эканлигини аниклаш, (Н.А.Менгинская билан Д. Н Богоявленский айтганидек), укувчи нимани узлаштирган ва нимани узлаштирмаганлигини билиш билан эмас, балки укувчининг фикрлаш фаолиятидаги индивидуал хусусиятларни хам шахснинг айрим хусусиятларини, укишга муносабатини, кизикишини, укишдаги эмоционал-иродавий сохаларининг характерли куринишларини аниклаб олиш билан характерланади.
Шахс таркиб топиши жараёнининг психологик конуниятларини,(Шахс таркиб топишини кандай конуниятлари мавжуд?) Ахлокий одатлар ва ишонч-эътикод таркиб топишининг конуниятларини билмай туриб, психик тараккиётининг ёш динамикаси биоижтимоий (био-хаёт), хроналогик ва структуравий томонини билмасдан туриб тугри таълим-тарбия бериш мумкин эмас. Чунки турли ёш даврлар узининг анотомофизиологик ва психологик хусусиятлари билан фаркланади. Шунингдек улар боланинг яшаб турган ижтимоий хаёти, мухити, таълим- тарбия ва унинг болага таъсири, тараккиётининг ёш динамикаси, тараккиёт боскичларининг узига хослиги билан бир- биридан фаркланади.
Индивидуал шахс биологик тузилишга мансублиги; бу- мухит( кулай , нокулай),иж,имоий таълим – тарбия, фаолликка муносабат билан характерланади.
Богча ёши, кичик мактаб ёши орасидаги, урта мактаб ёши ва катта мактаб ёши орасидаги типологик фарклар эса шахс тараккиётида, уни шаклланишида мухим ахамият касб этади. Шунга биноан психик тараккиётнинг ёш динамикаси куйидагича изохланади.Психик таракиётнинг ёш динамикасига нималарни киритиш мумкин?
а)биоижтимоий- “ био “ хаёт ( ижтимоий хаёт)
б) хронологик- боскичма- боскич тараккиёт
в)структура- тузилиш.
Штерн Дифференциал психологияни турт кисмга ажратади.
1. Шахсга психологик характеристика тузиш.
2. Дифференциал психологиянинг методологияси ва техникани солиштириш хакида таълимот.
3. Олинган материалларни психологик хусусиятлари ишлаб чикариш хакидаги маълумот.
4. Типларга ажратиш хакидаги таълимот.
Бу таълимотлар узига хос мазмун ва хусусиятга эга булиб, дифференциал психология мазмунини кенг ёритиб бериш имконини ва турли ёшдаги типологик хусусиятларни бир-бирига солиштириб урганиш имконини беради Улар бир-бирини мазмун жихатидан тулдиради ва аник маълумотлар беради
Назорат саволлари:
1 . Дифференциал психология кандай фан?
2.У качон пайдо булган?
3.Дифференциал психология термини качон ва ким томонидан киритилган?
4. Хозирги замон дифференциал психология фанининг янги муаммолари нимадан иборат?
5. Психик тараккиётнинг ёш динамикаси деганда нимани тушунасиз?
6. Психик тараккиётнинг:а) биоижтимоий;
б)хронологик;
в)структуравий тузилишини тушунтириб беринг.
7. Ёшлар орасидаги типологик фарклар нимани акс эттиради?



Download 229 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling