Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Ширкатнинг тафтиш комиссияси


Download 88.78 Kb.
bet22/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

47-модда. Ширкатнинг тафтиш комиссияси
Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорига кўра ширкат аъзолари орасидан камида уч кишидан иборат таркибда тафтиш комиссияси сайланади.
Ширкат тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида ширкат бошқарувининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Ширкатнинг тафтиш комиссияси ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
Ширкатнинг тафтиш комиссияси ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишни амалга оширади.
Ширкатнинг тафтиш комиссияси ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига тақдим этиши шарт.
Ширкат тафтиш комиссиясининг ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилгунига қадар учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
48-модда. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ширкатни қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Ширкатни қайта ташкил этиш ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкат аъзоларининг эллик фоиздан кўпроқ овози билан қабул қилган қарорига биноан амалга оширилади.
Қайта ташкил этилаётган ширкатнинг мол-мулкини ажратиб чиқариш ёки бўлиш ширкат аъзоларининг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда амалга оширилади.
Ширкат қайта ташкил этилаётганда умумий мол-мулкка тааллуқли техник ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олиш-топшириш амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкатни тугатиш қонунчиликда ҳамда ширкат уставида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(48-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ширкат тугатилаётганда кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин ширкатнинг қолган мол-мулки ширкат аъзолари ўртасида ширкат аъзоларининг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддасига қаранг.

Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling