1-Лаборатория иши трактор ғилдираклари оралиғини экинлар қатор орасига мослаш
Download 228.4 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-лаб ҚХТФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли жиҳозлар
- 1-расм. Ғилдиракли тракторнинг ўтувчанлик кўрсаткичлари
1-Лаборатория иши ТРАКТОР ҒИЛДИРАКЛАРИ ОРАЛИҒИНИ ЭКИНЛАР ҚАТОР ОРАСИГА МОСЛАШ Ишнинг мақсади: Ғилдиракли тракторларнинг ғилдираклари оралиғини (колеяси) экинлар қатор орасига мослаш тартибини ўрганиш. Керакли жиҳозлар: Ғилдиракли трактор, рулетка, линейка. Маълумки, суғориладиган минтақаларда қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, маккажўхори, картошка ва бошқалар) қаторлаб экилади ва парваришлаш даврида уларнинг қатор орасига бир неча маротаба ишлов берилади. Ўсимликлар қатор ораларига ишлов беришда 3Х2, 4Х2 ва 4Х4 схемали ғилдиракли тракторлардан фойдаланилади. Униб чиққан ниҳолларни парваришлаш даврида уларни трактор ғилдираклари томонидан зарарланишини камайтириш мақсадида ўсимлик-ларнинг ўсиш баландлиги ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тракторнинг ғилдираклари оралиғини (В) агротехник талабларга кўра ростлаш (1-расм) керак бўлади. 3Х2 схемали ғилдиракли тракторларда орқа етакловчи ғилдираклар, 4Х2 ва 4Х4 схемали тракторларда эса олд ва орқа ғилдираклар оралиғи ростланади. 1-расм. Ғилдиракли тракторнинг ўтувчанлик кўрсаткичлари: Х–ташқи ҳимоя йўлаги; Y-ички ҳимоя йўлаги; S-қатор ораси; b-трактор шинасининг кенглиги; В - трактор ғилдиракларининг оралиғи; hа– агротехник масофа Бунда трактор пневматик шиналарининг кенглиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тупроқ зичланишини камайтириш учун иложи борича кенг шиналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аммо кенг шиналар ўсимликларни ҳимоя қилиш йўлаги кенглигини қисқартириши натажасида уларнинг шикастланиш даражасини ошишига олиб келади. Агротехник талабларга кўра агрегатлар ҳар ўтганда ўсимликларни шикастлаш ва нобуд қилиш даражаси бир фоиздан ошмаслигини таъминлаш талаб этилади. Трактор шиналари ўсимликларнинг ҳимоя йўлагини босмасдан ҳаракатланиши учун қуйидаги тенгсизлик бажарилиши керак. Бу ерда: Х –ташқи ҳимоя йўлагини кенглиги, мм; Й - ички ҳимоя йўлагини кенглиги, мм; С – ўсимлик қатор орасининг кенглиги, мм; б - трактор орқа ғилдирак шинасининг кенглиги, мм. Агар ушбу тенгсизлик қаноатлантирилмаса, тракторга бошқа шина танланади ва унинг кенглигига асосан тенгсизлик қайта аниқланади. Ғилдиракли тракторларда уларнинг орқа ғилдиракларининг оралиқ масофаси қуйидагича аниқланади. бу ерда: н - трактор орқа ғилдиракларининг оралиғидаги ўсимлик қаторлари сони. 4Х2 ёки 4Х4 схемали тракторларда олд ғилдираклар оралиғи орқа ғилдираклар оралиғига нисбатан рухсат этиладиган кенглик чегараси топилади: бу ерда: олдинги ғилдираклар шинасининг кенглиги, мм. олдинги г`илдираклар шинасининг кенглиги, мм Ғилдираклар оралиғи ростлангандан кейин танланган схема бўйича ҳимоя йўлагининг кенглиги аниқланади. Ҳимоя йўлагининг аниқланган миқдорлари агротехник талабга мос келиши таҳлил қилинади ва унга асосан хулоса берилади. Download 228.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling