Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида давлатнинг судья ва унинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаши билан боғлиқ қатъий норма белгиланмоқда


Download 368.19 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi368.19 Kb.
#1307823
Bog'liq
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича мақола


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида давлатнинг судья ва унинг оила аъзолари хавфсизлигини
таъминлаши билан боғлиқ қатъий норма белгиланмоқда.

Сўнги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш, соҳани янада такомиллаштириш, судлар мустақиллигига эришиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Суд-ҳуқуқ соҳасини янада такомиллаштириш ва судларнинг чинакам мустақиллигига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар “Инсон қадри учун” ғояси асосида 2023 йилда ҳам давом этмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида ҳам айнан суд ҳокимияти тўғрисида алоҳида XXIII боб киритилган.
Мазкур қонунинг 136-моддасининг 1-қисмида “Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди” деб;
3-қисмида эса, “Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди” деб белгилаб қўйилди.
Бу шуни англатадики, судьяларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг хавфсизлиги конституциявий даражага кўтарилди. Эндиликда, давлат нафақат судья балки унинг оила аъзоларини хавфсизлигини таминлашни кафолатлайди.
Ўз навбатида, ушбу кафолат судьянинг ҳар қандай ҳолатда ўз вазифасига виждонан ёндашиши ва холисона иш олиб боришини, энг муҳими оиласидан кўнгли хотиржамлигини таъминлайди.
Чунки, қайси соҳани олмайлик, ишчи-ходим оиласидан кўнгли хотиржам бўлмаса ва фарзандларининг кўзларида эртанги кунга ишончни кўрмас экан унинг ишида унум, ҳеч бир кунида ҳаловат бўлмайди.
Ўйлаймизки, судьяларнинг дахлсизлиги ва уларнинг оила аъзоларини хавфсизлиги конституция билан кафолатланиши судлар мустақиллигини таъминлаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Марат Эргашев
вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Адҳам АБДИЕВ,
вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судья катта ёрдамчиси

Инсон яралибдики, доимо яхши ва қулай муҳитга интилиб яшайди. Қайси бир жамиятда инсон қадри юксак бўлиб, унинг ҳуқуқ ва эркинлаклари кафолатлари таминланган бўлса, шундагина кишилар ўз ҳаётидан мамнунликни ҳис этаолади.


Чунки ҳар бир шахснинг ҳаёти унинг жамиятда тутган ўрнига боғлиқ. Тўғри, шу ўринда “Ахир ҳар бир инсон жамиятдаги ўз ўрнини ўзи топиши керак эмаси?” деган ҳақли савол тўғилиши мумкин. Лекин, шуни унутмаслик керакки, шахснинг жамиятдаги ўрнини унинг ўзи эмас, балки ҳар бир давлатнинг конституцияси ва қонунлари белгилайди.
Бугунги кунда айрим мамлакатларнинг конституция ва қонунлари “давлат – жамият – инсон” тамойили асосида ишлаб чиқилган бўлса, кўплаб мамлакатларда эса “Инсон – жамият – давлат” тамойилини устуворлиги таминланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида ҳам айнан “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида бугунги ва келажакдаги ишлар давом эттирилиши асосий мезон сифатида белгиланмоқда.
Бу шуни англатадики, эндиликда энг аввало, инсон манфаати ҳар нарсадан устун қўйилиб, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади.

Инсон табиатан эркинликка талпиниб яшайди. Чунки



Konstitutsiyaviy huquq va erkinliklar doirasi kengaymoqda

  • 11:0825.03.2023

  • 23

Saylovchilar bilan uchrashuvlarning OАVda yoritilishi
“Aloqabank”ning IT-Park binosida “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy qonuni loyihasi mazmun-mohiyatini tushuntirishga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tdi.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari, O‘zbekston Respublikasi raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi kompaniya, korxona, tashkilot va muassasalar xodimlari ishtirok etgan tadbirda yangilanayotgan Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgarishlar haqida batafsil ma’lumotlar berildi.
Xususan, har kimning yozishmalari, telefon orqali so‘zlashuvlari, pochta, elektron va boshqa xabarlari sir saqlanish huquqiga ega ekanligi belgilanmoqda. Bunday huquqlarning cheklanishiga yoki uy-joyda tintuv o‘tkazishga faqat qonunga muvofiq va sudning qaroriga asosan yo‘l qo‘yilishi belgilab qo‘yilmoqda.
Shuningdek, yangi tahrirdagi Konstitutsiyada davlatning fuqarolarga Internet jahon axborot tarmog‘idan foydalanishni ta’minlash uchun shart-sharoitlar yaratishi kafolatlanmoqda. Zero, O‘zbekistonda Internetdan foydalanuvchilar soni 2016 yilda 12,1 mln bo‘lgan bo‘lsa, 2022 yilga kelib ikki barobarga, ya’ni 24 milliondan oshdi.
Shu bilan birga, mamlakatimiz aholi yashash maskanlari hududining Internet tarmog‘i bilan qamrovi 2016 yildagi 28 foizdan 2022 yilda 98 foizga yetgan.
Tadbirda Bosh qomusimizga kiritilayotgan yangi normalar haqida ham kengroq ma’lumotlar berildi. Ishtirokchilar tomonidan ko‘tarilgan savollarga atroflicha javoblar qaytarild
Download 368.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling