Дифференциал психология


Download 229 Kb.
bet5/11
Sana03.09.2023
Hajmi229 Kb.
#1672294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Differensial psixologiya

акцелерациянинг сабаби: 1. Ота-оналарнинг умумий савияси юксалгани;
2. Ижтимоий турмушда ахборот воситалари тармогининг кенгайиши радио, телевидиние,кино, кружоклар, ёш техник станциялар;
3. Китоблар, журнал, махаллий матбуот.
4.Шахслараро муносабатлардир деб такитланмокда.
Инсон шахси кандай тузилган?Шахс структукраси характеристикаси .Шахс 2 хил тузилишига эга. 1)Биологик тузилиш, 2)Ижтимоий тузилиш
1. Биологик тузилишга: мия функцияси, нерв системаси хусусиятлари лаёкат, ирсий хусусиятлар киради.
2. ижтимоий тузилиш : мухит, ижтимоий таълим- тарбия, болаларнинг фаолиятидаги активлиги киради.
Инсоннинг акли ривожланишига уни биялогик тузилиши таъсири борми?Шахснинг бундай тузилиши уни бир бутунлигини ташкил килади. Биологик тузилиш ижтимоий тузилиш учун деярли асос булади. Чунки бола онадан канчалик соглом тугилса, унда шунчалик ижтимоий муносабатлар ва аклий тараккиёт учун имконият пайдо булади ва аксинча тугма камчилик (мия функцияси ишининг бузилиши, ёки мияни шикастланиши) соглом аклий тараккиётга баъзан йул куймайди. Шунинг учун хам бола тараккиётида хар иккала тузилиш бир-бирини такозо этади.


Назорат саволлари:

  1. Ёш психологиясининг таърифи.

  2. Ёш психологиясининг микрохронологик характеристикасини таърифланг.

  3. Инсон умрини узун булишига сабаб нима?

  4. Акцелерация нима?

  5. Ривожланишни тезлиги ва секинлашувига сабаб нима?

  6. Ижтимоий, экологик омил деганда нимани тушунасиз?

  7. Инсоннинг биологик тузилишини тушунтириб беринг.

  8. Ижтимоий тузилишни изохланг.

  9. Таълим-тарбия ва тараккиёт орасидаги муносабатни кандай тушунасиз.

  10. Таълим ва тараккиёт хакида кандай фикрлар мавжуд.



Мавзу: 5 Инсон психик тараккиёти детерминацияси.


Режа:
1. Индивидуал тараккиётда мехнат, мулокот ва билимларнинг роли.
2. Укув билиш фаолияти тараккиёт фактори сифатида .
3. Уйин ва унинг психик тараккиётдаги роли.
Асосий таянч тушунчалари:
Индивидуал тараккиётда мехнат, мулокот, билимнинг роли, укув билим фаолияти, уйиннинг тараккиётдаги роли.
Уй вазифаси:
Уйин ва уларнинг психик тараккиётидаги роли .
Адабиётлар:
1. «Умумий психология» . А.В. Петровский тахрири. Тошкент,
1992 йил.
2. Э. Гозиев. Психология. Тошкент , 1994 йил.
3. М. В. Вохидов. Психология.Тошкент , 1981 йил.
4. М. Г. Давлетшин. Ёш психологияси ва педагогик психология. Тошкент , 1974 йил.
Инсон тараккиётига кандай омиллар таъсир килади?
I. Инсон индивидуал тараккиётида мехнат, узаро ижтимоий муносабатлар ва билимларнинг роли бекиёсдир. Индивидуал тараккиётни буларсиз тасаввур килиш мумкин эмас.
Маълумки, инсон мехнат жараёнида шаклланган. Болаларга ёшликдан бошлаб мехнатга нисбатан мухаббат уйготиш, ижобий муносабатни шакллантириш, уларда мехнат килиш иштиёкини тугдириш, катталар мехнатига таклид килиш, кишилар мехнатини кузатиш, мустакил равишда мехнат килишга ургатиш лозим.
Уз бурчини англаш нимадан бошланган? Болалар мехнат килиш оркали уз бурчини англаш, масъулиятни сезиш, уз- узини тута билиш, узаро хамкорлик килиш, дустлик, уртоклик каби юксак инсоний хислар шаклланади. Болаларни мехнат килиш билан бирга унинг натижасидан, махсулотидан фойдаланишга ургатиш мухимдир…
Индивидуал тараккиётда узаро муносабат ахамиятлидир. Чунки узаро муносабатлар жараёнида ёшлар факатгина уз фикрларини алмашишгина эмас, балки бошкаларнинг узига хос хусусиятларини, унинг ижобий ва салбий хислатларини билиш ва уларни узининг хислатлари билан солиштириш, муомала маданиятини тушуниш кабилар билан танишадилар.
Болаларни хаёт учун керакли билим, малака ва куникмалар билан куроллантириш лозим. Бола ёшига хос булган билимларни эгаллаши, уни хаётга тадбик килиш ва ундан уз хаётида фойдаланиши лозим.
Богча ёшибилан кичик мактаб ёшини узига хос индивидуал фарклари хисобланади?Индивидуал тараккиётнинг хар бир ёш даври узига хос индивидуал фарклар билан белгиланади. (богча, мактаб…) ва хар бир ёш даври доирасида катта индивидул фарклар бор. Бу биринчидан, хаёт фаолиятида ва тарбия шароитининг индивидуал вариантлари натижаси. иккинчидан,. табиий индивидуал фаркларнинг ( нерв системаси, типологик хусусиятлар) натижасидир. Конкрет хаёт, фаолият ва таълим- тарбиянинг хар хил шароитларда булгани туфайли шахснинг индивидуал хусусиятлари хам турличадир….
Нима учун укиш,билим фаолияти тараккиётининг мухим фактори хисобланади? II.Укиш, билиш фаолияти тараккиётнинг мухим факторларидан биридир. Укиш, билим олиш фан асосларини актив, онгли, мустахкам ва системали равишда эгаллашдан иборатдир. Билим эгаллаш, узлаштириш боланинг, укувчининг уюшган билиш фаолиятидир. Бу фаолият идрок, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларини уз ичига олади. Укиш, билим олиш 3 факторга богликдир .1 Нимани укитишга; 2.Ким ва кандай укитишга; 3. Кимни укитишга;
Шунингдек, укиш жараёни укувчининг узига хос хусусиятларига хам унинг психик ривожланишининг ( аклий, эмоционал, иродавий жихати ) индивидуал характеристикасига , унда укишга нисбатан карор топган муносабатларга, унинг кизикиш ва хавасларига богликдир.
Укишга ижобий муносабат бола диккатини , кузатувчанлигини англаш, тушуниш, уларни хотирада саклаш, фикрлаш жараёнларини шакллантиради. Укишнинг турли боскичларида аналитик-синтетик фаолиятнинг умумий конуниятларининг умумлаштириш абстракциялаш ривожланади ва таьлимни узлаштириш компонетларига богликдир.
Таълимни узлаштиришнинг компонентлари:
1. Укишга ижодий муносабат ( кизикиш, ирода хусусиятлари, диккат билан богликдир )
2. Узлаштиришга хиссий муносабат, ( сезги ва идрок, кузатувчанлик, кургазмалилик )
3. Тафаккурда кайта ишлаб чикариш.
4. Хотира .
Булар билимларни узлаштириш ва аклий тараккиёт факторидир.
Билим фаолиятисиз аклий тараккиёт хам булмайди. Укишнинг бошка фаолиятлардан фарки хам шундаки , бунда болаларнинг аклий кобилиятлари усади. Фикр юритиш жараёнлари активлашади, акл сифатлари шаклланади.
Шунингдек, таълим жараёнида шахс фан асосларинигина эгаллаб колмасдан, улар турли куникма, малака хосил киладилар. Шахс уз-узини англайди, узини бахолашга, тарбиялашга урганади, характер хислатлари, кобилиятлари шаклланади.
III.Уйин ва унинг психологик характеристикаси.
Бола бир ёшга кириши биланок, унда фаолиятнинг энг содда шаклларини эгаллашга шарт шароитлар вужудга кела бошлайди. Уйин фаолияти билан организмнинг энергия алмаштириши уртасидаги алока уйинга булган майлнинг юзага келиши натижасида содир булади
Психик тараккиётга уйинни кандай дахли бор?.
Уйин фаолиятининг максади ана шу фаолият туфайли кулга киритиладиган амалий натижалар булмай, балки амалга ошириладиган фаолиятнинг узидир.
Бола уйинчок, нарсалар, курилиш материаллари уйнайди. Шунга биноан уйинлар:
а)коидали-харакатли уйинлар;
б)ролли уйинлар;
в)дидактик уйинлар;
г)ижодий уйинларга булинади.
Психик тараккиётни уйинсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Уйинда бола шахси шаклланади. (бу мустакил урганишга берилади.).
Назорат саволлари:

  1. Инсоннинг индивидувал тараккиетида мехнатнинг кандай роли бор?

2. Индивидувал тараккиетда мулокатнинг ахамияти.
3. Билимларни узлаштиришнинг психологик компонетларига нималар киради?
4. Билимларни узлаштириш кандай факторларга боглик.
5. Уйин ва уни психик тараккиетидаги роли

.



Download 229 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling