1. “Лойиҳа иши” фанининг мақсад ва вазифалари


Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари. Турар жой зоналари


Download 1.21 Mb.
bet9/17
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1199301
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
41 ta savol javobi loyiha ishi

16. Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари. Турар жой зоналари.
63-модда. Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари
Аҳоли пунктларининг ҳудудларида қуйидаги ҳудудий зоналар белгиланиши мумкин:
турар жой зоналари;
ижтимоий-амалий зоналар;
ишлаб чиқариш зоналари;
муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари;
рекреация зоналари;
қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар;
махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар;
ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналари;
шаҳар атрофи зоналари.
Маҳаллий шароитларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа ҳудудий зоналарни белгилаши, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда уларга ер участкаларини ҳамда бошқа объектларни киритиши мумкин.Аҳоли пунктлари ҳудудий зоналарининг чегаралари қизил чизиқлар, табиий объектларнинг табиий чегаралари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари чегаралари инобатга олинган ҳолда белгиланади.Ҳар бир ҳудудий зона учун шаҳарсозлик регламенти билан белгиланган ҳуқуқий режим унда жойлашган барча ер участкаларига, биноларга, иншоотларга ва уларнинг мажмуаларига нисбатан бир хил қўлланилади.Чегараларида шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ҳудудий зоналарда айрим биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришга нисбатан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
64-модда. Турар жой зоналари
Турар жой зоналари кўп қаватли уйлар, ўртача ва кам қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун мўлжалланган.
Турар жой зоналари жумласига жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ажратилган, аҳоли пунктларининг чегаралари доирасида жойлашган ҳудудлар ҳам киради.Турар жой зоналарида санитария-ҳимоя зоналарини белгилаш талаб этилмайдиган ҳамда фаолияти атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган (шовқин, тебраниш, магнит майдонлари, радиация таъсири, тупроқ, ҳаво, сувнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар), алоҳида турган, биргаликда қурилган, биргаликда-қўшимча қилиб қурилган ёки қўшимча қилиб қурилган ижтимоий ва маданий-маиший объектларни, ибодатхоналарни, автомобиль транспорти тураргоҳларини, саноат, коммунал ва омборхона объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.Турар жой зоналарида юздан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналарини, кино-видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинчалик павильонларни, очиқ турдаги ёзги саҳналарни, кинотеатрларни ва рақс майдончаларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling