1-Лаборатория иши трактор ғилдираклари оралиғини экинлар қатор орасига мослаш


Download 228.4 Kb.
bet2/2
Sana30.10.2023
Hajmi228.4 Kb.
#1733447
1   2
Bog'liq
1-лаб ҚХТФ

Ишнинг бажариш татиби:

1. Талабалар гуруҳларга бўлиниб, уларга қуйидаги бирламчи маълумотларга: экин тури_________, қаторлар орасини кенглиги________мм, ҳимоя йўлагини кенглиги_______мм, трактор русуми ____________, ғилдираклар схемаси _______ га кўра алоҳида вариантлар (1-жадвал) бўйича ишни бажариш топширилади.


2. Лаборатория иши қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш учун тайёрланган ғилдиракли трактор олдида ўтказилади.
Унинг қуйидаги кўрсатгичлари: русуми _______, олдинги ва орқа ғилдираклар оралиғи_________мм, шиналарининг кенглиги __________мм, агротехника масофаси ___________мм ўлчаб олинади.
1-жадвал
Қатор ораларига ишлов беришнинг агротехник кўрсатгичлари

Вариант-лар

Екинлар тури

Қатор ораси, мм

Ўсиш баландлиги, мм

Ҳимоя йўлагини кенглиги, мм

1

Пахта

600

900-1200

200

2

Пахта

900

900-1200

300

3

Маккажўхори

700

600-800

300

4

Картошка

700

400-500

400

3. Тошириққа асосан қабул қилинган трактор шинаси ҳимоя йўлагини босмасдан ҳаракатланиш шарти аниқланади.


4. Тракторнинг орқа ғилдираклари оралиқ масофаси Б ор аниқланади.
5. 4Х2 ёки 4Х4 схемали тракторлар учун олдинги ғилдираклар оралиғи Б олд ни орқа ғилдираклар оралиғига Боп нисбатан ўзгариш миқдорлари топилади.
6. Ғилдираклар оралиғи ростлангандан кейин танланган схема бўйича ҳимоя йўлагининг кенглиги ҳисобланади.
7. Аниқланган кўрсаткичлар агротехник талабда кўрсатилган ҳимоя йўлаги кенглигига солиштирилади ва хулоса қилинади.


Иш бўйича ҳисоботда:
Ишнинг мақсади, керакли жиҳозлар, берилган топшириқлар, ишнинг бажариш тартиби бўйича ҳисоб-китоблар ва олинган маълумотларга асосан тракторнинг кўриниши 1-расмда кўрсатилган ҳолда чизилади ва унинг ўлчамлари кўрсатилади.


Назорат саволлари:

  1. Ўсимликлар ҳимоя йўлагининг моҳияти нимадан иборат?

  2. Нима сабабдан тўрт ғилдиракли тракторларда олд ғилдираклар оралиғини ҳам ростлаш талаб этилади?

  3. Нима учун ўсимликлар ривожланиб борган сари ҳимоя йўлагини кенг олиш талаб этилади?

Download 228.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling