1. “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари


Шаҳарсозлик фаолиятига доир асосий талаблар


Download 1.21 Mb.
bet2/17
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1199301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
41 ta savol javobi loyiha ishi

4. Шаҳарсозлик фаолиятига доир асосий талаблар. аҳоли пунктларини аҳоли пунктларининг тегишли тури учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган аҳолига хизмат кўрсатиш даражасидан кам бўлмаган муҳандислик, транспортга оид ҳамда ижтимоий инфратузилмалар объектлари, рекреация ва соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган объектлар, шунингдек ҳудудларни ободонлаштириш объектлари билан таъминлаш;ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий инфратузилма объектларидан (турар жойлар, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, иморатлари ва иншоотлари, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт объектлари ва бошқа объектлардан) монеликсиз фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш; шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамаси ва қабул қилинишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирок этиши учун шарт-шароитларни таъминлаш.
5. Аҳоли пунктларининг турлари.
12-модда. Аҳоли пунктларининг турлари
Аҳоли пунктлари шаҳарларга, шаҳарчаларга, қишлоқлар ва овулларга бўлинади.
Аҳолининг сонига қараб шаҳарлар қуйидагиларга бўлинади:
энг йирик — аҳолисининг сони бир миллиондан ортиқ кишидан иборат;
йирик — аҳолисининг сони икки юз эллик мингдан бир миллионгача кишидан иборат;
катта — аҳолисининг сони юз мингдан икки юз эллик минггача кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони эллик мингдан юз минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони эллик минггача кишидан иборат бўлган шаҳарлар.
Аҳолининг сонига қараб шаҳарчалар қуйидагиларга бўлинади:
катта — аҳолисининг сони йигирма мингдан ортиқ кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони ўн мингдан йигирма минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони ўн минггача кишидан иборат бўлган шаҳарчалар.
Аҳолининг сонига қараб қишлоқлар ва овуллар қуйидагиларга бўлинади:
йирик — аҳолисининг сони беш мингдан ортиқ кишидан иборат;
катта — аҳолисининг сони уч мингдан беш минггача кишидан иборат;
ўртача — аҳолисининг сони бир мингдан уч минггача кишидан иборат;
кичик — аҳолисининг сони бир минггача кишидан иборат бўлган қишлоқлар ва овуллар.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling