Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
16-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар
ойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида тўлаши шарт. Умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича хизматлар уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан кўрсатилишига ва ишлар бажарилишига, шунингдек кўп квартирали уй бевосита жойлар мулкдорлари томонидан бошқарилганда кўп квартирали уй кенгаши раиси ва аъзоларига мукофот пули тўланишига, бошқарув аъзоларига, тафтиш комиссиясига мукофот пули ва ширкат ходимларига иш ҳақи тўланишига солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солиниши лозим. (16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонунитаҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Айрим ҳолларда умумий йиғилиш мулкдорлар мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг бир қисмини киритишнинг пул шаклини, ариза берувчининг ёзма билдиришномаси ва умумий йиғилишнинг баённомаси асосида уларнинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Мулкдорнинг ўзига қарашли жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод этмайди. Умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш бўйича жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини тўлаш юзасидан якуний ҳисоб-китоб жорий йил тугаганидан сўнг амалда бажарилган ишларнинг ҳажмлари, уларнинг сифати ва бажарилиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Харажатларни асослашда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: етишмаган маблағлар ҳисобот йилидан кейинги даврда жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини шакллантиришда ҳисобга олинади, ортиқча маблағлар эса келгуси тўловлар ҳисобига олинади. Жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун умумий харажатларда иштирок этиш бўйича ўзининг мажбуриятини шартнома асосида бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Жой мулкдори мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида кўп квартирали уйни бошқариш органини хабардор қилиши шарт. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling