Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-боб. Кўп квартирали уйларни бошқаришда давлат томонидан кўмаклашиш


Download 88.78 Kb.
bet3/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

2-боб. Кўп квартирали уйларни бошқаришда давлат томонидан кўмаклашиш
9-модда. Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат жойлар мулкдорларининг, бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларнинг, ширкатларнинг ҳуқуқлари таъминланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
уй-жой-коммунал соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан стандартларни такомиллаштириш;
кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этишда кўмаклашиш;
коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тизимини такомиллаштириш;
уй-жой-коммунал соҳасида хизматлар кўрсатишда рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек имтиёзли кредитлар бериш;
кам таъминланган оилаларга кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича ёрдам кўрсатиш;
кўп квартирали уйга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлашни ва уларни қайта тайёрлашни амалга ошириш;
кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилиш ва бошқа чоралар кўриш.

11-модда. Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати кўп квартирали уйдан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига ҳамда санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Уй-жой фонди инспекцияси деб юритилади) томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилади.


Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling