1. Ўлкашунослик фанининг мақсад ва вазифалари


Download 33.13 Kb.
bet1/3
Sana11.03.2023
Hajmi33.13 Kb.
#1259584
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу Ўлка (1)


Мавзу: №1. ЎЛКАШУНОСЛИК КУРСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Р Е Ж А :
1. Ўлкашуносликнинг мақсад ва вазифалари.
2. Ўлкашунослик объекти.
3. Географик ўлкашунослик ва унинг тармоқлари.


1. Ўлкашунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
Фаннинг ўкитилишидаги мақсади - ўлкашуносликнинг талабаларга ўз ўлкасини ўрганишнинг аҳамияти, усуллари ҳақида билимлар беришдир.
Фаннинг вазифаси - ўлкашунослигининг мақсад ва вазифалари ҳамда ривожлаииш тарихи бўйича билимлар бериш, мактаб географиясининг объектларини аниқлаш: табиий, тарихий, адабий, маданий ва х.к, ўлкани табиий географик тавсифини тартиби ва методикасини аниқлаш, ўлкашунослик манбаларини ўрганиш методикасини ишлаб-чиқариш: ўлкашунослнк библографияси; нашрий манбаалар, статистик манбалар, картографик манбалар; архив манбалари; оғзаки манбалар, мактаб ўлкашунослик музейи ва уни ташкил қилиш.
Ўлкашунослик фани бўйича талабалар билимлари ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар, фаннинг мақсади ва вазифаларини, тадқиқот усулларини ҳамда ривожланиш тарихини, ўлкашунослик объектларини аниқлай ва тавсифлай олишни ( табиий шароит; аҳолиси ва хўжалиги, тарих маданияти), ўлкашунослик манбаларини аниқлай олишни ва уларни ўргана билишни (библография, нашрий, статистик, картографик, архив, оғзаки, тарихий ва маданий ёдгорликлар; табиий объектлар ва жараёнларни кузатиш, мактаб ўлкашунослик музейи дастурини ишлаб чиқиш ва уни ташкил қилишни:
-фаннинг мақсади ва вазифаларини, татқиқот усулларини ўлкашунослик объекларини, манбаларини билиши керак.
-талабалар ўлкашунослик обьектларнинг турлари, манбаларини ва уларни таснифлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
- талабалар мустақил равишда ўлкашунослик объектлари ва манбалари билан ишлаш малакасига эга бўлиши керак.
Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ўлкашунослик фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб Бакалавриатнинг 7- семестрида ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган борча географик махсус фанлар, табиий (Олий математика асослари, информатика ва аҳборот технологиялари, статистика, физика, экология ва табиатни мухофаза қилиш), умум касбиий (геология, тупроқшунослик асослари, топография ва картография асослари, табиий география ва бошқа) ва ихтисослик (топонимика ва бошқа) фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
Ўлкашунослик ўз туғилган ва яшайдиган жойи ҳақидаги билимлар мажмуаси бўлиб, жуда узоқ даврлар мобайнида вужудга келган.
Ибтидоий одамлар ҳам ўз яшаш жойлари табиатини жуда яхши билишган, улар ўзларининг энг содда билимларини тошларга чизиб кетишган. Бундай расмларнинг анчагина қисми ҳозиргача сақланиб қолган.
Инсоният жамиятининг ривожланиши билан ўлка тўғрисидаги маълумотлар ҳам тўплана бошлади. Натижада ёзма ёдгорликлар ва манбаалар вужудга кела бошлади. Антик даврда ва ўрта асрларда турли хил ўлкаларни табиати, хўжалиги, тарихи ва маданиятига бағишланган асарлар вужудга келди. Ўлкамиз ҳақидаги маълумотлар IX-XIII асрларда яшаган буюк юртдошларимиз Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850 йиллар), Абу Райҳон Беруний (973-1048 йиллар), Маҳмуд Кошғарий (XI асрнинг иккинчи ярми), Заҳриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530 йиллар) каби алломалар ўлкашуносликнинг шаклланиши ва ривожига ўлкан ҳисса қўшганлар. Хусусан, Ал-Хоразмийнинг «Китоб – Сурат – ал - Арз», Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону-луғотит турк» (1072-1074 йилларда ёзилган) , Заҳриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530 йиллар) нинг «Бобурнома» асарлари ҳам ўлкашуносликка қўшилган ўлкан ҳисса бўлиб ҳисобланади.
Фан ва техниканинг ривожланиши билан ўлкашунослик фанининг доираси торая ва чуқурлашаверди. XX асрга келиб “ўлкашунослик” деганда ўз турар жойи, хўжалиги, тарихи ва маданияти тушунила бошланди. Натижада алоҳида вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга бағишланган ўлкашунослик асарлари вужудга келди. Масалан: «Тошкент», «Андижон вилояти», «Самарқанд вилояти», «Хоразм географияси» ва ҳоказалар.
Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятининг табиий ва иқтисодий карталари нашр қилинди. Ҳозирги вақтда ҳар бир вилоятнинг географик ва ўлкашунослик атласларини яратиш лойиҳалари тузилмоқда.

Download 33.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling