Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


Download 88.78 Kb.
bet1/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 581 07.11.2019й
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 августда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган УРК-581
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг амал қилиши кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларига (бундан буён матнда жойларнинг мулкдорлари деб юритилади), кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларга, уй-жой мулкдорларининг ширкатларига, шунингдек фаолияти кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонун битта юридик ёки жисмоний шахс кўп квартирали уйнинг мулкдори бўлганда кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.


4-модда. Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари
Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
бошқариш усулини танлаш эркинлиги;
ўзини ўзи бошқариш;
коллегиаллик;
очиқлик ва ошкоралик;
ташкилий ва молиявий жиҳатдан мустақиллик;
жойларнинг мулкдорлари олдида мунтазам ҳисобдорлик.
5-модда. Кўп квартирали уй
Кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк (бундан буён матнда умумий мол-мулк деб юритилади) элементларини ўз ичига олади.
6-модда. Умумий мол-мулк
Кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling