34-модда. Ширкатнинг мажбуриятлари
Ширкат:
умумий мол-мулкнинг, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг ва ширкат мол-мулкининг белгиланган қоидалар, нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ асралиши ва сақланишини таъминлаши;
ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини таъминлаши;
мажбурий бадаллар ўз вақтида келиб тушишини таъминлаши;
ҳар йили умумий мол-мулкни сақлаш ишлари режасини, шу жумладан кўп квартирали ҳар бир уй учун алоҳида шундай режани белгилаши ва унинг ижроси тўғрисида ҳисобот тузиши;
ҳар йили ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасини ҳамда унинг ижросига доир ҳисоботни тузиши, шу жумладан кўп квартирали ҳар бир уй бўйича шундай смета ва ҳисобот тузиши;
умумий мол-мулкдан фойдаланиш шартлари ва тартиби белгиланаётганда барча ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши;
кўп квартирали уйнинг хавфсизлигига доир талабларга риоя этилишини таъминлаши;
муҳандислик коммуникациялари ва умумий мол-мулк таркибига кирувчи бошқа жиҳозларнинг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ коммунал хизматлар тақдим этиш учун доимий шайлигини таъминлаши;
ширкат аъзоларининг талабига кўра ширкат аъзоларининг ўз ҳуқуқларига тааллуқли барча ҳужжатлардан, шу жумладан электрон шаклларидан фойдаланишини, шунингдек эркин фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларини қўллаган ҳолда фойдаланишини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда ва ширкат уставида назарда тутилган ҳолларда, учинчи шахслар билан умумий мол-мулкни сақлаш, унга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш, коммунал хизматлар кўрсатишга оид муносабатларда ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаши шарт.
(34-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
35-модда. Ширкатга аъзоликнинг тугатилиши
Ширкатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
жойга бўлган мулк ҳуқуқи бекор қилинганда;
кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг кўпчилиги томонидан ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
ширкат тугатилганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |