1. Liriomyza huidebrensis (Blanchard)
Download 22.6 Kb.
|
1 2
Bog'liqпашша ривожланиши
Полиз ва сабзавот экинларининг асосий кемирувчи зараркунандаларидан бири ғовакловчи пашшалардир. Ушбу зараркунанда ўсимлик барги мезофили билан озиқланиб, ҳосил сифати ва салмоғига жиддий хавф солиши мумкин. Ғоваколовчи пашшаларнинг Liriomyza авлоди дунё бўйича ўсимликларга сезиларли зарар етказади.Ушбу авлоднинг 300 туридан 24 таси иқтисодий жиҳатдан муҳим саналади(Spenser,1973). Уларнинг ичида 3 тури қишлоқ ҳўжалик экинларига жиддий зарар етказади:1.Liriomyza huidebrensis (Blanchard) 2. Liriomyzasativae Blanchard 3. Liriomyzatrifolii (Burgess) Ғовакловчи пашшаларнинг 2 тури Республикамиз ҳудудида учраши аниқланган. ( А.Анорбоев, Б.А.Сулаймонов ва б). Булар: Liriomyza sativae Blanch ва Liriomyza trifolii Burgess. Liriomyza sativae Blanch нинг келиб чиқиши шимолий,марказий ва жанубий Америка ҳисобланади.Ҳозирда Осиё, Африка ва Тинч океани ҳудудларида тарқалган. Аммо Европа ва Австралияда қайд этилмаган.(Lonsdale 2011, CABI 2013) Liriomyza sativae Blanch тарқалиш ареалини жуда тез кенгайтирди. Ушбу ҳашарот полифаг ҳисобланиб, дунё миқёсида сабзавотчилик ва гулчиликда кўп зарар етказади. (Spenser 1973,1990) 9 та оилага мансуб ўсимликларда зарар етказади. Асосан қовоқдошлар, итузумдошлар ва дуккаклиларда. Liriomyza sativae Blanchard (I.L.Araejo,C.H.Fietosa .2013). 25 С лаборатория шароитида ушбу тур биологияси ўрганилганда натижалар шуни кўрсатдики, тухуми ривожланиши учун 2.7±0.01 кун, личинкасини ривожланиши учун 4.1±0.03кун ва ғумбагини ривожланиши учун 9.1±0.03 кун зарур бўлди. Жуфтлашиши учун 0.51 кун керак. Урғочиси 19.3±1.09 кун, эркаги эса 16.2±0 кун яшайди.Итузум ғовак хосил килувчи пашшасининг ривожланиши учун оптимал шароит 20-25°С хаво харорати, 60-80% хаво намлиги, суткасига 16 соат ёруглик (3000 люкс) булиб хисобланади. Бир авлоднинг тулик ривожланиши 22-23,7 суткада утган (бундан имагоси – 5,0-8,7 сутка )(Hendikse A., 1980; Ахметова, 1989). Тадқиқотда Андижон вилояти Андижон тумани полиз далалари тадқиқ этилди. Унга кўра РРРРРРРРРРРРР нави чинбарглаш давридан то пишиш давригача учраган ғовакловчи пашшалар ўрганилди. Тажрибада ҳисоб китоб ишлари ғовакловчи пашшалар туҳум қўйиш ва личинка чиқиш вақтида олиб борилди. Тажрибада 4 та қатор (эни 1 м бўлган) кузатилди. Наъмуналар 10 та жойдан 10 та ўсимлик диагнал бўйича танлаб олинди. Ғовакловчи пашшаларнинг 5 кун давомида ўсимлик баргини зарарлаш фоизлари ва зараркунанданинг ривожланиш фазаларини давомийлиги ўрганилди. Натижаларга кўра сабзавотда турлари ғовакловчи пашшанинг Liriomyza sativae Blanch ва Liriomyza trifolii Burgess учраши аниқланди. Шунингдек ушбу зараркунандани ривожланиш фазалари бўйича давомийлиги ва фазаларининг ўлчамлари ўрганилди.(1-жадвал). 1-жадвал Liriomyza sativae нинг ривожланиш давомийлиги ва фазаларининг ўлчамлари
Пупарий даври: Янги ҳосил бўлган пупарий сариқ рангда бўлиб, кейинчалик жигар рангга айланади. У субцилиндрик формада, узунлиги ўртача 1,56 мм, эни 0,5 мм бўлади. Liriomyza sativae нинг ривожланиш даврлари ичида пупарий босқичи энг узун давом этадиган фазаси ҳисобланади. Бу босқич бизнинг тажрибамизда ўртача 11,5 кун давом этди (тажрибада 8 кун ва 12.5 кун ривожланган пупарийлар ҳам бўлди). Бизнинг тажрибамизда Liriomyza sativae. нинг тўлиқ бир авлоди 18 кун давомида ривожланиб бўлди. Қуйида Liriomyza sativaeнинг Ўзбекистон популяциясини морфологик белгилари бўйича тўхталиб ўтамиз. Имагоси - майда пашшача бўлиб, урғочиси 1,44 мм, эркаклари эса 1,32 мм. катталикда. Имаголари сарғиш рангда бўлиб, қора рангли доғчалари бор. Урғочи пашшаларни эркак пашшалардан қорин сегментининг катталиги ва қора рангли телескопик тухум қўйгичи мавжудлигидан фарқлаш мумкин. Кўпгина олимлар Liriomyza sativae личинкаларининг ривожланиш давомийлиги у озиқланаётган ўсимлик турига ва ҳаво ҳароратига боғлиқлигини кўрсатиб ўтишган . Личинкалар ғоваклардан асосан соат 900 дан 1300 гача чиқиб, авж даври (пик) 1030 ни ташкил қилди. Пашша личинкалари томонидан ўсимлик барги юзасини зарарлаш жадаллигини кузатганимизда қуйидагилар аниқланди (2-жадвал). 2-жадвал Download 22.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling