1-laboratoriya mavzu: Paxta tolasining uzunligini aniqlash usullari. Ишдан мақсад


Download 1.4 Mb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1063990
1   2   3   4
Bog'liq
1 MSB LABORATORIYA 800f3eb208488e7eb801710ec2525ffc

II. Намунани синаш учун тайёрлаш.


  • пахта толаси учун (ЎзРСТ 633-95 бўйича).

ЎзРСТ 614-94 бўйича қўл усулида ёки МШУ-1 асбобида тайёрланган якуний пиликдан массаси 30±5 мг бўлган тола тарами тахланади.
-пахта хом ашёси учун ЎзРСТ 615-94 бўйича танлаб олинган кундалик ўрта ёки бирлаштирилган намунадан ЎзРСТ 633-95 дагидек якуний пилик тайёрланади.
- пахта момиғи учун (ЎзРСТ 660-96 бўйича) ЎзРСТ 657-96 бўйича танланган бирлаштирилган намуна текис қатламнинг бир томонини 10 жойидан пинцет ёрдамида ҳар бирининг массаси 1 г дан кам бўлмаган момиқ тутами олинади ва улар бирлаштирилиб, синаш учун намуна ташкил қилинади.

III. Ўлчашни ўтказиш

  1. МШУ-1, МПРШ-1 асбобларида.

Танланган тола тарами механик тарам тайёрлагич МШУ-1 дан механик тола саралагичга кўчирилиб,қисқичушлагичига ўрнатилади (2-расм).


Қисқичушлагич шундай ҳолатга қўйиладики бунда тарам учлари сиқувчи планка остидан 0,5-1,0 мм чиқиб туриши, рейка белгиси эса қурилма шкаласининг жуфт бўлинмаси қаршисида туриши керак.
Аввал стрелкали мурватни белгига тўғрилаб, рейкадаги белгини уринма шкаласининг 50-чи бўлагига келтирилади ва тирсак кўтарилиб рейка шестерняга илинтирилади.
Мурват буралиб тарамдаги толаларнинг максимал узунлигига тўғри келадиган шкала белгисига тўғриланади. Толанинг узунлигига қараб микроўлчагич мурвати қурилманинг тўхташига мувофиқ қилиб ўрта толали пахта учун шкаланинг 16-бўлагига, узун толали пахта учун 20-бўлагига келтирилади.
Толаларни саралаш учун қабул қилувчи қисқич ушлагичининг уясига ўрнатилади ва винтлар билан маҳкамланади.
Сўнгра духобали тасмани йўналтирувчи чангаклар ва тасма тортиш механизмининг сиқувчи чангаги орасидан ўтказилиб ускуна ёқиб ишга туширилади.
Толалар тасмага саралангандан сўнг ускуна автоматик равишда тўхтайди.
Эслатма: синовларни бошлашдан аввал қабул қилувчи қисқичига тарам узатиш даврини духобали тасмани сурилиш даври билан мослаштириши лозим.

Бунинг учун лента тортиш барабани айлангандан сўнг 4 та қисқич узатиш даври саналиб, каретканинг энг четки чап ҳолатида МПРШ-1 қурилмаси ўчирилади.
Сиқувчи чангак ва қабул қилувчи қисқич юқори қисми кўтарилиб тасма ускунадан олинади. Сўнгра ҳар бир гуруҳ алоҳида йиғиштирилиб 1 соат мобайнида ГОСТ 10681 бўйича нормал климатик шароитда сақланади ва ВТ-20 торцион тарозида тортилади.
Тортиш натижалари форма бўйича ёзилади. Тарамни саралашдан сўнг қисқичда қолган толалар ҳам 1 соат мобайнида ГОСТ 10681 бўйича климатик шароитда сақланади ва тортилади. Олинган массалар ускуна шкаласининг 16-ёйи 20 бўлагига мувофиқ форма бўйича ёзилади.


Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling