Мавзу: Биноларга куйиладиган асосий талаблар
Download 22.48 Kb.
|
Биноларга куйиладиган асосий талаблар
Мавзу: Биноларга куйиладиган асосий талаблар. Режа: Биноларга куйиладиган функционал, техник, меъморий-бадиий ва иктисодий талаблар. Курилиш материалларининг, конструкцияларининг ва биноларнинг ёнгин хавфлилиги буйича тавфсифлари Бинолар қандай вазифаларга хизмат қилишидан қатъий назар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим, яъни: Функционал (функционал –технологик мақсадга мувофиқлик); Техник (техник ечимларнинг мақсадга мувофиқлиги); Эстетик (меъморий-бадиий маънодорлик); Иқтисодий (иқтисодий мақсадга мувофиқлик). Функционал максадга мунофиклик – бино яшашга, ишлашга, дам олишга ёки у мўлжалланган бошқа жараёнлар учун қулай бўлиши керак; Техник максадга мувофиклнк - бино одамларни зарарли атмосфера (паст температура, ёгингарчилик, шамол) таъсирларидан ипюнчли химоя килиши, мустахкам булиши, яъни хар кандай ташки (масалам, бинодаги одамлар, машиналар, жихозлардан келаётган юклар) таъсирларга чидамли ва узокка чидамли, яъни вақт ўтиши билан ўзининг сифатини йўқотмаслиги керак; Эстетик, яъни меъморий-бадний маънодорлик - бино ўзининг ташки кўриниши, ички киёфаси оркали кишилар онгига ва кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиши бошкача қилиб айтганда, кўзни кувонтирадиган бўлиши керак; Иктисодий максадга мувофиклнк - бинони қуришга минимал мехнат маблаг ва вақт сарфлаб, максимал фойдали майдон олишни назарда тутади. Бундан ташқари, иктисодий максадга мувофиқлнк талаби факатгина курилиш вактидаги харажатларгагина тадбик этилмай, бинонинг вазифасига мувофиқ ишлаш даврига ҳам таълуклидир. Функционал талабларни ифодаловчи айрим назарий асосларни куриб утамиз. Бинода ёки унинг режавий элементи - хонада инсон учун қулай шароитлар (мухит) яратилган булса, бино ёки хона уз вазифасига мувофик хисобланади. Яратилган мухитнинг сифати бир катор омилларга боглик. Яшаш муҳити сифатини характерловчи омилларга куйидагилар киради: -ички фазо, одам фаолият курсата олиши, турли асбоб ва жихозларни жойлаштириш, одамлар харакатланиб юра олиши учун зарур булган жойлар (хонанинг узунлиги, кенглиги ва баландлиги) -ҳаво муҳитининг ҳолати (микроиклим), инсон нафас олиши учун хонадаги заҳира хавонинг оптимал тсмпсратураси, нисбий намлиги, харакат тезлиги ва тозалик даражаси оркали хонада яратиладиган мухитнинг сифатини ифодаловчи омил; -товуш режими хонадаги эшитиш учун яратилган шароитни, унинг ёкимсиз, халакит берувчи товушлардан (шовкин) химояланганлик даражасини ифодаловчи омил бўлиб,инсон организмига ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Акустика товуш ҳақидаги фандир; архитектура акустикаси –хоналардаги товушнинг ютилиши, тарқалиши ва ютилиши тўғрисидаги фан; қурилиш акустикаси эса товушнинг конструкция орқали узатилишини ўрганди. - ёруглик рсжими, хоналарда ёритилганликни етарли булишини таъминлаш ва ёритишни тугри ташкил килишга боглик холда кўриш органларининг ишлаш шароитини белгиловчи омил; ёруғлик характеристикалари бевосита кўриш органларига ва инсон нерв тизимига таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. -тўсиқиз кўриш ва кўрганни тўғри идрок қилиш, томоша залларида, дарсхоналарда яратилган мухитнинг сифатини белгиловчи омил; кўриш шароити бевосита ёруғлик режими билан бевосита боғлив бўлади. - инсоляция, хоналарга табиий қуёш нурларининг тўғридан тўғри тушиши орқали ёритилишидир; Санитар гигиеник талабларга кўра қуёш нурларининг аҳамияти жуда катта бўлиб, у кўплаб зарарли бактерияларни йўқотиб, инсонларни соғломлаштириш ва психофизиологик таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Инсоляция давомийлиги санитар меъёрлар орқали белгиланади. -ободонлаштириш тадбирлари, бинонинг вазифасидан келиб чиккан холда мухандислик ва бошка зарур техник жихозлар билан таъминланганлик даражасини ифодаловчи омил. Бу омилларнинг хар бири хонанинг улчамларини, шаклларини ва конструкцияларини танлашга уз таъсиринн курсатади. Хоналарни тугри лойихалаш, одамлар бажарадиган функцияга мувофик равишда окилона шароитлар яратиш учун мухит сифатини белгиловчи барча тадбирлар курилиши шарт. Шунда бино ёки иншоотнинг лойиха ечими функционал максадга мувофик хисобланади. Бинонинг техник максадга мувофиклигини унинг конструкгив ечими белгилайди. Бинонинг конструктив ечими механика, физика ва кимёвий конунларга тўла мувофик булиши зарур. Бинолар ва уларнинг алохида конструктив кисмларига ва элементларига бўладиган ташки ва ички таъсирлар жуда хилма-хил (1-расм). Уларни куч ва куч булмаган (мухит) таъсирларга булиш мумкин. Куч таъсирларга куйидагилар киради: доимий юклар - бино элементларининг хусусий огирлиги ва ер остидаги элементларга грунтнинг босими; узок вақт таъсир этувчи юклар - кузгалмас жихозлар, узок саклана- диган юклар ва пардадеворлар каби элементлардан хосил буладиган юклар; қисқа вақт таъсир этувчи юклар - кузгалувчан жихозлар, одамлар, кор ва шамол таъсирида хосил булувчи юклар; алохида юклар - зилзила ва авариялар туфайли бузилишлар таъсирида хосил булувчи юклар. Куч таъсирларига титраш (вибрация) ҳам тегишли бўлиб, манбасига боғлиқ ҳолда домий, қисқа муддатли ва бошқа турларда бўлиши мумкин. Куч булмаган таъсирларга куйидагилир киради: температура таъсири - конструкция на матсриални чизиқли ўлчамимини ўзгаришига олиб келади хамда хонанинг иссиклик режимига таъсир кўрсатади; атмосфера ва грунт намлигининг таъсири - бино конструкцияси ясалган материалнинг таркибини узгаришига сабаб булади; ҳаво ҳаракати шамол таъсирида юкланишни пайдо қилиши ва бундан ташқари конструкция ва хонанинг ичига киради хамда уларнинг намлик ва иссиклик режимини узгартириши мумкин; Ёнмайдиган курилиш материаллари учун ёнғин хавфлилиги кўрсаткичлар аниқланмайди ва меъёрланмайди. 2.Ёнувчан биноларнинг материаллари алангаланиш бўйича уч гурухга бўлинади: Курилиш материаллари алангаланувчанлик бўйича гурухлари Ўз РСТ 30402-96 бўйича ўрнатилади. Алангаланиш бу -буюм ва материалларининг алангаланишга мойиллиги булиб, ёнгин манбаи таъсирида ёнишнинг давомли бошланишидир. Алангаланиш вакти-тадкикот бошланган вактдан то давомли ёнишгача булган вакт билан аникланади.. Исссиклик окимининг юзадаги зичлиги бу (Поверхностная плотность теплового потока -ППТП) –бирлик юзага таъсир этувчи нурли иссиклик окими. Исссиклик окимининг юзадаги критик (КППТП) зичлиги бу –давомли оловли ёнгин булиши учун юзадаги иссиклик окимининг минимал киймати билан характерланади. Материалларнинг алангаланиш параметрлари исссиклик окимининг юзадаги критик (КППТП) зичлиги ва алангаланиш вакти билан белгиланади. Нурли исссиклик окимининг юзадаги (КППТП) зичлиги 10 до 50 кВт/м чегарасида булиши лозим. Бошлангич нурли исссиклик окимининг юзадаги (КППТП) зичлиги 30 кВт/м булиши лозим. Ёнувчан курилиш материаллари КППТП га асосан алангаланиш буйича учта гурухга булинади, яъни: 3. Ёнувчан биноларнинг материаллари аланганинг юза сатҳида тарқалиши бўйича тўрт гурухга бўлинади: Курилиш материаллари аланга тарқалиши бўйича гурухлари том қатламлари сатхи, поллар, шу жумладан ёпмалар учун ГОСТ 30444 бўйича аниқланади. Бошқа курилиш материаллари учун алангани юза бўйича тарқалиши гурухи аниқланмайди ва меъёрланмайди. 4. Курилиш материаллари туташ кобилияти бўйича гуруҳлари ГОСТ 12.1.044-89, бўйичаўрнатилади. Тутун хосил булиш коэффиценти бу- оловли ёнишда хосил буладиган тутуннинг оптик зичлигини характерловчи курсаткич., Ёнувчан курилиш материаллари туташ қобилияти бўйича уч гурухга бўлинади. Т1 (оз туташ кобилиятига эга бўлган) -тутун хосил булиш коэффиценти 50 м ·кг включ.; Т2 (мўътадил туташ қобилиятига эга бўлган) - тутун хосил булиш коэффиценти 50 -500 м ·кг включ.; Т3 (юқори туташ кобилиятига эга бўлган) - тутун хосил булиш коэффиценти 500 м ·кг юкори. 5. Ёнувчан курилиш материаллари ёниш маҳсулотларининг заҳарлилиги бўйича тўрт гурухга бўлинади: З1(кам хавфли); З2 (мўтадил хавфли); З3 (юқорихавфли); З4 (ўтахавфли). Курилиш материаллари ёниш маҳсулотлари заҳарлилиги бўйича гуруҳлари ГОСТ 12.1.044-89, бўйичаўрнатилади. Қурилиш конструкциялари ёнғинга бардошлилик ва ёнғинга хавфлилиги билан тавсифланади. Ёнғинга бардошлилик кўрсаткичи бўлиб ёнғинга бардошлик чегараси хисобланади, конструкциянинг ёнғинга хавфлилигини унинг ёнғинга хавфлилик синфи тавсифлайди. Қурилиш материаллари, маҳсулот ва конструкцияларнинг ёнғинга бардошлик чегараси муайян қурилма учун меъёрланган бир ёки кетма-кет бир неча чегара холатини белгиловчи аломатлари пайдо бўлиш вақти (дақиқада) билан ўрнатилади ва бу аломатлар қуйидагилар: - юк кўтариб туриш кобилиятини йўқотиши (R); - бутунликни йўқотиши (Е); - иссиқлик ўтказмаслик қобилиятини йўқотиши (I). Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга бардошлик чегараси ва уларнинг шартли белгилари Ўз РСТ 30247.0-94 бўйича ўрнатилади. Бунда деразалар ёнғинга бардошлик чегараси фақат Е аломатини бошланиш вақти бўйича аниқланади. Юк кутарувчи ва тусик конструкцияларининг ёнғинга бардошлик чегарасини меъёрлашда куйидаги чегаравий холат кулланилади, яъни: - колонна, балка, ферма, арка ва рама учун –тугун ва конструкциянинг юк кутариш кобиляти - R; -ташки девор ва ёпмаларда- юк кутариш кобиляти ва бутунликни йукотиш-- R, E, ташки юк кутармайдиган девор учун - E; - юк кутармайдиган ички девор ва пардадеворларда- иссиқлик ўтказмаслик қобилиятини йўқотиши ва бутунликни йукотиш -- E, I; Масалан.
R 120 – ёнгин бардошлик 120 мин – юк кутариш кобиляти йукотилиши;
Ёнғинга хавфлилиги бўйича қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкциялари тўрт синфга бўлинади: К0 (ёнғинга хавфли бўлмаган); К1 (кам ёнғинга хавфли бўл-ган); К2 (мўтадил ёнғинга хавфли бўлган); К3 (ёнғинга хавфли бўлган); Қурилиш конструкцияларининг ёнғин хавфи бўйича синфи ГОСТ 30403 бўйича ўрнатилади ва куйида жадвалда келтирилган, яъни: Бино ёки унинг ёнгин хавфсизлиги талаблари асосида булинган кисмлари конструктив ёнгин хавфи буйича синфларга булинади (3-жадвал). 3 –жадвал
Бинолар ёки унинг ёнгин хавфсизлиги талаблари асосида булинган кисмлари оловбардошик даражаси буйича 5 та даражага булинади (4-жадвал). 4.жадвал
Оловбардошлик даражаси I даражали биноларнинг асосий юк кутарувчи конструкциялари табиий ёки сунъий тош материаллардан, бетон ёки темирбетондан бажарилади. Оловбардошлик даража си II даражали биноларнинг томларида олов таъсиридан химоя килинмаган пулат конструкциялар куллашга рухсат этилади. Оловбардошлик даражаси III даражали биноларнинг ёпмалари учунIсувок ёки кийин ёнадиган вараксимон ёки тахтасимон материаллар билан химояланган ёгоч конструкциялар куллаш рухсат этилади. Оловбардошлик даражаси IY даражали бинолар химояланган бутун ёки елимланган ёгоч ва металл конструкциялардан курилади. Оловбардошлик даражаси Y даражали биноларнинг юк кутарувчи конструкцияларига оловбордошлик талаблари куйилмайди, яъни уларни ёнувчан материаллардан хам килиш мумкин. Бинолар ва уларнинг кисмлари хоналар ёки хоналар гурухдари бир бирига боглик холда ва уларни куллаш усулига кура хамда улардаги одамларнинг хавф- сизлигига тахдид солувчи холатлар, яъни уларни ёшини, жисмоний холатини, уйку вактидалигини, шунингдек, асосий функционал контингент тури ва мик- дорини хисобга олган холда функционал ёнгин хавфи буйича куйидаги 5 та синфга булинади. Ф 1. Одамларнинг доимий яшаши ва вактинчалик фаолияти учун мулжал- ланган бинолар. Бу бинолар хоналаридан, одатда, кечаю-кундуз фойдаланилади, улардаги одамлар контингента турли ёшда ва жисмоний холатда булишлари мумкин. Улар куйидаги гурухларга булинади: Ф 1.1. Болалар мактабгача муассасалари, кариялар ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ёток бинолари ва болалар муассасалари; Ф 1.2. Мехмонхоналар, ётокхоналар, санаторий ва умумий турдаги дам олиш уйлари, кемпинглар, отеллар ва пансионатлар ёток корпуслари; Ф 1.3. Куп квартирали яшаш уйлари; Ф 1.4. Бир квартирали, шу жумладан блоклаштирилган яшаш уйлари. Ф 2. Томоша ва маданий-маърифий муассалари. Бу бинолар асосий хона- ларга маълум вакт давомида ташриф килувчиларининг оммавий келиб кетиши билан узига хос. Улар куйидаги гурухларга булинади: Ф 2.1. Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, клублар, истирохат боглари, спорт иншоотлари, кутубхоналар ва бошка муассасалар (биноларга ташриф буюрувчилар учун хисобли уриндикдар сони билан); Ф 2.2. Музейлар, кургазмалар, раке заллари ва бошка шунга ухшаш ёпик хоналардаги муассасалар; Ф 2.3. Ф 2.1 да курсатилган муассасалар очик хавода жойлашганда; Ф 2.4. Ф 2.2 да курсатилган муассасалар очик хавода жойлашганда. Ф 3. Ахолига хизмат курсатиш корхоналари. Улар корхонанинг хоналарида ишловчиларга Караганда келувчилар сони куплиги билан ажралиб туради. Бу синф хам куйидаги гурухдарга булинади: Ф 3.1. Савдо муассасалари; Ф 3.2. Умумий овкатланиш муассасалари; Ф 3.3. Вокзаллар, аэропортлар; Ф 3.4. Шифохона ва амбулаториялар; Ф 3.5. Маиший ва коммунал хизмат курсатиш корхоналари бинола-ри; Ф 3.6. Томошабинлар учун уринлар, маиший хоналар ва хаммоми мавжуд булмаган жисмоний тарбия ва согломлаштириш муассасалари хамда спорт машгулотларини утказиш муассасалари. Ф 4. Укув юртлари, илмий-текшириш ва лойихалаш ташкилотлари, бош- карув муассасалари. Бу биноларнинг хоналаридан бир кеча-кундузнинг маълум вакт давомида фойдаланилади ва уларда, одатда, доимий равишда махаллий ша- роитлардан келиб чиккан холда белгиланган ёшдаги ва жисмоний холатдаги одамлар булади. Бу синфга тегишли бинолар куйидаги гурухдарга булинади: Ф 4.1. Мактаблар, мактабгача ёшдаги муассасалар, махсус урта укув юртлари, коллежлар, лицей лар; Ф 4.2. Олий укув юртлари, малака ошириш муассасалари, мактабдан таш- кари ёшлар муассасалари; Ф 4.3. Бошкарув органлари муассасалари, лойиха-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва тахририят-нашр ташкилотлари, илмий-кидирув ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар; Бинолар учун ёнгинга карши талабларнинг ахамияти катта. Бундам максад - ёнгин пайдо булишининг олдини олиш, бинода аланга таркалишига йул куймаслик, ут учиришни осонлаштириш, юкори температура таъсирига асосий конструкцияларнинг чидамлилигини ошириш. ёнаётган бинодан одам- ларни хавфсиз ва курбонларсиз эвакуация килиш учун зарур шароитлар яра- тишдир. Download 22.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling